Россия терма жамоаси бош мураббийи Дик Адвокат ҳам кўплаб ҳамкасблари
қатори кеча Рио де Жинейрода бўлиб ўтган ЖЧ-2014 саралаш босқичига ташланган
қуръа ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. Голландиялик
мутахассиснинг фикрича, мундиал йўлида руслар билан биргина Португалия эмас, балки Озарбайжон ва Исроил терма жамоалари ҳам жиддий кураш
олиб бориши мумкин.
"Ким учундир кулгули туйлиши мумкин. Лекин Озарбайжон ва Исроилни назардан четда қолдириш керак эмас. Менимча, Берти
Фогтс бизга яхшигина сюрприз тайёрлаб қўйган. Исроилнинг ҳам томошабин бўлиб
қолишига ишониш қийин. Ҳар икки терма жамоага қарши кечадиган баҳсларни дербига
қиёслаш мумкин”, - дейди Россия терма жамоаси устози "Советский Спорт” нашрига
берган интервьюсида.
|