Вторник, 30.04.2024, 21:08
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 01

     

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун кундузи чартер рейс билан Душанбе шаҳрига учиб кетди. Кеча хабар бериб ўтганимиздек, Тожикистонга 19 футболчи олиб кетилди. Аэропортга етиб келган терма жамоа аъзоларининг кайфияти аъло даражада эди. Ҳамма футболчилар фақат ва фақат ғалаба учун Турсунзодага йўл олишди.

    Фурсатдан фойдаланиб, терма жамоа футболчиларининг баъзиларини кичик суҳбатга тортдик.

    Одил Аҳмедов ("Анжи" клуби ярим ҳимоячиси):
    - Россия чемпионатининг сўнгги ўйинларидан бирида тўқнашув пайтида кўзимнинг олдидан кичик жароҳат олган бўлсамда, ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Кўзимнинг кўриши ҳам жойида. Терма жамоа учун ҳар қандай ҳолатда, ҳаттоки бир кўзим кўрмай қолса ҳам ёрдам беришга тайёрман. Насиб қилса, Тожикистон билан чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларга байрам совғаси сифатида ғалабани тортиқ қиламиз деб умид қиламан.

    "Анжи"га Карлос, Жирков, Это'О каби футбол юлдузлари таклиф этилаётган булса-да, мен асосий ... Читать дальше »
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 685 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.09.2011 | Комментарии (0)



    Япония терма жамоаси Кейсуке Хондадан кейин жароҳат туфайли Кенго Накамурадан ҳам айрилди. ЦСКА ярим ҳимоячиси "Спартак" билан ўйинда жароҳат олган бўлса, Накамура машғулот жараёнида жароҳатга йўлиққан.

    "Кавасаки Фронтале" ярим ҳимоячиси Накамура эса ўтган йилдан бери энди терма жамоага чақирилганди. Аммо маълумотларга қараганда, у ўнг оёғини синдириб олган. Хонданинг жароҳатидан кейин Кенгога жамоа диспетчери сифатида қаралаётганди.

    Терма жамоа Хонда ва Накамуранинг ўрнига бошқа футболчини терма жамоа йиғинига таклиф қилмоқчи.

    Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтанинг охирида Японияда тўфон бўлиши кутилаётгани учун Япония-КХДР ўйини ҳам 3 сентябрга кўчирилиши мумкин.

    Манба: www.goal.com
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 500 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.09.2011 | Комментарии (0)



    "Микст-Зона” лойиҳасини бошлаймиз. 18 тур доирасида "Андижон” "Соғлом авлод” стадионида Самарқанднинг "Динамо” клубини қабул қилди. Ушбу учрашувда мезбонлар ғалаба қозонди ва ўйиндан сўнг футболчилар, мутахасислар, мухлислар ва мураббийлар фикри билан қизикдик.

    - Ўйин, умуман ўзингизни ўйинингиз сизга ёқдими?
    Ойбек Қиличев: "Нефтчи” билан ўйиндаги мағлубият барчамизга кучли таъсир қилди. Ўйинимиз, бир биримиз билан бугун яхши тил топа олдик. Мухлисларга раҳмат!

    Алексей Касьян: Эҳ, жарима тўпидан гол урганимда борми?! Яхши футбол намойиш этдик. "Динамо”дан биринчи давра учун алам бор эди. Бугунги футбол ҳаммага ёқди.

    - Саша, ажойиб ғалаба билан
    Александр Половков: Рахмат. "Нефтчи” билан ўйиндаги жароҳатим менга тўлиқ куч билан ҳаракат қилишимга имкон бермади. Яратилган вазиятлардан фойдаланганимизда йирик ҳисобда ютган бўлар эдик. Мухлисларга катта рахмат!

    - Юра, майдонга қайтишингни гол билан нишонладинг.
    Юрий Целих: Бу ҳали ҳаммаси эмас. Яқ ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 622 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.09.2011 | Комментарии (0)



    «Андижон» сафида тўп сураётган легионерлардан бири – Алексей Касьян ўз ўйини ва ҳарактери билан ажралиб туради. Молдовадан таклиф этилган ушбу ўйинчини Андижонда ҳурмат қилишади. Чунки у мухлисларнинг эътиборини қозона олган. Касьян ўз меҳнати ва ўйини билан қисқа фурсат ичида жамоанинг асосий таркибидан жой олди. Шу боис мураббий ва мухлисларнинг ишончини қозонишга бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, унинг «Бургутлар» таркибида тўп суриши қайсидир жиҳатдан ўйин темпини ҳам кучайтирмоқда десак янглишмаган бўламиз. Унинг фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, шу кунга қадар Молдавиянинг «Шериф-2», «Тирасполь», «Динамо», «Искра-Стал», Руминиянинг «Петролул» ва АҚШнинг «Кансас Сити» каби жамоаларида тўп сурган. «Андижон»га келганига қадар «Искра-Стал» учун тўп сурган бу ҳимоячи ушбу жамоа билан мамлакат кумуш медалини қўлга киритганлиги диққатга сазовордир.
    Дарвоқе, у яқинда оила қурди ва ўз рафиқаси билан алоҳида уйда истиқомат қилмоқда. Яқинда унинг хонадонига ташриф бу ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 581 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.09.2011 | Комментарии (0)



    Кеча, 31 август санасида ёзги трансферлар ойнаси ёпилди. Энди клублар январ ойигача шу таркиблари билан ўйнаб туришга мажбурлар. 31 августнинг ўзидаёқ бир қанча эътиборли харидлар амалга оширилди. Булар қаторига Беллами, Райт-Филлипс, Крауч, Бендтнер, Дренте, Харгривзларнинг ўзига янги жамоа топишгани келтириш мумкин. Бошқа клубга ўтишга анчадан бери чоғланиб юрган Лука Модрич ва Карлос Тевеслар эса камида январга қадар ўз клубларида тўп суриб туришга мужбурлар.

    Келинг энди Англия Премьер Лигаси клубларининг ёзда амалга оширган трансферлари билан таништириб ўтамиз.

    "АРСЕНАЛ”
    ЖАМОАГА КЕЛГАНЛАР (қаердан ва қанча сумма эвазига): Жервиньо (Лилль, Франция. 12.5 млн фунт), Алекс Окслейд-Чемберлен (Саутгемптон. 12 млн фунт), Пер Мертезакер (Вердер, Германия. 10 млн фунт), Микель Артета (Эвертон. 10 млн фунт), Андре Сантос (Фенербахче, Туркия. 6.3 млн фунт), Чу Юнг Парк (Монако, Франция. 3.5 млн фунт), Карл Женкинсон (Чарльтон. 1 млн фунт), Жоэл Кэмпбелл (Депортиво Сап ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 632 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.09.2011 | Комментарии (0)

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Тожикистонга йўл оладиган футболчилар рўйхатини аниқлаб олди.

    Бугун Қибрайда бўлиб ўтган машғулотдан сўнг Абрамов 19 нафар ўйинчини Турсунзодага олиб кетишини маълум қилди. Шулардан учтаси дарвозабонлар.

    Таъкидлаш лозимки, сафар олдидан Ўзбекистон футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов "Ўзбекистон” меҳмонхонасида мураббийлар ва футболчилар билан учрашди. Учрашув чоғида Усмонов терма жамоа аъзоларини қўшалоқ байрам билан табриклар экан, олдиндаги муҳим ўйинлардаги ғалабалар халқимиз учун ажойиб совға бўлишини таъкидлади ва уларга омад тилади.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси 1 сентябрь куни соат 15:00да чартер рейси орқали Тожикистонга сафар қилади.

    Тожикистонга йўл оладиган футболчилар рўйҳати:
    ДАРВОЗАБОНЛАР
    Игнатий Нестеров
    Муроджон Зухуров
    Виктор Мочалов

    ҲИМОЯЧИЛАР
    Шавкат Муллажонов
    Виктор Карпенко
    Ислом Тўхтахўжаев
    Анзур Исмоилов
    ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 486 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.09.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz