Вторник, 30.04.2024, 15:43
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 02

     

    Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичлари доирасидаги Тожикистон - Ўзбекистон учрашуви ўз ниҳоясига етди.

    Унда мамлакатимиз термаси сафарда Тожикистонни мағлубиятга учратди. Дарвоқе, пенальти белгиланган вазиятда ҳимоячи Даврон Эргашев ҳужумчимиз Александр Гейнрихга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Максим Шацкихнинг зарбасини эса Алишер Тўйчиев бартараф этди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Шацких қайта зарба билан ҳисобни очди!

    Бугун Ўзбекистон термаси қийин ғалабага эришди. Бунақа ўйин билан Японияга қарши ҳеч нарса қила олмаслигимиз кўриниб қолди. Терма жамоамиз штаби зудлик билан нимадир қилиш керак бўлади.

    Акс ҳолда кейинги ўйинларда қимматли очколарни бой бериб қўямиз. Сал аввал сайтда чоп этилган Ҳасанали отанинг нолишлари ҳақ бўлиб чиқди.

    ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ-2014. ОСИЁ. 3-САРАЛАШ БОСҚИЧИ.
    ТОЖИКИСТОН – ЎЗБЕКИСТОН 0:1
    Гол: Максим Шацких 72
    Ноаниқ пенальти: Максим Шацких 72
    Огоҳлантириш: Александр Гейнрих 80
    Тожикистон: Алишер Тўйчие ... Читать дальше »
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 562 | Добавил: 11x11 | Дата: 02.09.2011 | Комментарии (0)




    Бугун бўлиб ўтадиган Тожикистон – Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан олдин кеча икки терма жамоалар вакиллари ўртасида митинг бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда the-uff.com сайти. Унда жамоалар ушбу ўйинда қайси рангдаги футболкаларда майдонга тушишлари белгилаб олинди. Шундай қилиб мезбонлар қизил рангдаги футболкаларда, Ўзбекистон терма жамоаси эса оқ футболкаларда майдонга чиқишади.

    Эслатиб ўтамиз, Тожикстон – Ўзбекистон ўртасидаги ўйин бугун соат 16:30 да бошланади.


    Тайёрлади: Narzulla
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 865 | Добавил: 11x11 | Дата: 02.09.2011 | Комментарии (0)




    - Тожикистон - Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс "Спорт ТВ"да кўрсатиладими?
    - Ҳа. Агар Тожикистон ТВ каналларидан бири мазкур ўйинни тўғридан-тўғри олиб кўрсатилса.


    - Тожикистон - Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳсни тўғридан-тўғри кўра олмаслигимиз ҳам мумкинми?
    - Ҳа. Боиси эртага Тожикистонда катта тадбирлардан бири бўлиб ўтади. Олган маълумотларимизга кўра кўчма ТВ студия айнан шу маросим учун хизмат қилади.


    - Тожикистон - Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс тўғридан-тўғри бўлмасада, "Спорт ТВ"да кўрсатиладими?
    - Ҳа. Бунинг учун ЎФФ оператори томонидан олиб келинадиган дискни кутамиз ва унинг сифати яхши бўлса эфирга узатилади. Ўйин 16:30да бошланади. Қайтиш чипталари соат 20:00га олинганлигини инобатга олсак, ҳамюртларимиз узоғи билан 22:00да Тошкент халқаро аэрапортидан чиқадилар. Жамолиддин Бобожонов тасвирга олган видео эса 20 дақиқа ичида МТРКда бўлади.


    - Тожикистон - Ўзбекистон терма жамоалари ўрт ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 643 | Добавил: 11x11 | Дата: 02.09.2011 | Комментарии (0)


    ЦСКА ва Нигер терма жамоаси ҳужумчиси Мусса Маазу Бельгиянинг "Зюлте-Варегем" клубига ижарага берилди. Футболчи мавсум 2011/12ни айнан мана шу жамоада ўтказади.

    Африкалик футболчи Россия пойтахтига 2009 йилда Бельгиянинг "Локерен" жамоасидан келганди. Охирги икки йилни Маазу "Монако" ва "Бордо"да ўтказганди. 23 ёшли футболчи Нигер терма амоаси сафида саккизта ўийн ўтказган ва рақиблар дарвозасига учта гол киритган.

    Категория: Россия | Просмотров: 475 | Добавил: 11x11 | Дата: 02.09.2011 | Комментарии (0)


    УЕФА штаб квартираси жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳри европалик мураббийларнинг 13-семинари бўлиб ўтди. Семинарда қўйидаги мутахасислар иштирок этишди: Хосеп Гвардиола ("Барселона"), Алекс Фергюсон ("Манчестер Юнайтед"), Андре Виллаш-Боаш ("Челси"), Арсен Венгер ("Арсенал"), Рой Хожсон ("Вест Бромвич"), Реми Гард ("Лион"), Дидье Дешам ("Олимпик"), Массимилиано Аллегри ("Милан"), Ральф Рангник ("Шальке-04"), Томас Шааф ("Вердер"), Франк де Бур ("Аякс"), Жорж Жезуш ("Бенфика"), Феликс Магат ("Вольфсбург"), Витор Перейра ("Порту"), Мирча Луческу ("Шахтёр"), Унай Эмери ("Валенсия"), Роланд Нильссон ("Копенгаген"), Торстен Финк ("Базель") ва Руди Гарсия ("Лилль"). Франциялик мураббий Жерар Улье семинарда техник директор сифатида қатнашди. ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 503 | Добавил: 11x11 | Дата: 02.09.2011 | Комментарии (0)



    2 сентябрь куни Турсунзода шаҳрида бўлиб ўтадиган Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Матбуот анжумани "Ширкент” меҳмонхонасининг ўзида ўтказилди ва унда шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ҳам қатнашди.

    - Вадим Карленович, эртанги ўйиндан нималар кутяпсиз? Тожикистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
    - Аввало, Тожикистон терма жамоасини 3-саралаш босқичига чиққани билан табриклайман. Эртага ҳар иккала жамоа учун ҳам ўйин осон кечмайди. Шуни ишонч билан айтишим мумкинки, молиявий ҳолатининг қандай бўлишидан қатъий назар ҳозир барча футбол ўйнашни билади. Мухлислар учун қизиқарли ўйин бўлишига шубҳа қилмайман. Мураббийларга эса яна бир карра асабларни синовдан ўтказиб олишга сабаб бўлади менимча.

    - Кутилмаганда ва саралаш ўйинларига қисқа муддат қолганида рақибингиз Тожикистон терма жамоаси бўлганлигини иноба ... Читать дальше »
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 653 | Добавил: 11x11 | Дата: 02.09.2011 | Комментарии (0)



    Хабарингиз бор, 11 октябрь куни Осиё қитъасида ЖЧ-2014 3-саралаш босқичининг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ўша куни бўлиб ўтадиган Иордания ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариш Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. 
    Ўйин 11 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 19:00да бошланади. 
    Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
    Ёрдамчи ҳакамлар: Абдуҳамид Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
    Захира ҳакам: Владислав Цейтлин (Ўзбекистон)
    Назоратчи: Хани Баллан (Қатар)

    Манба: www.uzreferee.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 772 | Добавил: 11x11 | Дата: 02.09.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz