Аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэро Англиянинг «Манчестер Сити” клубига
ўтишга розилик берди. Sky Sports нашрининг хабарига кўра, агар "шаҳарликлар”
Агуэрога жиддий таклиф билан чиқишса, ҳужумчи бу чақирувни қабул қилишини айтиб
ўтган.
Марадонанинг куёви "Манчестер Сити” яқин кунлар ичида "Атлетико” билан
музокараларни бошлашига умиб боғлаган. Бироқ Серхионинг Англияга кўчиб ўтиши
унинг терма жамоадаги шериги Карлос Тевеснинг жамоадан кетишига боғлиқ бўлиб
турибди.
Ўз навбатида Карлос Тевес дам
олиш вақтида «Интер» техник директори Марко Бранко билан учрашди, дея хабар
бермоқда The Guardian.
Манбада айтилишича, Тевес итальян клубига ўтишни мўлжаллаб турибди.
Эътиборлиси, у узоқ вақтдан бери ҳозирги жамоасининг раҳбарлари билан алоқага
чиқмаган.
Ушбу ҳафтада «Манчестер Сити» Тевесни Европа жамоаларига 50 миллион
фунтдан камига сотмоқчи эмаслиги аниқ бўлди.
|