Воскресенье, 05.05.2024, 21:25
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 28 » Ҳайдаров, Денисов ва Бикмаев Бишкекка бормади
    08:57
    Ҳайдаров, Денисов ва Бикмаев Бишкекка бормади

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ЖЧ-2014 иккинчи саралаш босқичи доирасида Қирғизистон билан бўладиган жавоб учрашувига борадиган таркибни эълон қилди. Ушбу рўйҳатдан 19 нафар футболчи жой эгаллади.

    Тошкентдаги ўйинда асосий таркибда майдонга тушган Азиз Ҳайдаров, Виталий Денисов ва Марат Бикмаев Бишкекка бормаслиги аниқ бўлди. Умуман, терма жамоа делегацияси Бишкекдаги "Золотой дракон” меҳмонхонасига жойлашади.

    Таъкидлаш лозимки, терма жамоа делегацияси ўйин бўладиган 28 июль куни эрта тонгда чартер рейси билан Бишкекка учиб, ўйин якунлангач дарҳол ортга қайтади. Ўйиндан бир кун олдин ўтказиладиган расмий вакиллар иштирокидаги митинг ва матбуот анжумани масаласига ЎФФ терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ойдинлик киритиб ўтди.

    "Тошкентда бўлиб ўтган ўйиндан кейин биз жавоб ўйинига тайёргарлик режаси устида бош қотирдик ҳамда футболчиларни 28 июль куни эрталабдан чартер рейси орқали Бишкекка юборишга қарор қилдик. Ўйин якунлангач, кечаси ортга қайтилади. Бир кун олдин ўтказиладиган матбуот анжумани ва митингда иштирок этиш учун мен, миллий терма жамоа катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов ва футболчи Акбар Исматуллаев, матбуот хизмати ходими Фаҳриддин Низомов 26 июль куни кечаси учиб кетамиз”, - деди Толибжонов.

    Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз бағрига 18.500 та одамни сиғдира оладиган "Долон Омурзаков" номидаги (собик "Спартак”) стадионда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
    Бишкекга йўл оладиган футболчилар рўйхати
    № Футболчи Т.Й. Клуби
    Дарвозабонлар
    1. Игнатий Нестеров 1983 "Бунёдкор” /Тошкент/
    2. Тимур Жўраев 1984 "Пахтакор” /Тошкент/
    3. Санжар Қувватов 1989 "Машъал” /Муборак/
    Ҳимоячилар
    4. Шавкат Муллажонов 1986 "Ал-Аҳли” /Қатар/
    5. Виктор Карпенко 1977 "Бунёдкор” /Тошкент/
    6. Ислом Тўхтаҳўжаев 1989 "Нефтчи” /Фарғона/
    7. Акбар Исматуллаев 1991 "Пахтакор” /Тошкент/
    8. Салим Мустафоев 1991 "Динамо” /Самарқанд/
    Ярим ҳимоячилар
    9. Сервер Жепаров 1982 "Ал-Шабоб” /С.Арабистони/
    10. Жасур Ҳасанов 1989 "Бухоро” /Бухоро/
    11. Тимур Кападзе 1981 "Инчон Ю” /Ж.Корея/
    12. Фозил Мусаев 1989 "Насаф” /Қарши/
    13. Станислав Андреев 1988 "Пахтакор” /Тошкент/
    14. Жавлон Иброҳимов 1990 "Бунёдкор” /Тошкент/
    15. Лутфулла Тўраев 1988 "Насаф” /Қарши/
    Ҳужумчилар
    16. Александр Гейнрих 1984 "Самсунг” /Ж.Корея/
    17. Улуғбек Бақоев 1978 "Жетису” /Қозоғистон/
    18. Александр Шадрин 1988 "Навбаҳор” /Наманган/
    19. Баҳодир Насимов 1987 "Нефтчи” /Боку/







    Просмотров: 526 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz