Вторник, 21.05.2024, 03:54
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 5 » Алберто Заккерони: Ўйин услубимизни ўзгартирмаймиз
    15:44
    Алберто Заккерони: Ўйин услубимизни ўзгартирмаймиз


    Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичи "С” гуруҳи баҳси олдидан кеча ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб унда Япония терма жамоаси бош мураббийи Альберто Заккерони ва терма жамоаси сардори Макоте Хасебе иштирок этишди.

    Альберто Заккерони:
    — Эртанги ўйин биз учун муҳим ҳисобланади. Ўйин қийин кечишини тахмин қилиш қийин эмас. Эртанги рақибимиз Осиё кубогида яхши ўйин кўрсатди. Ўзбекистоннинг кучини барча яхши билади. Мен илк марта Ўзбекистонга ташриф буюрдим. Ҳозирча таассуротларим ижобий. Эртага чиройли ўйин кўрсатамиз деган умиддаман.

    Макото Хасебе:
    — Ўзбекистон жудаям кучли жамоа. Биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Ўтган турда Шимолий Кореяга қарши ўйин биз учун қийин бўлди. Ўзбекистон билан ўйинни чиройли ўтказиб, рақибимизни мағлубиятга учратамиз деган умиддамиз.

    — Ўзбекистон билан ўйин ҳар доим қийин бўлиб келган. Бу сафарги ўйинда тактик ўзгаришлар бўладими?
    — Маълумки, Ўзбекистонда футбол ривожланмоқда. Шунингдек, Осиё футболи ҳам ривожланмоқда. Эртанги ўйинда тактик жиҳатдан ўз ўйинимизга ўзгартириш киритмаймиз. Осиё кубогидаги ўйинимизни кўрсатишда давом этамиз.

    — КХДР ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларини таққослай оласизми?
    — Шимолий Корея билан ўйинда бизга анча қийин бўлди. Ҳали Ўзбекистон билан ўйнамадик. Корея билан ўйин Японияда ўтган бўлса, Ўзбекистон билан сафарда ўйнаймиз. Ҳали бу жамоаларни солиштира олмайман. Лекин Ўзбекистонни Осиёдаги кучли жамоалар сафига қўшаман.

    — КХДР билан ўйинда ҳисоб нима учун энг сўнгги дақиқаларда киритилди. Ўша ўйинда Корея яхши ўйин кўрсатдими ёки Япония кучсиз ўйнадими?
    — Таъкидлаб ўтганимдек, Осиё жамоалари кучайиб бормоқда, жумладан, Шимолий Корея ҳам кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ўйин биз учун қийин кечди.

    — Икки йил олдин Ўзбекистон ва Япония ўртасида Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда мураббийимиз Такеши Окада ҳакамлар билан тортишгани учун майдондан четлатилган. Бу сафар ҳакамлардан хавотирда эмасмисиз?
    — Ўйлайманки, ўйинни чиройли ўтказиб, ўз олдимизга белгиланган вазифани бажара олсак, бундай муаммолар келиб чиқмайди. Боз устига, осиёлик ҳакамлари савияси борган сари ривожланиб бормоқда. Шунинг учун муаоммлар бўлмаслигига ишонаман.

    — Асосий таркибнинг 5 нафар футболчиси — Наказава, Хонда, Тулио Танака, Оказаки ва Нагомото эртанги ўйинда иштирок этишмайди. Уларнинг йўқлиги терма жамоага муаммо туғдирмайдими?
    — Вазиятимиз шундай бўлиб қолди. Ўз тажрибамдан фойдаланган ҳолда, қолган футболчиларга имкон бериб, уларга руҳий далда беришга ва уларнинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қиламиз.

    — Сиз европалик мутахассиссиз. Осиё қитъасидаги саралаш формати ҳақида нима дея оласиз?
    — Ҳа, тўғри айтасиз, Европа ва Осиёда ЖЧга саралаш формати ҳал хил. Европада кучли жамоалар кўп. Осиёда ҳам кучли жамоалар бор. Лекин саралаш форматини биз ҳал қилмаймиз, шунинг учун бу ҳақда аниқ фикр билдира олмайман.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 531 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz