Воскресенье, 05.05.2024, 12:40
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 29 » Абрамов: "Рақибга имкон бермадик"
    13:22
    Абрамов: "Рақибга имкон бермадик"


    Қирғизистон – Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

    Шунингдек, маҳаллий журналистлрнинг илтимосига кўра. Ўзбекитон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров ҳам матбуот анжуманига ташриф буюрди. Айниқса, матбуот анжумани якунига етгач, журналистлар Жепаровни анча "безовта” қилиб, эсдалик учун суратга тушишди ва дастхат сўрашди.

    - Ўйин натижасидан қониқиш ҳосил қилдим. Танаффусдан кейин айниқса ўз ўйинимизни топиб олдик. Афсуски биринчи бўлим ҳақида бундай дея олмайман. Назаримда футболчилар бироз масъулиятсиз ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлим бошларида киритилган тезкор голдан кейин барчаси ўз изига тушиб кетди, - деди Абрамов.

    - Қирғизистон терма жамоасининг бугунги ўйинини қандай баҳолайсиз?
    - Мен рақибимиз ҳақида салбий фикр билдиришдан йироқман. Улар ўз майдонларида имкон қадар тўп суришди. Бир нарсани унутмаслик керак, рақиб майдонда қай даражада имконият берса, жамоа шунга яраша ўйнайди. Биз эса бугун рақибга деярли имконият бермадик.

    - Ушбу ғалабани қандай нишонлайсизлар?
    - Очиғи, ғалабани нишонлаш учун бизда алоҳида имконият ҳам йўқ. Албатта, кейинги босқичга чиройли ғалаба орқали йўл олиш ҳар доим ёқимли ва ўйиндан кейин мен ечиниш хонасида йигитларни табрикладим. Бугуннинг ўзида Ўзбекистонга учиб кетамиз ва барча футболчилар ўз клублари ихтиёрига бориб қўшилишади. Шуни ҳам қўшимча қилмоқчиманки, бизнинг олдимизда Жаҳон чемпионатига ичқиш вазифаси турибди, шундай экан, ҳозирча байрам қилишга эрта.

    - Ўзбекистонда футболга ҳукумат томонидан қай даражада эътибор қаратилмоқда?
    - Жуда ҳам катта. Буни оддий сўз билан таърифлаб бўлмайди. Айниқса сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан айнан футболга тегишли қарорларнинг эълон қилиниши юртимизда миллионлар ўйинининг янада жадал суръатлар билан ривожланишига кенг йўл очиб бермоқда. Ўзбекистон футбол федерацияси ҳам терма жамоалар учун керакли барча шарт-шароитларни яратиб беряпти. Ўз навбатида биз шунга яраша ўйнаб, халқаро мусобақаларда совринли ўринлар учун курашишга ҳаракат қиляпмиз.

    Манба: www.the-uff.com
    Просмотров: 523 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz