Воскресенье, 05.05.2024, 22:03
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 22 » «Андижон» - «Динамо»: яна дуранг
    08:10
    «Андижон» - «Динамо»: яна дуранг


    Олдин хабар бериб ўтканимиздек бугун Тошкент шахрида ўз йиғинларини ўтказаётган жамоамиз Самарқанднинг «Динамо» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

    Бу кунга қадар Ориф Маматказин бошчилик қилаётган "бургутлар” «Насаф», «Навбахор» ва «Пахтакор» (ёшлар) билан ўзаро ўртоқлик учрашувларини ўтказди. Бугунги рақиб эса эндигина жамоани қабул қилиб олган Ахмад Убайдуллаев шогирлари бўлди. "Бургутлар” билан ўйинга қадар самарқандликлар қўшнимиз «Нефтчи» устидан ишончли ғалаба қозонган эди.


    Бугун Тошкентда жойлашган «Динамо» ўйингоҳида «Андижон» - «Динамо» ўзаро тўқнаш келди. Ўйин "бургутлар”нинг ҳужумлари билан бошланди. Бу эса тезда ўз самарасини бериб «Андижон» ҳисобда олдинга чиқиб олди. Алексей Касьян тўпни чиройли тарзда Лочин Солиевга узатди ва Солиев учрашувдаги дастлабки голга муаллифлик қилди. "Бургутлар” гоҳ чап гоҳ ўнг қанотлар чиройли ҳужумлар ташкил этди. Лекин «Динамо» ҳимоячилари ўйин бошидаги ҳатоларини такрорламаслик учун астойдил ҳаракат қилдилар ва жамоалар биринчи бўлимни тугатишди.

    Иккинчи бўлим ҳам "бургутлар”нинг яққол устунлиги остида ўтди. Ярим ҳимоячиларимиз ҳам узоқ масофалардан чиройли зарбалар билан «Динамо» дарвозабонини синаб кўрдилар. Бугун ўзини жудаям яхши ўйини ўтказган дарвозабан бир неча марта ўз дарвозасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Яна бир қувонарли ҳолат бу Олимпия терма жамоаси аъзоси Ойбек Қиличевнинг «Андижон» сафига қайтгани бўлди. Учрашув давомида Иброхим Отахонов ва Учқун Қобилов ўртасида тўқнашув юзага келди ва икки футболчи ҳам майдонни қизил карточка билан тарк этди. Иккинчи бўлимда Лочин Солиев ўрнига Шахбоз Жумабоев, Бахтиёр Ҳамидуллаев ўрнига эса Акбар Хўжаев майдонга чиқди.

    Иккинчи бўлим тугашига 3 минут қолган бир пайтда жарима майдони ташқарисида ҳимоячимизни қўполлик ишлатди деб топган ҳакам жарима зарбасини белгилади. Бундан эса «Динамо» аъзоси Рахматилло Бердимуродов унумли фойдаланди ва жавоб тўпини киритди. Шу тариқа «Андижон» навбатдаги дурангга имзо чекди.

    Ўртоқлик учрашуви

    «Андижон» - «Динамо» 1-1

    «Андижон»: ИгорМихайлов, Шавкат Раимқулов, Икром Ибрагимов, Ильдар Маматказин, Алексей Касьян, Иброҳим Отахонов, Бахром Абдурахимов, Ойбек Қиличев, Бахтиёр Ҳамидуллаев, Лочин Солиев, Александр Попович
    Заҳирадан майдонга тушганлар: Шахбоз Жумабоев, Акбар Хўжаев

    Майдондан четлатилди: Иброхим Отахонов-Учқун Қобилов

    Маъмур МАМАДАЛИЕВ

    Манба: www.andijon-pfc.uz


    Просмотров: 505 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz