Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2011 » Июль » 20 » Азиз Ибрагимов ҳам энди Хитойда тўп тепади!
11:55 Азиз Ибрагимов ҳам энди Хитойда тўп тепади! |
Фаолиятини Тошкентнинг "Трактор" жамоасида бошлаб, кейинчалик "Шўртан" сафига бориб қўшилган Азиз Ибрагимов, "Машъал" жамоаси орқали Братисласанинг "Слован" жамоасига йўл олганди. Словакияликлар таркибида анча мазмунли фаолият олиб борган футболчи, аввалига олимпия, сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидан жой олди. Осиё Кубогида қатнашиб қайтган ярим ҳимоячи, 2008 йил Чехиянинг "Богеминас 1905" жамоаси сафига бориб қўшилди. Уч йил давомида Чехияда фаолият олиб борган Ибрагимов 45та ўйинда майдонга чиқди ва бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида 16та ўйинда майдонга чиқиб, 3 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган Азиз, бундан кейинги фаолиятини Хитойнинг "Циндао Жонун" жамоаси сафида ўтказадиган бўлди. Мухлисларнинг хабарлари бор, бу жамоа таркибида "Пахтакор"нинг собиқ футболчиси Ильдар Магдеев фаолият олиб боряпти. Энди "Циндао Жонун" бир мавсумда иккита ўзбекистонлик футболчининг ҳизматидан фойдаланган биринчи жамоа бўлади. 25 ёшли футболчи цинадоликлар билан 1.5 йилга шартнома имзолади. Унинг янги жамоаси сафидаги дебют учрашуви 31 июль куни "Гангжоу Лученг" жамоасига қарши кечадиган учрашувда бўлиб ўтиши кутиляпти. Футболчимиз у ерда 6 рақамда тўп тепади.
|
Просмотров: 546 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|