Вторник, 21.05.2024, 14:17
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 8 » Англия таассуротлари
    16:07
    Англия таассуротлари

     

    Аввал хабар берганимиздек, "Бунёдкор” футбол клуби Биринчи вице-президенти - Бош директори Баҳромжон Давлатов иш юзасидан Буюк Британияда бўлиб қайтди.

    "Бунёдкор” раҳбари 27 августдан 2 сентябрга қадар Буюк Британиядаги замонавий спорт объектларини бошқариш ва ривожлантириш” бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишиб қайтди.

    Сафардан қайтач, Баҳромжон Бойжонович "Бунёдкор” расмий сайти учун эксклюзив интервью берди.

    - Буюк Британия сафаридан кўзланган асосий мақсадингиз нималардан иборат эди?
    - Англия - расмий тарзда футбол ватани дея таърифланади. Ушбу юртдаги спорт иншоатлари нафақат мухлисларда, балки мутахассисларда ҳам катта қизиқиш уйғотади. Шу муносабат билан кўплаб Лотин Америка ва Африка мамлакатлари термалари ўртоқлик учрашувларини айнан Англия стадионларида ўтказишади. Мисол тариқасида Бразилия, Аргентина ва бошқа бир қанча терма жамоалар ўз юлдузлари билан Европа майдонларида учрашувлар ташкил этишади. Англиядан жуда кўп нарсаларни, хусусан стадион ва спорт иншоатларини қуриш, бошқариш, йирик турнирлар ташкил этиш, мухлислар билан қай тарзда ишлашни йўлга қўйиш ва бир қанча бошқа йўналишларда ўрганишимиз лозим бўлган жиҳатлар кўп. Тошкентда "Бунёдкор” футбол клуби учун янги мажмуа қурилиши жадаллик билан авж олиб олган. Худо хохласа, кейинги мавсумда янги аренамизда 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатга мезбонлик қиламиз. Буюк Британиядаги сафар чоғида айнан йирик турнирлар ташкил этиш каби жиҳатларга катта эътибор қаратилди.

    - Бир ҳафатлик сафар мобайнида қаерларда бўлдингиз?
    - Ушбу сафаримизни турли хил спорт турлари бўйича катта тажрибага эга бўлган "Rockwell Group” компанияси ташкил этди. Улар бизни жуда қизиқарли дастур асосида бир неча жойларга олиб боришди. Сафар жудаям юқори савияда ташкил этилганлигини таъкидлаш лозим. Дастлаб келаси йили ёзги олимпиада ўйинларига мезбонлик қилувчи Лондон шаҳрида бўлдик. Жаҳонга маълуму-машҳур бўлиб улгурган "Уэмбли”, "Эмирейтс” ва "Стэмфорд Бридж” (Лондон), "Олд Траффорд” ва «Эттиҳад» (Манчестер), "Энфилд Роуд” (Ливерпуль) ва бошқа спорт мажмуаларида бўлдик. Англия премьер-лигасининг "Челси” - "Норвич Сити” ва "Тоттенхэм” - "Манчестер Сити” учрашувларини стадионнинг ўзида томоша қилдик.

    - Бир неча йирик ареналарда бўлдингиз. Маҳаллий мутахассислар Сизларга қандай муносабатда бўлдилар?
    - Ҳар бир стадиондаги учрашувларимизда мезбонлар бизни илиқ қарши олишди. Аввалига бизни мухлисларнинг ташрифи, стадион сиғими, уларнинг стадионга кириш-чиқиш тартиби, стадион хавфсизлигини таъминлаш, техник худудлар, майдонларни қандай қилиб йил давомида бир сифатда сақлаб туриш, медиа учун яратилган шароитлар ва бошқа ишлар бўйича тўлиқ маълумотлар билан таништиришди. Сўнг бизга барча шароитларни кўрсатишди. Мутахассислар ўйин вақтида иштирокчилар ва мухлисларнинг хавфсизлигини қай тартибда сақлаб туриш, ўйин пайтида ташкил этиладиган озиқ-овқат масалаларини, майдон майсаларини учрашувдан кейинги парвариши, стадионни ёритиб турувчи чироқлар, ва мухлисларга кўрсатиладиган хизматлар ҳақида ҳам етарли маълум бериб ўтишди. Шунингдек, "Ливерпуль” клубининг янги аренаси билан ҳам яқиндан таништиришди. Ўз навбатида ўзимизни қизиқтирган барча саволларга қониқарли жавоблар олдик.

    - Ушбу сафар Сиз учун қандай таассурот қолдирди?
    - Ростини айтаман - жуда кўп маълумотга эга бўлдим. Мен футболда бир неча йилдан буён фаолият кўрсатаман. Шу боисдан ҳам кўп нарсани биламан деб ўйлагандим. Ушбу сафар давомида олимлар томонидан айтилган "бешикдан қабргача илм изла” иборасига яна бир бор амин бўлдим. Масалан "Уэмбли”ни олайлик. Ушбу арена ўз бағрига 80 минг мухлисни сиғдиради. Эътиборлиси, стадиондаги ҳар бир ўриндиқ хавфсизлик ходимлари томонидан кузатиб борилади. 700та чиқиш эшиклари бор. Агар ўйин олдидан мухлислар чипта ва мавсумий абониментлар билан стадионга кириб келишса, ўйиндан сўнг маълум дақиқалардан кейиноқ стадионни бемалол тарк этишга улгурасиз.

    - Стадиондаги хавфсизлик масалаларига кўп тўхталдингиз. Ушбу жараён Англияда қандай олиб борилади?
    - Учрашувлар пайтида хавфсизлик масалаларида махсус инсонлар шуғилланишади. Мавсум олдидан айнан мана шу масала юзасидан махсус танлов ўтказилар экан. Комиссиядан ўтган ходимларгина учрашувлар пайтида хавфсизлик ишлари билан шуғилланишга қўйилишади. Улардан талаб этиладиган асосий масала майдонга эмас, трибуналарга қараб ўз ишини тўлиқ тажариш. Хавфсизлик ходимларининг бош мақсади қонунбузарларни ушлаб, жазо бериш эмас. Аввалига ўша қоида бузган ишқибознинг ҳатти-ҳаракатлари ёзиб олинган видеотасмада кўрсатилади. Сўнг уни огоҳлантиришади ва тартибга чақиришади. Ана ўшанда ҳам мухлис ўзини йиғиштириб олмаса, кейингина унга қонун доирасида жазо белгиланади.

    - Премьер-лиганинг барча учрашувлари ишқибозлар билан тўлиб тошади. Англия стадионларидаги "аншлаг”нинг бош сабаби ўйинларнинг юқори тезликдалигиданми?
    - Биринчи навбатда стадионларнинг тўлиб тошиши учун Англия клубларида моҳир ижрочилар етарли деб ўйлайман. Иккинчидан премьер-лиганинг ҳеч бир ўйинида натижани олдиндан айтиб беролмайсиз. Ҳатто сўнгги поғоналардаги аутсайдерлар ҳам пешқадамларни қийнаб қўйиши мумкин. Буларнинг барчасига қўшимча тарзда мухлисларнинг кўпайиши учун учрашувлар олдидан турли хил викториналар, шоулар, мини-турнирлар ва бошқа усуллар қўлланилади. Асосий эътибор мухлислар билан ишлашга қаратилади. Иштирокчи жамоалар ҳар қандай ҳолатда ҳам рақиб жамоалар мухлислари томонидан ҳурмат қилинади.

    Учрашувга катта оила бўлиб ташриф буюрган мухлисларни ўз кўзим билан кўрдим. Ўспирин пайтиданоқ болакай ўз отаси ва бувиси мухлислик қилган жамоага меҳр қўя бошлайди. Шунинг учун ҳам мавсум бошланмасидан олдиноқ мавсумий чипталарнинг катта қисми ўз эгаларининг қўлларига етиб борган бўлади.
    Бизга ҳали корпоратив ўриндиқлар блокини сотишни ўрганиш халақит қилмасди. У ёки бу компания бутун мавсум учун минбардаги қўшимча қулайликларга эга бўлган блок (алоҳида хона)ни харид қилади. Масалан 10 кишига мўлжалланган блокни харид қилган компания стадион автомобиль тўхтатш жойида автоматик равишда 10 та автомашинага ўрнига ҳам эга бўлади. Бу ерда мухлисларга салқин ичимликлар, бутербродлар ва мевалар таклиф қилинади...Қушимча тўлов эвазига бу ерга исссиқ овқат ҳам келтириш мумкин. Дарвоқе, шу жойларда футболдан ташқари вақтларда компаниянгиз ўз тадбирларини ҳам ўтказиши мумкин.

    - Инглиз футбол майдонини қандай парвариш қилишар экан?
    - Идеал сифат ҳосил қилинилиши учун табиий майсалар орасига сунъий толалар ҳам ўтқазиб чиқшар экан. Мавсумлар оралиғида таниқли гуруҳлар ва артситлар иштирокида концертлар ўтказилиб турилади. Шу сабабли уларда ҳар янги мавсум олдидан майдон чимини янгилаш анъана тусига кирган.

    - Инглиз мутахассисларидан кимлар билан алоқалар ўрнатиб келдингиз?
    - «Эмирейтс» стадионининг директори Жон Биттини айтишим мумкин. У бир вақтнинг ўзида Европа стадионларида хавфсизликни таъминлаш ассоциациясининг раҳбари ҳам саналади. У менга бундан буён «Бунёдкор»га мухлислик қилишини таъкидлади. «Энфильд» стадиони директори Ион Баркер, «Иттиҳод» стадиони ўйинлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш бўйича менежери Карен Проктер, «Стемфорд Бриж» стадиони менежери Жил Доусон, «Уэмбли» менежери Стив Пит билан суҳбатлашганимда жуда кўп нарсани ўзлаштирдим.

    - Дарвоқе, гуруҳда турли давлатлар вакиллари бўган экан. Ушбу саёҳатдаги ҳамкорларингизни санаб бера оласизми?
    - Биз билан МДҲнинг бир қатор давлатлари мутахассислари бирга бўишди. Хусусан, Россия Футбол иттифоқи, «Динамо» ва «Локомотив» клублари, шунингдек, Украина, Қозоғистон ва Ўзбекистондан вакиллар бирга бўлишди. Мамлакатимиз номидан «Насаф» ФК бош менежери Усмон Тошев ва Қаршидаги консалтинг команияси раҳбари ҳам қатнашишди.

    - Сафардан қандай хулоса чиқардингиз?
    - Бош хулоса, назаримда, янги эмас: футбол учрашувларини ташкиллаштиришга сидқидилдан ёндашиш керак, барча-барчага - футболчилар, мураббийлар, мухлислар ва журналистларга зарур шароитларни яратиб бериш лозим... Шундагина стадионга ҳар бир ташриф ўзига хос байрамга айланади. Биз ҳам шунга интиламиз.

    Мирзахаким Тўхтамирзаев суҳбатлашди.

    Манба: www.fcbunyodkor.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 567 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz