Воскресенье, 05.05.2024, 15:02
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 13 » Адебайор «МС»ни судга беради
    11:11
    Адебайор «МС»ни судга беради

    Адебайор «МС»ни судга беради

    Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Эммануэль Адебайор клуб томонидан қабул қилинаётган қарорларга қарши иш ташлаш эълон қилишга қарор қилди.

    27 ёшли футболчининг норози бўлишига, клуб мураббийлар штабининг уни Лос Анжелесга олиб кетмасликка қарор қилганлари сабаб бўлган. Шу сабабли ҳам, ҳужумчи шанба ва душанба кунлари бўлиб ўтган машғулотларда иштирок этмагани хабар қилинмоқда.

    Адебайор 2006 йилда "Монако" клуби шарафини ҳимоя қилиб юрган чоғларида ҳам иш ташлаш уюштирган эди. Ўшанда ҳужумчининг "Арсенал" клубига ўтиши масаласи чўзилиб кетган ва тоголик футболчи бу ишни тезлаштириш мақсадида, иш ташлаш эълон қилган эди.

    Эндиликда Адебайор "Манчестер Сити" клубини судга беришни кўзлаб турибди. Футболчи шу тариқа клуб билан тузилган шартномасини бекор қилдиришга эришмоқчи. Бироқ, агарда футболчининг икки ҳафта давомида ишга келмай юргани исботланадиган бўлса, унинг ўзи 330 000 фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

    Эммануэль Адебайор икки ҳафта давомида клубдан айнан шунча маблағни маош қилиб олган ва суд унинг зарарига ҳукм чиқарса, ўша пулларни қайтариб беришига тўғри келади.

    Просмотров: 578 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz