БААнинг "Ал-Шабаб"
клуби "Бунёдкор" футболчиси Азиз Ҳайдаров билан шартнома имзолади. Бу
хабар расман тасдиқланди. 26-ёшли футболчи клуб ихтиёрига келиб қўшилди ва
тиббий кўрикдан ўтди. Энди Азиз Ҳайдаров ўзининг 7-рақами остида тўп сурадиган
бўлди.
"Мен учун Форс
кўрфазида ўз кучимни синаб кўриш қизиқдир. Бу ерда футбол жадал суръатларда
ривожланиб бормоқда. Шу пайтгача мен юқори мақсадларни кўзлаган клубда тўп
суриб келдим. Умид қиламанки, "Ал-Шабаб" либосида ҳам фақат ғалабалар
учун майдонга тушаман", - дейди Ҳайдаров the-afc.com сайтига берган
интервьюсида.
Бундан ташқари, футболчига
"Олимпиакос”, "Локомотив” (Москва) ва "Ростов” клублари ҳам қизиққанди.
"Бу Азизнинг
футболчилик фаолиятидаги янги босқичидир. Ҳайдаров БАА чемпионатининг
салоҳиятини яхши ҳис этади. Бу - ҳар қандай футболчи учун жиддий
"трамплин" ҳисобланади. У "Ал-Шабаб" билан у юксак
чўққиларни забт этмоқчи", - дейди футболчининг агенти Санъат Шарипов.
Шундай қилиб, Азиз Ҳайдаров
БААда тўп сурадиган иккинчи футболчига айланди. Ундан олдин Миржалол Қосимов
ҳам "Ал-Шабаб" клубида тўп сурган.
|