"Сандерленд” ва Гана терма жэамоаси ҳужумчиси Асамоа Гьян кейинги
фаолиятини БААнинг "Ал Айн” клубида ижара асосида ўтказади. Аввалига амирликлар
25 ёшли футболчини сотиб олишга ҳаракат қилишди. Бироқ унинг трансфери борасида
келишининг имкони бўлмади.
"Асамоанинг жамоа билан тузган
шартномаси 2012 йилга қадар амалда бўлади. Умид қиламанки, ганалик ҳужумчи
ижарадан қайтгач, «Сандерленд” ўйинига мослашиб кетади”, дейди иглиз клуби бош
мураббийи Стив Брюс.
Таъкидлаш лозимки, "Сандерленд" 25 ёшли ҳужумчининг ўрнига
"Арсенал"нинг даниялик ҳужумчиси Никлас Бендтнерни сафига қўшиб олди.
|