Воскресенье, 05.05.2024, 16:38
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 29 » Ғалабали одим давом этади
    08:53
    Ғалабали одим давом этади


    ЖЧ-2014.

    Иккинчи саралаш босқичи

    (Жавоб учрашуви)

    ҚИРҒИЗИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН 0:3 (0:0)

    Ҳакамлар: Али Абдулнаби (Баҳрайн), Муҳаммад Жафар, Сайид Жалал (барчаси - Баҳрайн), Марай ал-Аважий (Саудия Арабистони).

    Голлар: Карпенко 47, Насимов 65, 90.

    Қирғизистон: Амиров,  Асқаров, Бойматов, Шeратов, Сиддиқов, Власичeв, Мурзаeв, Ажиниёзов, Жамшидов (Шарипов 46), Раҳмонов, Орозалиев.

    Ўзбекистон: Нестеров, Карпенко (Иброҳимов 68), Тўхтахўжаев, Муллажонов, Мустафоев, Кападзе (Ҳасанов 75),Тўраев, Андреев, Жепаров, Гейнрих, Бақоев (Насимов 63).

    Огоҳлантиришлар: Раҳмонов 13, Асқаров 28. -  Андреев 30.

    Назоратчи: Ториқ Аҳмад (Ироқ).

    Биринчи ўйин: 0:4.

    Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги юришини давом эттиради. Бош жамоамиз иккинчи учрашувда ҳам Қирғизистонни йирик ҳисобда доғда қолдирди.

    Учрашувни вакилларимиз худди биринчи ўйинда бўлгани каби хавфли ҳужумлар билан бошлашди. Бироқ, негадир тўп дарвоза турига бориб тушишни истамасди. Айниқса, Александр Гейнрих томонидан берилган зарбалар бесамар кетаверди. Шу куни Саша ҳарчанд ўринмасин, рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Очиғини айтиш жоиз мазкур беллашувда мухлислар фақат бир томонлама ҳужумнинг гувоҳига айланишди. Бутун ўйин давом устунлик терма жамоамиз томонида бўлди, аммо футболчиларимиз кўплаб вазиятларни ҳавога совуришди.

    17-дақиқада Станислав Андреевнинг ўзи чап қанотдан рақиб жарима майдончасига яқинлашиб бориб, тўпни янада қулай вазиятда турган шерикларига узатди. Тўпга на Бақоев, на Гейнрих етиб кела олишмади.

    Орадан кўп ўтмасдан, терма жамоамиз бу сафар ҳужумни ўнг қанотдан ташкил этди. Гейнрихнинг ажойиб ҳаракатидан кейин Жепаров қулай вазиятга чиқиши мумкин эди.  Агар Сервер тўпни бироз аниқроқ тўхтата олганида, дарвозабон билан бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. Карпенконинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсинига теккани билан ёдимизда қолди.

    Ўйиннинг 33-дақиқасида эса рақиблар ўйиндаги илк хавфли вазиятни яратишди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўзининг дебютини нишонлаган Салим Мустафоев тўпни рақибига олдириб қўйди. Бироқ унинг хатосини Ислом Тўхтахўжаев  бартараф қилишга муваффақ бўлди.

    Иккинчи бўлим биз учун худди биринчи ўйиндаги каби қувончли бошланди. Александр Гейнрихга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида белгиланган жарима зарбасини Сервер Жепаров чап қанот орқали ўйнашга қарор қилди. Тўпни қабул қилиб олган Андреев уни дарҳол жарима майдончасига баландлатиб етказди. Улуғбек Бақоев дарвозабон билан биргаликда тўпга сакради. Тўп эса уларга насиб қилмасдан тўппа-тўғри Виктор Карпенкога келиб тушди. Виктор тўпни тўхтатиб ўтирмай бўш қолган дарвозани ишғол қилди - 0:1.

    Голдан кейин ташаббус тўла-тўкис терма жамоамиз томонига ўтди. Мезбонлар эса яна бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга ўтишди. Терма жамоамизнинг позицион ҳужумлари эса хавфли кўриниш ола бошлади.

    Аввалги ўйинларда Гейнрихнинг жисмоний ҳолати яхшиланганига гувоҳ бўлгандик. Ҳаттоки у ўйин охирида майдон марказидан жарима майдончаси томон тўп билан югурганди. Бу сафар ҳам у Жепаровнинг тўп узатишидан сўнг деярли майдон марказидан дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Сашани 3 нафар ҳимоячи таъқиб қилганига қарамай, Гейнрих уларни яна бир мартадан алдаб ўтиб, тўпни бўш турган Насимовга етказди. Баҳодир эса бундай қулай имкониятни қўлдан чиқармади - 0:2.

    Сўнгги дақиқаларда уюштирилган ҳужумни эса захирадан майдонга тушган Жасур Ҳасанов бошлаб берди. У Жепаровни олдинга бошлади. Сервер янада қулайроқ вазиятда турган Насимовни тўп билан таъминади. Баҳодир эса бу имкониятдан хам унумли фойдаланиб, бугунги ўйинда "дубл"га эришди - 0:3.

    Ўйидан кейин

    Учрашув якунига етгач, терма жамоамиз бош мураббийи қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

    Вадим Абрамов (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): "Ҳукуматнинг футболга эътибори аъло даражада. Шунинг учун эътиборга яраша биз томонимиздан ҳам жавоб бўлишини истаймиз. Мақсадимиз - жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқиш. Бу қийин вазифа, шунинг чун бу ғалабани алоҳида нишонламаймиз. Ўзбекистонда биринчи рақамли спорт тури - футбол. Бизни мухлисларимизни анчадан бери қувонтира олмаётгандик. Ҳозирги кунда мамлакатда футбол савиясини кўтаришга ҳаракат қиляпмиз. Ўйлайманки, тўғри йўлдан боряпмиз", - дейди бош мураббий.

    Аброр Деҳқонов шарҳи

    Просмотров: 501 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz