"Анжи" клуби
расмий веб-сайти ҳужумчи Ираклий Климиашвилини ижара асосида Тошкентнинг
"Пахтакор" клубига ўтгани ҳақида хабар тарқатди.
Килимиашвили ушбу мавсумда
"Анжи" ёшлар жамоаси сафида 13 та ўйинда майдонга тушди. 23 ёшли
футболчи келишувга кўра "Пахтакор" сафида бир йил тўп сурадиган
бўлди.
Бу футболчидан ташқари
"Анжи"нинг тоголик ҳужумчиси Арофат Жако ҳам Туркиянинг
"Газиентепспор" клубига ижарага берилди. Ушбу футболчи
"Анжи"га мавсум бошида Исроилнинг "Хапоэл" клубидан келиб
қўшилганди.
|