Воскресенье, 05.05.2024, 14:38
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 3 » Абрамовнинг ўхшамаётган “овлари”
    09:36
    Абрамовнинг ўхшамаётган “овлари”

    Абрамовнинг ўхшамаётган "овлари

    Анча вақтдан бери терма жамоа ҳақида гаплашмаётган эдик. Бунга сабаб топилмаётганди. Бу орда Вадим Абрамов бошчилигидаги бош жамоамиз уч марта ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, уччала баҳсда ҳам рақибга имкониятни бой берди. Шундан кейин, терма жамоа ҳақида ёзишга қарор қилдим.

    Айтиш жоизки, бугун Абрамовнинг икки жамоаси хусусида сўз юритамиз. Келинг, аввал бош жамоасиз хусусида гаплашсак.

     

    Қоратоғдан бошланган "анъана”  

    Мақоламиз бошида бироз ортга назар ташлаймиз. 25 март куни Абрамов жамоаси Осиё Кубоги-2011дан сўнг, биринчи марта майдонга тушганди. Шу куни вакилларимиз Черногория терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишганди. Айтиш жоизки, Вадим Карленович ушбу баҳсда бир қатор етакчиларсиз ҳаракат қилди. Ўз навбатида черногорияликлар ҳам бизга қарши асосий футболчиларсиз майдонга тушишди. Ушбу учрашувда вакилларимиз яхши ўйнашларига қарамай, сўнгги дақиқадаги хато туфайли мағлубиятга учрашди.

    Мен бежизга мазкур ўйинни ёдга олмадим. Айнан мана шу ўйиндан бошлаб яна ўртоқлик учрашувлардаги ғалабасиз серия бошланди.

    Лекин терма жамоа сафига ниҳоят, мавсум-2010 тўпурари Носир Отақўзиевнинг пайдо бўлиши бизни хурсанд қилди.

     

    Украина берган "баҳо”

    Икки ойдан кўпроқ вақт ўтиб, аниқроғи, 1 июнь куни бош жамоамиз энди Киевда Укриана терма жамоасига қарши майдонга тушди. Ушбу ўйинда жаноб Абрамов "кореялик” легионерлар хизматидан фойдалана олмади. Мазкур ўйиннинг биринчи бўлимида терма жамоамиз номдор рақибга қарши тенгма-тенг кураш олиб борди. Лекин иккинчи таймда ҳаммаси барбод бўлди. Тишмошук ва Воронин ҳимоямизнинг бугунги кундаги ҳолатига яхшигина "баҳо” беришди. Умуман олганда, Абрамов терма жамоамизни қабул қилиб олган вақтдан бери ҳали Европа вакилини мағлубиятга учрата олгани йўқ. Бу нимадан далолат?

    Ростини айтиш керак, Абрамов ҳамон бизни ўзининг кутилмаган қарорлари билан лол қолдирмоқда. Бу ҳолат қачонгача давом этади, буниси бизга қорунғу. Лекин шуниси маълумки, бу кетишда Абрамовнинг ови юримай қолиши ҳақиқатга яқинроқ. Яна билмадим, унинг хаёлида қандай фикрлар юрганини ўзидан бошқаси билмайди.

     

    Тошкентда қачон ўйнаймиз?

    Украинадан қабул қилинган мағлубиятни ҳазм қилиш мумкиндир. Лекин орадан тўрт кун ўтиб, энди Хитой бизни доғда қолдирди. Умуман хитойликлар билан ўйин бизга керакмиди? Будан ташқари, тўрт кун ичида дунёнинг у бурчагидан бу бурчагига учиб келиш шу қадар шартмиди? Эсимдан чиқа дебди. Афтидан, жаноб Абрамов футболчиларни жаҳонгаштага айлантирмоқчи шекилли. Абрамов термамизни қабул қилгандан бери айрим футболчиларимиз дунёнинг кўплаб мамлакатларида бориб келишди. Арманистон, Албания, Черногория, Тунис... Мухлислар эса мудом Тошкентда ўйнашимизни кутиб яшашмоқда. Ҳақиқатдан хам қачон терма жамоамиз ўз майдонида ўртоқлик учрашувини ўтказади? Менимча, федерация раҳбарлари мухлисларнинг шу истагини амалга оширса нур устига аъло нур бўлар эди. Агар рақиб топишнинг иложи бўлмаса кичик йиғин ташкил қилиб, Ўзбекистонда тўп сураётган легионерлардан битта терма жамоа барпр этишнинг иложиси борку? Фикри ожизимча, Савич, Трифунович каби футболчилар бу таклифга рад жавобини бера олишмаса керак. Шунда бизлар ҳам терма жамоамиз ўйинини жонли томоша қилармидик. Бизга Англия, Италия, Испания каби мамлакатлар чемпионатини телевизор орқали кўришнинг ўзи етарли. Ҳеч бўлмаса термамизни жонли ижрода кўрайлик. Фонограммалар жонга тегди.

     

    О.Т.Ж Абрамовга нега керак?

    Энди Вадим Абрамов бошқараётган иккинчи терма жамоа – Ўзбекистон олимпия терма жамоаси хусусида сўз юритамиз. Келинг, аввало битта саволга жавобтопишга ҳаракат қилайлик. О.Т.Ж жаноб Абрамовга нега керак бўлиб қолди? Унга миллий терма жамоамизнинг ўзи камлик қиладими? Биламизки, Вадим Абрамов азалдан битта ўқ билан икки қуённи овлашни яхши кўради. Лекин бугунги кунга келиб унинг ови юришмаяпти. На терма жамоада, на олимпия терма жамоасида. Тўғри, олимпиячиларимиз ҳар тугул ғалаба қозонишмоқда. Лекин ўша учрашувларда вакилларимиз бош мураббийсиз рақибдан устун келишаёнагани ҳам қизиқ ҳолат. Ниҳоят, Сурияга қарши Тошкентда ўтган баҳсда Абрамов бош мураббийлик курсисини эгаллади.

    Тақдир ҳазилини қарангки, Абрамов бор жойда яна ишкал пайдо бўлди.

    Ушбу ўйиннинг иккинчи бўлими ўрталарида ЖАР стадионида электр таъминоти ўчиб қолди. Натижада қарийиб ўн дақиқа давомида майдон зулмат ичида қолди. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Зеро республикамизнинг энг олди стадионларидан бири бўлган бу ўйингоҳга бу каби ҳолатлар ярашмайди. Бир йилдан сўнг, биз жаҳон чемпионатини қабул қиламиз. Унда ҳам элекрт учиб қолса бутун дунёга кулгу бўлмаймизми? Нега, бу каби ҳолатлар айнан Абрамов билан боғлиқ бўляпти? Абрамовсиз ҳаммаси жойида, Карленович бор жойда эса…

     

    Абрамов айтган гап

    Ўзбекистон – Сурия (2:1) олимпия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовнинг айтган гаплари жуда қизиқ бўлди.

    - Ўйинимизда ҳали маълум камчиликлар бор. Терма жамоа Австриядан қайтиб келганига энди 8 кун бўлди. Одатда футболчиларга парвоздан сўнг муҳитга мослашиш учун 7-8 кун керак бўлади. Бугун айнан саккизинчи кундир, шу сабабли ўйин охирига келиб кўплаб футболчиларимизда чарчоқ аломатлари сезилиб қолди.

    Қизиқ, олимпиячиларимиз саккиз кунда ўзларига келмаган бўлишса, миллий терма жамоамиз вакилларига қойил қолиш керак экан-да. Улар беш кун ичида Киевдан, Пекингача бўлган йўлни босиб ўтишди. Лекин ҳеч ким уларнинг чарчаганлиги ҳақида гапирмади. Футболчи учун муҳитга мослашишса бир ҳафта вақт керак бўлса, нега терма жамоамизу, Осиё миқёсидаги мусобақада иштирок этаётган клубларимиз икки-уч кун олдин сафарга чиқишади. Менимча, бу масалада ЎФФ раҳбарлари жиддий ўйлаб кўришлари керакка ўхшайди. Акс ҳолда мухлис аҳли яна мағлубиятлардан азият чекиб яшайверади. Бизку бунга кўникиб кетганмиз.
    Осиё кубогидан сўнг кўпчилик Абрамовни мақтаганди. Меннинг ҳам унга бўлган муҳаббатим бироз ошганди. Лекин дўстлар бир ҳақиқатни тан олайлик. Биз Қатар, Қувайт, Хитой, Иордания каби терма жамоаларни
    Инилеев ва Ҳайдаров даврида ҳам юта олардик. Равшан Ҳайдаров билан терма жамоамиз Латвияни доғда қолдиргани ҳам эсимда. Ригада Евро-2004 кашфиёти бўлган жамоадан 3:0 ҳисобида устун келганмиз. Тан олайлик, биз қачон Япония, Австралия, Жанубий Корея каби терма жамоалар билан тенгма-тенг ўйнасакгина мураббийга "ҳайкал” қўйсак ярашади. Ҳозирча эса Абрамовнинг "ови” баробирдан келишини тилаб қоламиз. Зеро, бизни олдинда ЖЧ-2014 саралаш босқичи кутиб турибди.

    Аброр Деҳқонов

    Просмотров: 1945 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz