Махачқалъанинг "Анжи" жамоасининг трансфер режалари ҳақида
хабарлар чиқишда давом этади. Бу сафар Одил Аҳмедов тўп сураётган жамоа Россия
терма жамоаси ва Германиянинг "Штутгарт" клуби ҳужумчиси Павел
Погребнякка қизиқиш билдирмоқда.
Sports.ru сайти мухбирларининг маълум қилишича, жамоа
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Роман Павлюченко билан биргаликда айнан
Погребнякни ҳам номзодлар қаторида кўрмоқда.
Жамоа бош мураббийи Гаджи Гаджиев ҳам Чемпионат.com мухбирларига берган
интервьюси чоғида ҳам буни тасдиқлаган. Унда Гаджиев Погребнякни "жамоа
кўриб чиқаётган номзодлардан бири" қаторига қўшган.
Таъкидлаш лозим, сўнгги пайтларда Погребнякнинг ўзи ҳам
"Штутгарт"дан кетиш ҳақида ўйлаётганини таъкидлаб ўтганди. Бу эса
махачқалъаликлар қизиқишига сабаб бўлмоқда. Юқорида келтирилган икки манбада
ҳам футболчининг трансфери борасида маълумотлар берилмаган.
|