Вторник, 30.04.2024, 16:07
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 07


    ФИФА расмий саётининг маълум қилишича, БАА терма жамоаси бош мураббий Сречко Катанец ўз лавозимидан озод этилди.

    Словениялик мутахассиснинг истеъфога чиқишига сабаб, унинг қўли остидаги жамоа Жаҳон чемпионати саралаш босқичида омадсиз старт олгани бўлди.

    Амирликлар ўтказилган ҳар икки ўйинда ҳам мағлубият аламини татиб кўрди.

    Катанец 2009 йилда БАА терма жамоасини қабул қилиб олганди.

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 507 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.09.2011 | Комментарии (0)


    Аргентина – Нигерия – 3:1 (2:0)

    Голлар: 1:0 – Игуаин (24), 2:0 – Ди Мария (26), 2:1 – Обаси (46), 3:1 – Элдерсон (65, автогол).

    АРГЕНТИНА: Ромеро, Сабалета, Отаменди, Рохо (Гутьеррес, 68), Н. Бурдиссо, Демичелис, Маскерано, Соса, Ди Мария (Банега, 76), Игуаин (Агуэро, 77), Месси.

    Чехия – Украина – 4:0 (2:0)

    Голлар ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 565 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.09.2011 | Комментарии (0)


    "Навбаҳор" клубининг расмий сайтининг маълум қилишича, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин номаълум муддатга қолдирилган. Бунга сабаб қилиб, "Пахтакор”нинг  олти нафар ўйинчиси Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафига жалб этилганлиги кўрсатилмоқда. Бу учрашувни қачон бўлиб ўтишлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 513 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.09.2011 | Комментарии (0)


    "Бунёдкор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, Германияда фаолият юритувчи халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси IFFHS  дунё клубларининг янги рейтингини эълон қилди.

    Унга кўра, мамлакатимиз чемпиони  224-ўрнини банд этиб турибди. "Қалдирғочлар” бу сафар ўтган ойдаги мавқеларини олти поғонага яхшиладилар.

    Англиянинг "Эвертон”, Италиянинг "Парма” ҳамда "Сампдория”, Аргентинанинг "Бока Хуниорс”, Россиянинг "Локомотив” ва бошқа бир қанча номдор жамоалар "Бунёдкор”дан ортда боришмоқда.

    ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 502 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.09.2011 | Комментарии (0)




    Осиё кубоги-2011дан сўнг хориж клубларида тўп сурувчи легионерларимиз сони сезиларли даражада ортди. Бунга терма жамоамизнинг қитъа чемпионатидаги муваффақиятли иштироки сабаб бўлганди.

    Мана, Тожикистон ва Япония термаларига қарши учрашувларга таклиф этилган футболчилар рўйхатига назар ташласангиз, унда 13 нафар легионер мақомидаги ўйинчининг исм-шарифига кўзингиз тушади. Бугунга келиб ўзбекистонлик футболчиларнинг энг катта гуруҳи Хитой чемпионатида жам бўлган. Анзур Исмоилов, Мурод Холмуҳаммедов, Камолиддин Тожиев, Элдор Магдеев ва Азиз Ибрагимовлар Чин клублари шарафини ҳимоя қилишяпти. Улардан фақатгина Магдеев ҳозирча захира ўйинчиси бўлиб қоляпти, бошқа легионерларимиз кўз тегмасин, мунтазам ўз жамоалари сафида майдонга тушиб келишяпти. Энг барқарор ўйин намойиш этаётганлардан бири шубҳасиз, «Чанчунь Ятай» клуби ҳимоячиси Анзур Исмоиловдир. Ўзбекистон миллий термаси ҳимоячиси «Чанчун»нинг етакчи футболчиси ҳисобланади. Унинг клуби Хитой чемпионатининг 21-турида ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 534 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.09.2011 | Комментарии (0)


    Эрон терма жамоаси Қатарда мезбонлар қаршилигини сингдира олмади. Ходи иккинчи тайм бошланиши билан мезбонлар дарвозасини ишғол этган бўлса, 56-дақиқада майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди.

    Баҳрайн терма жамоаси Жакартадан уч очко билан қайтди. Биз учун яхши таниш бўлган терма жамоа икки марта индонезияликлар дарвозасига йўл топа олишди.

    Мазкур ғалабадан кейин Баҳрайн терма жамоасининг имкони бироз ошди.

    "Е” гуруҳи

    ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 499 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.09.2011 | Комментарии (0)


    Гуруҳнинг марказий учрашувларидан бири Саудияда бўлиб ўтди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтган учрашувда австралияликлар ғалаба қозонишди. Ушбу учрашувда ҳам легионерлар ўзларини кўрсатишди. Кеннеди иккита голга муаллифлик қилган бўлса, Уилкшир ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Мезбонларнинг ягона голини Ал Шамрони киритди. Афтидан, саудияликлар ҳамон инқироздан чиқа олмаётган кўринишади. Араблар биринчи турда нурсиз дуранг қайд этишганди.

    Ушбу квартетнинг иккинчи баҳсида Таиланд терма жамоаси ўз майдонида Уммонни йирик ҳисобда доғда қолдирди.

    ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 502 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.09.2011 | Комментарии (0)


    Ўтган турда Ливан дарвозасига олтита гол киритган Жанубий кореяликлар сешанба оқшомида Қувайт меҳмони бўлди. Учрашув тенг курашлар остида кечди. Натижа ҳам шунга яраша бўлди. Олдинига кореяликлар ҳисобни очишди. Иккинчи таймда эса мезбонлар мувозанатни тиклашди.

    Гуруҳдаги иккинчи ўйинда сенсация содир бўлди. Ўз майдонида БААни қабул қилган Ливан терма жамоаси рақибдан 3:1 ҳисобида устун келди.

    Икки турдан кейин бу гуруҳда қўшҳокимлик ўрнатилди.  

    ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 494 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.09.2011 | Комментарии (0)


    Ўтган турда Ироқни мағлуб этган Аднан Ҳамад шогирдлари сешанба оқшомида Хитой терма жамоасини ҳам доғда қолдиришди. Натижада иорданияликлар  гуруҳларида пешқадамликни ўз қўлларига олишди. Афтидан, Ҳамад шогирдлари ҳазиллмаётган кўринишади. Агар шу зайлда давом этса, Иордания сенцасия соҳибига айланиши мумкин.

    Бразилиялик мутахассис Зико бошқараётган Ироқ терма жамоаси сафарда Сингапурни доғда қолдирди. Голларнинг бирига Юнус Маҳмуд муаллифлик қилди.

     "А” гуруҳи ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 547 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.09.2011 | Комментарии (0)


    6 сентябрь куни "кўҳна қитъа”да Евро-2012 саралаш босқичининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўдти. Сешанба оқшомида ўтказилган ўйинларда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди. Хусусан, Словакия терма жамоаси ўз майдонида Арманистонга 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўз навбатида Россия терма жамоаси арманларнинг "совға”сидан унумли фойдалана олмади. Адвокат шогирдлари ўз майдонларида Ирландия қаршилигини енга олишмади. "Лужники” тадионида нурсиз дуранг қайд этилди. Шундай бўлса-да, руслар ҳамон ўз гуруҳларида пешқадамлик қилишмоқда.

    Ушбу турда ҳам ғалаба қозонган Голландия терма жамоаси муддатидан олдин финал босқичига йўлл ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 489 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.09.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz