Вторник, 30.04.2024, 15:41
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 24


    "Насаф”нинг ОФК кубоги чорак финалидаги рақиби – Таиланднинг "Чонбури” жамоаси аъзолари кеча маҳаллий вақт билан соат 20:30 да Қарши шаҳрига етиб келишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатган.

    Бангкок-Тошкент-Қарши авиайўналиши орқали парвоз қилган 28 кишидан иборат "Чонбури” ФК делегацияси Қашқадарё марказидаги "Гиссарнефтгаз” меҳмонхонасига жойлашишди. Қаршига жамоанинг барча етакчи футболчилари ва легионер футболчилари ҳам етиб келишган.

    Бугун соат 17:00 да таиландлик футболчилари Қарши шаҳридаги "Геолог” спорт мажмуасида дастлабки машғулотларини ўтказишлари режалаштирилган.

    Эслатиб ўтамиз, "Насаф” – "Чонбури” жамоалари ўртасидаги баҳс 27 сентябрь, сешанба куни соат 19:00да Қарши шаҳридаги"Марказий” стадионда бошланади.

    Манба: www.fcnasaf.uz
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 512 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.09.2011 | Комментарии (0)


    Учинчи босқич

    Олдершот – Рочдейл – 2:1 (0:1)

    Вулверхэмптон – Миллуолл – 5:0 (3:0)

    Голлар: 1:0 – Эдвардс (3), 2:0 – Хэммилл (7), 3:0 – Элокоби (38), 4:0 –Српай (77), 5:0 – Гедиура (88).

    Лидс – Манчестер Юнайтед – 0:3 (0:3)

    Голлар: 0:1 – Оуэн (15), 0:2 – Оуэн (32), 0:3 – Ги ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 653 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.09.2011 | Комментарии (0)


    "Бавария” ярим ҳимоячиси Франк Риберининг айтишича, унинг жамоа устози Юпп Хайнкес билан муносабати  аъло даражада ва у Мюнхенда ўзини яхши ҳис этмоқда.

    "Мен "Бавария”да бахтлиман. Қолаверса оиламга ҳам Мюнхенда яшаш ёқяпти. Ҳаммасидан ҳам жамоадаги дўстона муҳит менга манзур бўлмоқда.Асосийси, бош мураббий менга кўпроқ ишонмоқда. Тан олиш лозим, Ван Гал билан суносабатларим у қадар яхши эмасди. Буларнинг барчаси ўтмишда қолгани рост бўлсин”,- дейди франциялик футболчи УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 488 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.09.2011 | Комментарии (0)


    УЕФА президенти Мишель Платинининг таъкидлашича, Украина ва Польша Европа чемпионатига қадар барча ишни маромида етказиб якунлай олади.

    Айтиш жоизки, шу кунларда франциялик мутахассис бошчилигидаги УЕФА вакиллари Украинада бўлиб туришибди.

    "Евро-2012 ушбу мамлакатлар учун ҳақиқий синов эди ва улар бу имтиҳондан ўтишди. Қилинаётган ишлар яқол кўзга ташланмоқда. Бундан олдин Украина ҳам, Польша ҳам бу каби йирик мусобақага мезбонлик қилмаганди. Шунинг учун биз уларга қўлимиздан келганча ёрдам бердик. Ишончим комилки, Европа биринчилиги бош ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 489 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.09.2011 | Комментарии (0)


    Таниқли мутахассис Валерий Непомняший ҳафта бошида "Томь” клуби бош мураббийлигидан озод этилди. Валерий Кузьмич ўз аризасига биноан истеъфога чиқарилди.

    Орадан уч кун ўтиб, томскликлар янги бош мураббийни таништиришди. Сергей Передня  бундан буён "Томь” клубини бошқарадиган бўлди.

    39 ёшли мураббийда PRO лицензияси йўқлиги боис у жамоанинг катта мураббийи сифатида фаолият юритади.

    Янги мавсум ара ... Читать дальше »

    Категория: Россия | Просмотров: 710 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.09.2011 | Комментарии (0)


    Россия терма жамоаси бош мураббийи Дик Адвокат Евро-2012 саралаш баҳслари доирасидаги Словакия ва Андорра терма жамоаларига қарши кечадиган ўйинларда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Голландиялик мутахассис танлаган таркибдан бу сафар "Динамо” ярим ҳимоячиси Александр Самедов ҳам жой олди. РФИ расмий сайтининг маълум қилишича, терма жамоага 20 нафар футболчи жалб этилган.

    Дарвозабонлар: Вячеслав Малафеев («Зенит» Санкт-Петербург), Антон Шунин («Динамо»).

    Ҳимоячилар: Александр Анюков («Зенит»), Алексей Берез ... Читать дальше »

    Категория: Россия | Просмотров: 501 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.09.2011 | Комментарии (0)



    21-турда Жиззахга сафар уюштирган «аждарлар» Иван Бошкович дубли эвазига сафардан муҳим уч очко билан қайтишди.

    Ўйин олдидан « Насаф» таркибида бир қатор йўқотишлар мавжуд эди. Карточкалари сони тўрттага етиб қолган Боян Малишич ва Эркин Бойдуллаев, жароҳатланган Мирҳолдиршоев ва марказий ҳимоячи Мақсуд Каримов ҳам учрашув қайдномасидан ўрин олмаган эди. Шу боис мазкур учрашувда марказий ҳимояда илк марта Филипосян-Рисқуллаев жуфтлиги майдонда ҳаракат қила бошлади. Шунингдек, куни кеча олимпия терма жамоамизнинг Ироқ устидан қозонилган ғалабасига катта ҳисса қўшган Фозил Мусаев ва Кенжа Тўраев ҳам шу куни асосий таркибидан ўрин олишди.

    Учрашув томонларнинг кескин ҳужумлари билан бошланди. 5-дақиқадаёқ «Сўғдиёна» жамоасининг тезкор ҳужумчиси Баҳодир Пардаевнинг жарима майдони ичидан чап бурчакка йўллаган зарбасини «Насаф» посбони Дмитро Казаченко катта қийинчилик билан бартараф этди. Орадан кўп ўтмай энди қаршиликлар бошлаган тезкор ҳужум гол билан якунланди. Жамоа ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 521 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.09.2011 | Комментарии (0)




    Бугун Вобкентда "Бухоро” клуби Тошкентнинг "Пахтакор” клубини қабул қилмоқда. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар ҳужумкор тарзда бошлашди. Бир нечта зарбалар ноаниқ кетди. 25-дақиқасида майдон эгалари вакили Артурос Фоменкода ҳисобни очиш учун яхши имкониятга эга бўлди. У дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, лекин тўпни ноаниқ тепиб юборди. Биринчи бўлим охирларида меҳмонларда кетма-кет иккита вазият бўлди. Иракли Климиашвилининг кучли зарбаси ноаниқ кетган бўлса, Алишер Азизовнинг берган зарбасини эса Сардор Қобулжонов бартараф этди. Майдон эгалари вакили Бобур Омоновда ҳам қулай имконият бўлганди. Унинг 6 метрлардан берган зарбасини Темур Жўраев ушлаб қолди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

    Иккинчи бўлимда ҳар иккала томон ҳужумкорликни асло пасайтирмади. Аммо ҳар сафар тўп дарвозага киришни истамади. Жасур Ҳасановнинг етказиб берган пасидан сўнг Алишер Саноев дарвозага зарба берди. Бу сафар ҳам ноаниқ. Бироздан сўнг Дилшод Шарофетдинов жуда қулай имконият ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 578 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.09.2011 | Комментарии (0)



    Бекободнинг "Металлург" клуби ўз уйида "Андижон"ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

    Учрашувдаги ҳисоб 15-дақиқадаёқ очилди. Зоҳид Абдуллаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, чиройли тарзда тўрга йўллади. Шундан сўнг майдонда қизиқрли ва муросасиз кураш бошланди. "Металлург" ўз мухлислари қаршисида ишончли ўйин намойиш этишга интилган бўлса, андижонлик футболчилар ҳам вазиятни ўнглаш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилишди.

    Учрашувнинг 40-дақиқасида Икром Иброҳимов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди, бироқ меҳмонларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Илёс Қурбонов орадаги фарқни яна биттага ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

    Иккинчи бўлимда ҳам мухлислар қизиқарли учрашув гувоҳига айланишди. 74-дақиқага келиб, Шуҳрат Йўлдошев жамоасининг учинчи голини киритди. 81-дақиқага келиб, мезбонлар ҳужумчисига ишлатилган қўполлик учун "Андижон" дарвозабони майдондан четлатилди. Камига меҳмонлар дарвоза ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 524 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.09.2011 | Комментарии (0)


     

    Турнинг қизиқарли учрашувиларидан бири Ғузор шаҳрида бўлиб ўтди. Турнир жавдалининг 4-поғонасини банд этиб турган «Нефтчи» яқиндагина бош мураббийига «чиқиш эканларини» кўрсатган «Шўртан» клуби меҳмони бўлди.

    Учрашувдан олдин ҳам икки бош мураббийда ҳам таркиб борасида муаммолар бор эди. Сабали, Юрий Вазгенович Мансур Саидов, Анвар Бердиев ва Павел Смоляченколарнинг жароҳатлари борлиги сабабли, уларнинг хизматларидан фойдалан олмади. «Динамо» жамоасига учралган мағлубиятдан сўнг, лавозимидан четлатилган Тачмурат Агамуратов ўрнини эгаллаган Ихтиёр Каримов ҳам таркиб борасида жиддий муаммога дуч келди. Предраг Вуйович, Вадим Афонин, Алишер Юсупов ва Ильнур Хазигалиевнинг олган жароҳатлари «Нефтчи» клубига қарши бўладиган учрашувда майдонга тушишларига тўсқинлик қилди. Шу боис бўлса керак, ҳар икки клубда ҳам бир қатор ёш футболчилар асосий таркибдан жой олишди.

    Гарчи, «Нефтчи» таркибида Ойбек Нурбоев, Шукур Пўлатов, «Шўртан» таркибида Лазиз Убайдуллаев, Аббос А ... Читать дальше »
    Категория: Олий лига | Просмотров: 548 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.09.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz