Вторник, 30.04.2024, 11:47
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 05
    Кеча Ўзбекистон биринчи лигасининг иккинчи босқич 5-тур учрашувлари ўтказилди. Ушбу турда қайд қилинган натижалар ва турнир жадвали билан танишиб чиқинг.

    5-тур. 4 сентябр (якшанба)
    «БУНЁДКОР-2» – «МАШЪАЛ-АКАДЕМИЯ» – 0:1 (0:0)
    Тошкент. 254 томошабин.
    Бош ҳакам: Рустам Толибжонов (Фарғона) – 8,2.
    Қанот ҳакамлари: Ҳаёт Зулунов (Андижон) – 8,3. Анвар Ўринов (Андижон) – 8,6.
    Захира ҳаками: Фаррух Ёрмуҳамедов - 9.
    Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).
    Гол: Шоҳруҳ Достонов, 68 – 0:1.
    Огоҳлантиришлар: С.Азимов, 26. Зокир Нурматов, 38. – Искандар Шойқулов, 35. Тимур Бекжонов, 64. Шоҳруҳ Достонов, 81. Юнус Очилдиев, 88.

    «ГУЛИСТОН» – «ХИВА» – 5:2 (4:0)
    Гулистон. 6352 томошабин.
    Бош ҳакам: Артур Ахмадгалеев (Тошкент вил.) – 8,2.
    Қанот ҳакамлари: Шоҳруҳ Қаюмов (Жиззах) – 7,7. Илҳом Абдулаков (Тошкент вил.) – 8,4.
    Захира ҳаками: Ф.Дўсматов - 9.
    Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
    Голлар: Хуршид Н. Йўлдошев, 11 – 1:0. Зафар Қорақулов, 16 – 2:0, Хур ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 803 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.09.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичи "С” гуруҳи баҳси олдидан кеча ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб унда Япония терма жамоаси бош мураббийи Альберто Заккерони ва терма жамоаси сардори Макоте Хасебе иштирок этишди.

    Альберто Заккерони:
    — Эртанги ўйин биз учун муҳим ҳисобланади. Ўйин қийин кечишини тахмин қилиш қийин эмас. Эртанги рақибимиз Осиё кубогида яхши ўйин кўрсатди. Ўзбекистоннинг кучини барча яхши билади. Мен илк марта Ўзбекистонга ташриф буюрдим. Ҳозирча таассуротларим ижобий. Эртага чиройли ўйин кўрсатамиз деган умиддаман.

    Макото Хасебе:
    — Ўзбекистон жудаям кучли жамоа. Биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Ўтган турда Шимолий Кореяга қарши ўйин биз учун қийин бўлди. Ўзбекистон билан ўйинни чиройли ўтказиб, рақибимизни мағлубиятга учратамиз деган умиддамиз.

    — Ўзбекистон билан ўйин ҳар доим қийин бўлиб келган. Бу сафарги ўйинда тактик ўзгаришлар б ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 529 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.09.2011 | Комментарии (0)


     

    Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманига ўзи билан бирга Ислом Тўхтахўжаевни олиб келди.

    Вадим Абрамов (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи):
    — Барчага саломлар! Биз Япониядек жамоа билан ўйинда иштирок этиш имкониятига эга бўлмоқдамиз. Бу ўйин атрофида катта ажиотаж юзага келгани икки баравар қувонарли. Эртанги ўйинда мухлисларимизнинг байрам кайфиятини бузмасликка ҳаракат қиламиз.

    Ислом Тўхтахўжаев (Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси):
    — Насиб қилса, байрамона кайфиятни давом эттирамиз деган умиддамиз. Мураббий таъкидлагандек, ғалабали сериямизни давом эттиришга ҳаракат қиламиз.

    — Вадим Карленович, Тожикистон билан ўйинда кичик ҳисобда ғалаба ўша кунги рақибнинг кучли эканини билдирадими ёки биз кучсиз ўйнадикми?
    — Тожикистонга бўлган бундай муносабат мени ҳайрон қолдиряпти. Мақсадимиз рақибни енгиш керак эди. Биз уни ютдик. Лекин ҳеч ким ўйиннинг 16:30да, кун иссиқ пайтида бошланганини гапирмаяпман. Алекс ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 540 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.09.2011 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаши учрашув олдидан бугун "Пахтакор” стадионининг мажлислар залида икки жамоа расмийлари ва ўйин ҳакамлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

    Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 сентябрь куни ўзининг анъанавий оқ либосида тўп суриши маълум бўлди. Япония терма жамоаси ҳам ўзи учун одатий бўлган кўк либосида ўйнайди.

    Таъкидлаш лозимки, учрашувни Халил ал-Гамдий бошчилигидаги саудиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Унга қанотларда Абдул Азиз ал-Катирий ва Бадр ал-Шумронийлар кўмаклашишади. Тўртинчи ҳакам ҳам Саудия Арабистонидан – Мораи ал-Аважий. Эронлик Хуссайн Милажерди Аскарий ҳакам ёрдамчиси вазифасини бажарса, Гутам Кар (Ҳиндистон) учрашув комиссари этиб тайинланган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш учрашуви 6 сентябрь куни "Пахтакор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади.
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 562 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.09.2011 | Комментарии (0)


    ЦСКА ва Нигер терма жамоаси ҳужумчиси Мусса Маазу Бельгиянинг "Зюлте-Варегем" клубига ижарага берилди. Футболчи мавсум 2011/12ни айнан мана шу жамоада ўтказади.

    Африкалик футболчи Россия пойтахтига 2009 йилда Бельгиянинг "Локерен" жамоасидан келганди. Охирги икки йилни Маазу "Монако" ва "Бордо"да ўтказганди. 23 ёшли футболчи Нигер терма амоаси сафида саккизта ўийн ўтказган ва рақиблар дарвозасига учта гол киритган.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 491 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.09.2011 | Комментарии (0)


    УЕФА штаб квартираси жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳри европалик мураббийларнинг 13-семинари бўлиб ўтди. Семинарда қўйидаги мутахасислар иштирок этишди: Хосеп Гвардиола ("Барселона"), Алекс Фергюсон ("Манчестер Юнайтед"), Андре Виллаш-Боаш ("Челси"), Арсен Венгер ("Арсенал"), Рой Хожсон ("Вест Бромвич"), Реми Гард ("Лион"), Дидье Дешам ("Олимпик"), Массимилиано Аллегри ("Милан"), Ральф Рангник ("Шальке-04"), Томас Шааф ("Вердер"), Франк де Бур ("Аякс"), Жорж Жезуш ("Бенфика"), Феликс Магат ("Вольфсбург"), Витор Перейра ("Порту"), Мирча Луческу ("Шахтёр"), Унай Эмери ("Валенсия"), Роланд Нильссон ("Копенгаген"), Торстен Финк ("Базель") ва Руди Гарсия ("Лилль"). Франциялик мураббий Жерар Улье семинарда техник директор сифатида қатнашди. ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 497 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.09.2011 | Комментарии (0)


    Пермнинг "Амкар” жамоаси Константин Васильевни ўз сафига қўшиб олгач, ушбу клубда тўп сураётган икки нафар эстониялик футболчилари ўзларига янги иш жойи топишди. Жумладан, терма жамоа сардори Райо Пииройа кейинги фаолиятини Голландиянинг "Виттесс” клубида давом эттиради. Ҳимоячи Тайо Тенисте эса "Сондале" сафига бориб қўшилди.

    Эстониянинг сўнгги беш йилдаги энг яхши футболчиси бўлмиш Пииройа голландияликлар билан  1+1" тизимидаги шартномага қўл қўйди. Райо Арнемда  ҳамюрти Марко Меэритс билан бирга тўп суради.

    Категория: Россия | Просмотров: 480 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.09.2011 | Комментарии (0)


    Санкт - Петербургнинг "Зенит” жамоаси 1 сентябрь куни УЕФАга Чемпионлар лигасида тўп суриши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тақдим этди. Спалетти бу сафар заявкага 31 нафар футболчини киритди.

    «А» (асосий заявка) Дарвозабонлар: Вячеслав Малафеев, Юрий Жевнов, Дмитрий Бородин.

    Ҳимоячилар: Бруну Алвеш, Доменико Кришито, Николас Ломбертс, Томаш Губочан, Александар Лукович, Александр Анюков, Денис Терентьев, Микаэль Ламб.

    Ярим ҳимоячил ... Читать дальше »

    Категория: UEFA чемпионлар лигаси | Просмотров: 595 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.09.2011 | Комментарии (0)



    7 сентябрь (чоршанба) куни Янгиер шаҳридаги Марказий стадионда шонли тарихга эга «Янгиер» футбол клубининг 45 йиллик тўйи кенг нишонланади. Тантанали тадбирлар дастуридан дастлаб Аҳмаджон Мусаев бош мураббийлик қилаётган Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси ва «Янгиер» клуби ўрталарида кечадиган ўртоқлик учрашуви ўрин олган. Учрашув соат 16:00да бошланади. Шу куни Ўзбекистон (U-19) ёшлар термаси таркибида яқинда Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашиб қайтган қаҳрамонларнинг ҳам тўп суришлари режалаштирилган.

    Беллашув якунлангач, соат 18:00дан бошлаб маросимнинг иккинчи қисми старт олади. Бу қисмда майдонга «Янгиер» жамоаси сафида турли йилларда тўп сурган фахрий футболчилар бирма-бир таклиф этиладилар ва тақдирланадилар. Тақдирлашлар орасида томошабинлар ўзбек эстрадаси юлдузларининг концерт чиқишларидан бахраманд бўладилар.

    Хуллас, мамлакатимиз футболи тарихида алоҳида мавқега эга жамоанинг 45 йиллигига бағишланган та ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 657 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.09.2011 | Комментарии (0)


    Мадриднинг "Реал” клуби етакчиси Криштиану Роналду испаниялик журналистлар билан қилган мулоқот чоғида "Қироллик клуби”ни дунёнинг энг кучли жамоаси дея эътироф этди.

    "Реал” – жаҳоннинг энг кучли жамоасидир. Шунинг учун кўпчилик бизни кўра олмайди. Ўйлайманки, бу йилги мавсум биз учун омадли келади. Ўтган йили биз Чемпионлар лигасининг ярим финалида тўхтагандик. Ўшанда бизга ҳакамлар панд беришганди. Бу йил ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 602 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.09.2011 | Комментарии (0)


    Италиянинг "Интер” жамоасининг янги аoзоси Диего Форлан Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида миланликларга ёрдам бера олмайди. Сабаби, ушбу футболчи еврокубокларда «Атлетико” сафида майдонга тушган. УЕФА қоидаларига кўра, бу нарса тақиқлаб қўйилган.

    Шунинг учун уругвайлик футболчи энди январь ойида плей-офф баҳслари олдидан заявкага киритилиши мумкин.

    Категория: Европа | Просмотров: 518 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.09.2011 | Комментарии (0)


    Чоршанба куни Европада ёзги трансфер ойнаси ёпилди. Энди жамоалар ўз савфларига янги футболчиларни январь ойидагина қўшиб олишлари мумкин.

    УЕФА расмий сайти эса Европа лигаси гуруҳ босқичида иштирок этаётган жамоаларнинг ёздаги харидлари ҳақида маълумот бериб ўтди.

    Уругвай терма жамоаси ҳимоячиси Диего Лугано "Фенербахче”ни тарк этиб, янги даврни бошдан ўтказаётган Франциянинг "Пари Сен-Жермен” клуби билан уч йиллик битим имзолади. Ушбу трансфер учун парижликлар 3,5 млн. евродан воз кечишди. Уруг ... Читать дальше »

    Категория: UEFA Европа лигаси | Просмотров: 484 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.09.2011 | Комментарии (0)



    Терма жамоамизнинг бугунги машғулотлари ҳақида хабар бериб ўтдик. Бу сафарги машғулотларни кузатиш учун биздан бошқа кўплаб ОАВ вакиллари ташриф буюрдилар. Гап японлар ҳақида кетаётганлигини билган бўлсангиз керак. Ўзимизникилардан "ФутГол" газетаси ҳодимлари бор эди. Битта нарса алам қилди. "Пахтакор" Марказий стадиони ҳам, "Спорт" ТВ жойлашган МТРК ҳам битта кўчада жойлашган бўлсада, улардан ҳеч ким йўқ эди. Аксинча, японлар иккита каттагина камерада машғулотлар жараёнини сифатли олиш билан бирга, уни товушлари билан ёзиб олаётган эдилар. Яна уч нафар ТВ ҳодими машғулотлар жараёнини схемасини тузиб, ўз компьютерига туширардилар. Маълум бўлишича улар шу ернинг ўзидан кўрсатув тайёрлаб, HNK каналига кундалик репортаж берар эканлар.

    Афсуски, бугун Александр Гейнрих жароҳатини янгилаб олди. Бу ҳужумчимиздан умидимиз катта. Бугун Вадим Карленович ўз машғулотларини одатга кўра ўтказди. Ҳаттоки битта мухлис Шуҳрат Мақсудовга японлар билан ўйинда қандай ҳаракат қилиш лозимлиги ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 546 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.09.2011 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz