Вторник, 30.04.2024, 23:00
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 08


    Marca нашрида тарқатган хабарларга қараганда, Мадриднинг "Реал” жамоаси бош мураббий Жозе Моуриньо Махачқалъанинг "Анжи” томонидан юборилган таклифга рад жавобини берган.

    Манбаада ёзилишича, "Анжи” клуби хўжайини Сулаймон Керимов португалиялик мутахассисга йиллига 25 миллион евро маош беришни режалаштирганди. Бироқ Моуриньо музокарага киришга ҳам рози бўлмаган.

    Категория: Европа | Просмотров: 541 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.09.2011 | Комментарии (0)



    6 сентябрь куни ўтказилган Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичинининг (Осиё минтақаси) 2-туридан жой олган 10та учрашувдан фақатгина биттасида, у ҳам бўлса Ўзбекистон – Япония баҳсида футболчиларга сариқ карточка кўрсатилмади.

    Эсингизда бўлса, учрашув бошланидан олдин, икки жамоа сардорлари Сервер Жепаров ва Макото Хасебе «Биз бугун Ҳалол ўйнаймиз», дея ФИФА томонидан Fair Play кунига бағишланган сўзларни айтиб, стадионга тўпланган муҳлисларга мурожат қилишди. Бундай сўзлар қолган 9 ўйинда ҳам янгради, аммо уларда ҳакамлар чўнтакларидан сариқ карточкани чиқаришга мажбур бўлишди.

    Бир қатор ўйинларда сариқ карточкалар сони етарлича бўлди, лекин шу куни бирорта ҳам қизил карточка олган футболчи бўлмади.

    Шу тариқа, Жепаров ва Хасебе ўз ваъдалари устидан чиқиб, муҳлисларни чиройли ўйин билан ҳурсанд қилишди.

    ЖЧ-2014 3-саралаш босқич 2-тур:
    1.КХДР - Тожикистон 1:0 (3та сариқ карточка)
    2.Таиланд - Оман 3:0 (3 с.к.)
    3.Сингапур - Ироқ 0:2 (5 с.к.)
    4 ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 557 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.09.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун ўзининг навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. Ушбу йиғин жараёнида жамоа Тошкентда Оман олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур беллашув 11 сентябрь куни соат 18:00да "Жар” стадионида бўлиб ўтади.

    Ўқув-йиғин машғулотлари биринчи навбатда жамоанинг Лондон Олимпиадасининг 3-саралаш босқичига тайёргарлигига қаратилади. Маълумки, мусобақанинг биринчи турида, 21 сентябрь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси уйда Ироққа қарши баҳс олиб боради.

    Бу сафар, терма жамоанинг мураббийлар штаби йиғинга 24 нафар футболчини жалб қилди. Улар орасидан "Бунёдкор” дарвозабони Акбар Тўраевни, "Бухоро” ҳимоячиси Бобур Омоновни ҳамда "НБУ-Осиё” ҳужумчиси Алишер Шоғуломни алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим. Бу футболчилар олимпия терма жамоасига биринчи бор таклиф ?илинишган.

    Ўқув-йиғин машғулотлари 12 сентябрьга қадар давом этади.

    Йиғинга чақирилган футболчилар таркиби:
    № Футболчи Т.Й. Клуби
    Д ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 506 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.09.2011 | Комментарии (0)


     

    Аввал хабар берганимиздек, "Бунёдкор” футбол клуби Биринчи вице-президенти - Бош директори Баҳромжон Давлатов иш юзасидан Буюк Британияда бўлиб қайтди.

    "Бунёдкор” раҳбари 27 августдан 2 сентябрга қадар Буюк Британиядаги замонавий спорт объектларини бошқариш ва ривожлантириш” бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишиб қайтди.

    Сафардан қайтач, Баҳромжон Бойжонович "Бунёдкор” расмий сайти учун эксклюзив интервью берди.

    - Буюк Британия сафаридан кўзланган асосий мақсадингиз нималардан иборат эди?
    - Англия - расмий тарзда футбол ватани дея таърифланади. Ушбу юртдаги спорт иншоатлари нафақат мухлисларда, балки мутахассисларда ҳам катта қизиқиш уйғотади. Шу муносабат билан кўплаб Лотин Америка ва Африка мамлакатлари термалари ўртоқлик учрашувларини айнан Англия стадионларида ўтказишади. Мисол тариқасида Бразилия, Аргентина ва бошқа бир қанча терма жамоалар ўз юлдузлари билан Европа майдонларида учрашувлар ташкил этишади. Англиядан жуда кўп нарс ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 565 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.09.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz