Вторник, 30.04.2024, 12:03
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 10



    "Бунёдкор” - "Қизилқум” (3:1) учаршувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Қизилқум” устози Сергей Арслонов ўз жамоаси ўйинини анча чуқур таҳлил қилиб берди.

    - Аввало "Бунёдкор” аъзоларини чиройли ўйин ва ишончли ғалаба билан табриклаб ўтмоқчиман. Биз "Бунёдкор” ўйинини яхшилаб ўрганиб чиққандик. Рақибни қанотлардан ўткир ва тезкор ҳужумларга ўтишини билардик. Айнан шу жиҳатларга асосий эътибор қаратиш кераклигини шогирдларимга уқтиргандим. Дастлабки 20 дақиқа давомида берилган кўрсатмалар ёмон бажарилгани йўқ. Афсуски айнан қанотдан ташкил этилган ҳужум оқибатида биринчи голни ўтказиб юбордик. Сўнг Любинскийнинг ҳатосини Карпенко кечирмади. Ҳимоячиларимизга эътирозим бор – улар кўп ҳолларда ҳато қилишди. Ҳатто ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб, ўйин суръатини ўзгартираётган пайтимизда яна ҳимоячиларимиз панд бериб қўйишди. Ярим ҳимоячиларимиз фаол ўйнашди. Леонид Кошелев ва Алексей Николаев сингари тажрибали футболчиларимиз катта ҳажмдаги ишни амалга оширишди. Ҳужу ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 570 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.09.2011 | Комментарии (0)




    "Бунёдкор” - "Қизилқум” (3:1) учаршувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида "Бунёдкор” устози Миржалол Қосимов олтин медаллар масаласи ҳали тўлиқ ҳал этилмаганлигини таъкидлади.

    - Биз ўйинни бироз оғирроқ бошладик. Маълум вақт тўпни ўз назоратимизда ушлаб туришимизга тўғри келди. Рақиб эса зич ҳимояни ташкил этиб турди. Бундай пайтларда рақиб қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиб кетиши мумкин. Бироқ биз уларга бундай имконият яратиб бермадик. Марказ ва қанотлардан голли вазиятлар содир этишга киришдик. Биргина Милош Трифунович уч бор ўта қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Умуман олганда жуда кўплаб вазиятлар йўққа чиқарилди. Майдон марказида тўп сурган футболчиларимиз ҳар доим ҳам ҳужумларда иштирок этаверишмади. Урош Милосавлевич ҳали-вери жамоамиз ўйинига мослашиб кетолмади. У шериклари билан тезроқ тил топишиб кетиши керак. Терма жамоамиз ўйинлари туфайли, шунингдек "Олмалиқ” билан ўйинимиз қолдирилганлиги боис 20 кун давомида расмий ўйин ўтказаганимиз йўқ. Б ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 625 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.09.2011 | Комментарии (0)


    Италиянинг "Интер” жамоаси собиқ бош мураббийи Рафаэль Бенитес яна бир бор модалар шаҳрига қайтиш нияти борлигини яширмаяпти.

    "Интер”даги фаолиятим давомида кўп нарсаларни ўргандим. Биз олти ой давомида иккита совринни қўлга киритдик.  Булардан биттаси клублар ўртасида жаҳон чемпионатидаги ғолиблик эди. Клуб мухлислар билан муносабатларим аъло даражада бўлган. Шунинг учун улар мен ҳар доим қўллаб-қувватлардилар. Шуни айтишим жоизки, менинг ҳеч кимга эътирозим йўқ. Мен яна "Интер”га қайтишим мумкин.

    Ж ... Читать дальше »

    Категория: Италия | Просмотров: 505 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.09.2011 | Комментарии (0)


     

    Ғузорда кечган "Шўртан" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади.

    Мезбонларнинг бир қатор ҳужумлари бутун ўйитн давомида самара бермади ва натижада "Шўртан" ўз уйида ўтган учрашувда дурангга рози бўлишга мажбур бўлди. Ушбу дурангдан сўнг ғузорликлар ҳисобидаги очколар сони 21тага етган бўлса, "Андижон" ҳисобидаги очколар сони 24тага етди.


    ЎзПФЛ-2011
    19-тур

    «ШЎРТАН» - «АНДИЖОН» - 0:0

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 495 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.09.2011 | Комментарии (0)


    "Барселона” ҳимоячиси Эрик Абидалнинг айтишича, унинг каталониялик билан тузадиган янги шартномаси футболчининг саломатлиги билан боғлиқ бўлади.

    Хабарингиз бор, ўтган мавсумда франциялик футболчи оғир жароҳат олиб узоқ вақт даволинишга мажбур бўлди. Ҳатто унинг фаолиятини якунлаш ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалганди.

    Айни дамда 31 ёшли ҳимоячи "аноррангилар” раҳбарияти билан янги битим хусусида музокаралар олиб бормоқда. Абидалнинг амалдаги шартномаси 2012 йилнинг 30 июнь куни поёнига етади.  

    ... Читать дальше »
    Категория: Испания | Просмотров: 460 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.09.2011 | Комментарии (0)


     

    "Пахтакор" ва "Насаф" кетма-кет очко йўқотиб, "Бунёдкор"нинг тезроқ чемпион бўлиши учун ўз "ёрдам"ларини беришмоқда. Қосимов шогирдлари эса бундан бажонидил фойдаланишмоқда.

    "Қизилқум" эса иккинчи даврани жуда зўр бошлади ва ҳали-бери бўшашишга ҳаққи йўқ эди. Ушбу ўйин бошланиши олдидан "Динамо"нинг ғалаба қозонгани маълум бўлди ва энди зарафшонликлар ҳар қандай рақиб билан ўйинда очко учун курашишлари аниқ эди. Шу боис бўлса керак, Сергей Арслонов ҳеч қандай ҳимоявий ўйин ҳақида ўйлаб ўтиришмади. Бу эса "қалдирғочлар" учун ҳақиқий имкониятнинг ўзгинаси эди.

    Биринчи бўлим ярмигача жамоалар майдонда тенгма-тенг кураш олиб боришди. "Қизилқум" сардори Леонид Кошелев бир неча марта жарима зарбани бериш имкониятига эга бўлганининг ўзиёқ, зарафшонликларнинг ҳужумда нечоғлик фаоллик кўрсатишганини англатиб турибди. Бироқ Асрлонов шогирдлари ҳимояда бирмунча бўш ҳаракат қилишди. Айниқса, киритилган биринчи голда ҳимоячилар мезбонларга икки марта имконият беришди. Д ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 647 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.09.2011 | Комментарии (0)



    Бекободда кечган ўзига хос "Тошкент вилояти дербиси”да "Металлург” "Олмалиқ”ни қабул қилиб кутилган ғалабани қўлга киритди. Одатда уй учрашувларини муваффақиятли ўтказадиган Мирсодиқов шогирдлари бу сафар ҳам ўз анъаналарини давом эттиришди.

    Учрашувнинг 11-дақиқасида дастлаб Боян Калевич Зоҳид Абдуллаев билан "девор” усулини қўллаб дарвозабон билан яккама-якка чиқиб ҳисобни очди. Меҳмонлар ҳали ўзларига келиб улгурмасидан туриб "Металлург” иккинчи голини киритди. Бу сафар Илёс Қурбонов гол муаллифига айланди. Эътиборли томони, иккинчи голга ҳаммуаллифлик вазифасини Зоҳид Абдуллаев бажариб берди.

    Биринчи бўлим худди шу ҳисоб билан якунланди. Иккала жамоа ҳам харчанд уринишмасин, барча голларини иккинчи бўлимга қолдиришди. Иккинчи бўлим эса янада голларга бой бўлди.

    Дастлаб биринчи бўлимнинг қаҳрамонларидан бири Илёс Қурбонов яна бир бор муваффақият қозониб, ҳисобдаги фарқни йирик кўринишга олиб келди. Кўп ўтмай голларга ҳаммуаллифлик қилиб қаҳрамон бўлиб кел ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 556 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.09.2011 | Комментарии (0)


     

    Бугун Одил Аҳмедовнинг трансферини "Анжи" жамоаси сотиб олди. Бу ҳақда "Пахтакор" расмий сайти хабар тарқатган.

    Маълумки, Одил йил бошидан буён Махачқалъа клуби таркибида ижара асосида ўйнаб келаётганди. Бугун эса унинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилган "Анжи" раҳбарияти клубимиз раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Аҳмедовнинг трансфери бўйича ўтказилган муҳокама ижобий якунланди. Натижада энди "Анжи" жамоамиздан унинг трансферини сотиб олади ва Одил тўлақонли равишда махачқалъаликлар аъзосига айланади. Шу билан бирга Аҳмедовнинг трансфер ҳуқуқидан маълум фоизи бизда сақлаб қолинади. Ушбу таклиф ҳар икки жамоага ҳам маъқул келди.

    Август ойи бошида "Пахтакор" ва "Анжи" ўртасида расмий ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланганди. Унинг самараси ўлароқ айни пайтда грузиялик ярим ҳимоячи Иракли Климиашвили жамоамиз сафида ижарада фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, турли соҳалар борасида ўзаро ҳамкорлик ишлари ҳам бошлаб юборилган. Мана энди Аҳмедов "Анжи"нинг тўлақонли ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 592 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.09.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон Олий лигасидан ўрин олган "Бухоро” ва Жиззахнинг "Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар кичик ҳисобдаги фарқ билан ғалаба қозонишди.

    Дастлаб олимпия терма жамоамизга номзод бўлган Жасур Ҳасанов Артурас Фоменко томонидан етказиб берилган тўпни дарвоза тўрига йўллаб ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимда Баҳодир Пардаев пенальтидан тўп киритиб ҳисобни тенглаштирди.

    Орадан тўрт дақиқа ўтиб Суҳроб Неъматов тўп киритиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармай қолди ва "Бухоро” навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

    ЎзПФЛ—2011
    19-тур

    «БУХОРО» – «СЎҒДИЁНА» – 2:1 ()
    Голлар: Жасур Ҳасанов 36, Суҳроб Неъматов 69 – Баҳодир Пардаев 65.

    «БУХОРО»: Суҳроб Қобулжонов, Бобур Амонов, Георги Квесиешвили, Суҳроб Неъматов, Нодир Ражабов, Алишер Саноев, Артурас Фоменко, Отабек Нарзуллаев, Тадас Гражюнас, Жасур Ҳасанов, Артём Никитенко.

    «СЎҒДИЁНА»: Александр Меленчук, Афзал Азизов, Тиму ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 525 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.09.2011 | Комментарии (0)


     

    Иккинчи даврадан бошлаб Олий лигада жон сақлаб қолиш учун жиддий курашга киришган "Динамо" ниҳоят бир неча ўйиндан кейин яна ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

    Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари "Нефтчи"га қарши ўйиннинг илк дақиқаларидан ташаббусни қўлга олиб, ҳужумкорликка зўр берди. Ёш фарғоналиклар эса сафарда ўйнаётганликларини инобатга олиб, асосий эътиборни қарши ҳужумга қаратишди. Биринчи 45 дақиқаликда ҳимоячилар ва дарвозабонлар яхши ўйнаб, дарвозаларнинг дахлсизлиги сақланиб қолишига сабабчи бўлишди.

    Иккинчи бўлимда майдон эгалари сафида битта ўзгариш юз берди. Иброҳим Раҳимовнинг ўрнига Убайдуллаев майдонга Салим Мустафоевни туширди. Шундан сўнг самарқандликларнинг ўйин тактикасида ўзгариш юз берди ва мезбонлар янада фаолроқ ҳаракат қила бошладилар.

    Боз устига, давралар оралиғида "Машъал"ни тарк этиб, Беларусга бориб келган Николай Риндюк яхши савиядаги ҳужумчи эканини яна бир марта исботлади. У тўпни эгаллаб олиб, чап қанотдан жарима майдончаси ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 542 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.09.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz