Ўзбекистон терма жамоаси
собиқ ярим ҳимоячиси Андрей Акопянц "Луч-Энергия" клубини тарк этди.
Бу ҳақда клуб расмий сайти маълумот бермоқда.
Манбада кўрсатилишича, 18
июль, яъни бугун 33 ёшли футболчи Владивосток шаҳри жамоаси билан шартномани
бекор қилган.
Россиянинг яна бир интернет
нашри саналган Soccer.ru сайтининг
ёзишича, Андрей Акопянц Россия биринчи дивизиони биринчи даврасида 15 та
ўйиннинг 14тасида асосий таркибда майдонга тушиб 2 марта гол киритишга эришганди.
|