Воскресенье, 05.05.2024, 18:28
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 21 » Алексей Евстафеев: "Умид қилгандик ва ишонгандик"
    08:27
    Алексей Евстафеев: "Умид қилгандик ва ишонгандик"


    Икки ҳафта давомида қалбимизни олам-олам қувончларга тўлдира олган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев ОФК расмий сайти учун интервью бериб ўтди.

    - Жамоангиз тарихий натижага эришди. Жаҳон чемпионатининг чорак финалига қадар етиб бора оламиз деб ўйлаганмидингиз?

    - Бу нарсани узоқ йил кутганимизни айтиш қийин, аммо биз умид қилдик ва ишондик. Ўйлашимча, айнан шунинг учун бу қадар узоққа бора олдик. Аммо афсуски, Уругвай тўсиғига дуч келдик. Ўша ўйинда ўйинимиз унчалик қовушмади ва рақиб бизни жазолай олди.

    - Чемпионат давомида шогирдларингиз жисмонан етук тайёргарликка эга эканликларини кўрсата олишди. Бу Мексика об-ҳавоси учун жуда муҳим нарса эди. Демак, мусобақага тайёрланиш режаси тўғри танланган?

    - Сиз ҳақсиз. Осиё чемпионатидан сўнг дарҳол жаҳон чемпионатига тайёрланишни бошлаб юборгандик. Ҳар ой биз Дукентдаги соғломлаштириш марказида бўлдик. Бу тоғли ҳудуд ва йиғинлар учун қулай жой. Шунингдек, БАА, Туркия ва Англияда йиғинлар ўтказдик.

    - Муваффақиятдан руҳланган шогирдларингизнинг ўзгарганларини сездингизми?

    - Менимча, улар ҳеч қандай томонга ўзгармадилар. Бизда юлдузлик касалига дучор бўлганлар йўқ. Жаҳон чемпионати бизга келажакда асқотадиган улкан тажриба берди деган умиддаман. Бу профессионал фаолиятнинг бошланиши учун жуда яхши старт. Асосийси, футболчилар ўсишдан тўхташмаяпти.

    - Жамоанинг яқин келажаги қандай?

    - Яқин кунлар ичида бу масала бўйича УФФ президенти Мираброр Усмонов билан суҳбатлашамиз. Шундан сўнг жамоа келажаги ойдинлашади. Нима бўлган тақдирда ҳам, бу йигитлар кузатувимиз остида бўлишади.

    - Алексей Евстафеевнинг ўзи нима билан шуғулланади? Агар олий лиганинг бирор жамоасидан таклиф тушса, уни қабул қиласизми?

    - Ўзбекистон Футбол федерацияси билан тузган шартномам бор. Раҳбарият билан суҳбатлашганимдан сўнг бу савол ўз жавобини топади. Аммо ўйлашимча, ҳали олий лига клублари ҳақида ўйлашга эрта.

    - Ҳозирда шогирдларингизга бир неча Европа клублари қизиқаётгани ҳақида ёзишмоқда. Улар дарҳол кетганлари яхшими ёки Ўзбекистонда яна икки йил қолишганими?

    - Албатта, уларнинг Европа клубларидан бирига кўчиб ўтишлари яхши бўлади, бошқалар учун ҳам.  "Куҳна қитъа”нинг кучли чемпионатларида қанча кўп футболчиларимиз ўйнашса, миллий терма жамоа учун шунчалик яхши бўлади. Аммо бу хабарлар ҳозирча миш-мишдан ўзгаси эмас.

    - Жаҳон чемпионати мавзусига қайтамиз. Мексикадаги ҳар бир терма жамоанинг фан-клуби бўлганидан хабаримиз бор. Бизнинг фан-клубимиз ҳақида гапириб берсангиз.

    - Фан-клубимиз туфайли ўзимизни уйдагидек ҳис қилдик. Шунингдек, мексикалик мухлислар томонидан ҳам катта қўллов бўлди.  Шундай очиқ дил инсонлар орасида бўлиш доимо ёқимли.

    - Мексикадаги энг эсда қоларли воқеаларни айтиб бера оласизми?

    - Голлар урганларимиздан ажойиб хотиралар қолган. Республикамиз мадҳияси янграётган пайтда, барча қўлини кўксига қўйди. Буларнинг барчаси хотирамизда бутун умр сақланиб қолади.

    - Қайси жамоалар яхши таассурот қолдирди?

    - Япония, Австралия ва Мексика терма жамоалари томонидан намойиш этилган ўйинлар манзур бўлди. Японияликлар ажойиб жамоа эканликларини исботлашди. Австралия жуда яхши ўйнади, айниқса Бразилия билан ўйинда. Умуман олганда, Осиё жамолари ҳам Европа ва Лотин Америкаси жамоалари билан бирдек кураша олди. Асосийси, ўсиш бор.

    - Ва сўнгги савол, ватанингизга қайтганингизда шундай илиқ кутиб олишларини кутганмидингиз?

    - Яхши кутиб олишларини кутгандик, аммо тонгги соат тўртта юзлаб одамларнинг аэропортда тўпланишини хаёлимизга ҳам келтирмагандик. Ўзбекистонда ҳамма бизни билади ва кўчаларда учрашиб қолганимизда кўплаб ташаккурномалар изҳор этилмоқда. Ўйинларимизни бутун республика кўрган кўринади.

    Бахтиёр Маметов суҳбатлашди

    Просмотров: 585 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz