Англия премьер-лигаси клублари янги қоидани бир овоздан маъқуллашди.
Олдинги мавсумларда жамоалар фақат кучли таркибларини майдонга туширишга мажбур
эдилар.
«Гардиан» нашрининг хабар беришича, энди бу қоидага амал қилинмайди.
Яъни ҳар бир клуб мавсум аввалида «заявка»га киритилган 25 нафар футболчидан
хоҳлаганини майдонга тушириши мумкин. Бошқача айтганда, мураббийлар хоҳласалар,
айрим баҳсларда иккинчи таркиб билан ўйнаш ҳуқуқига эгалар. 21 ёшгача бўлган
футболчиларни «заявка»га киритмаслик қоидаси эса ўз кучида қолди - ёшларни
ўйинга тушириш учун уларни «заявка»га киритиш шарт эмас.
|