Воскресенье, 05.05.2024, 14:49
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 30 » Азиз Муродов: «Бош мураббий менга ишонишини айтди»
    14:31
    Азиз Муродов: «Бош мураббий менга ишонишини айтди»


    Истеъдодли футболчилар маскани бўлган Бухоро шаҳрининг янги топилмаси, бу Азамат Муродовдир. Бу футболчи Осиё ва Жаҳон чемпионатида терма жамоамизнинг кўплаб ғалабаларига ўзининг муносиб улушини қўшди.


    - Азизбек, футболга илк қадам қўйган пайтларингиз ва биринчи мураббийингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
    - Бу кунларни унутиб бўлмайди. Ёшлигимда маҳалладошларим каби кўчада тўп тепишни жуда яхши кўрардим. Шундай ўйинларимизнинг бирини футбол мактабидан келган мутахассислар кузатишаётган экан. Футболдаги биринчи мураббийим эса Жўра ака Шарипов бўладилар. Бугунги кундаги муваффақиятимда бу мураббийимнинг улуши беқиёс. Сайтингиз орқали Жўра акага катта раҳмат айтаман. Шунингдек, Алексей Евстафеев ва Аҳмаджон ака Мусаев шахсий тарихимда янги саҳифа очишимда ўз меҳнатларини аямадилар.

    - Терма жамоанинг муваффақиятида аҳиллик ҳам катта роль ўйнади, тўғрими?
    - Албатта. Ўзбекистон ўсмирлар терм жамоаси йиллар давомида шаклланди ва биз футболчилар билан жуда ҳам қалин бўлиб кетдик. Худди ака-укалар каби.

    - Тўғри, кўп гапирилди, лекин Мексикадаги ЖЧни хотирлаш ёқимли бўлса керак?
    - Албатта. Торреон бизнинг иккинчи уйимиз бўлиб қолди. Мексикадаги муваффақиятимиз замирида катта меҳнат ётибди. Бу борада ЎФФ раҳбарларига катта раҳмат айтишимиз керак. Юртбошимиз ҳам бизни тантанали равишда рағбатлантирдилар. Бунинг учун уларда жуда ҳам миннатдормиз.

    - «Бухоро»даги вазият ҳақида ҳам айтсангиз...
    - ЖЧдан қайтганимдан сўнг бош мураббийимиз билан гаплашиб олдим. У киши босқичма-босқич менга имконият бериб боришини айтиб ўтди.

    - Жамоа билан неча йилга шартнома имзолагансиз?


    - «Бухоро» билан тузган шартномам 2012 йил 31 декабрь куни якунига етади.

    - Агар Сизни чемпионатимизни гранд жамоалари ўз таркибига қўшиб олишни истаса, нима қилган бўлардингиз?
    - Аввало ота-онамнинг маслаҳатига қулоқ соламан. Бежизга ота рози худо рози демайдиларку.

    - Кеийнги фаолиятингиз ҳам шу зайилда силлиқ кечишини тилаб қоламиз!
    - Сизларга ҳам катта раҳмат. Шу ўринда бизга ишқибозлик қилган барча мухлисларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман.


    Мақсуд Комилов суҳбатлашди


    Категория: Интервью | Просмотров: 509 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz