Германиянинг Мюнхен шаҳрида якунига етган "Audi Cup"
мусобақасида "Барселона" бош совринни қўлга киритди. Финалда
каталонияликлар "Бавария"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Каталонияликлар сафида Алькантара дублга эришди.
"Audi Cup". Финал
"Бавария" (Мюнхен, Германия) — "Барселона"
(Барселона, Испания) — 0:2
Голлар: Алькантара, 42 (0:1); Алькантара, 75 (0:2).
3-ўрин учун бўлган баҳсда «Интернасионал» ва «Милан» жамоалари тўқнаш
келишди. Асосий вакт 2:2 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса бразилиялик
футболчиларнинг омади чопди 2:0.
"Интернасьонал" (Порту-Алегри, Бразилия) — "Милан"
(Милан, Италия) — 2:2
Голлар: Ибрагимович, 3 (0:1);
Дамиан, 24 (1:1); Пато, 60 (1:2); Д'Алессандро, 80 (2:2).
Шйни қўшимча қилиш мумкинки, ортда қолган мавсумда "Барселона"
кўрган зарар кутилганидек 21,4 миллион евро эмас, балки 9,3 миллион еврони
ташкил этди, деб хабар беради Reuters.
Испан клуби раҳбариятининг сўзларига кўра, Чемпионлар лигасидаги
ғалаба, Qatar Foundation билан тузилган янги шартнома, " Камп Ноу" ва
клуб музейига ташриф буюрувчилар сонининг ортиши жамоага қўшимча даромад
келтирган. Бундан ташқари, каталонияликлар Златан Ибрагимович, Дмитрий
Чигринский, Мартин Касересларнинг
сотувидан 44,2 миллион евро ишлаб олди.
"Барселона"нинг
умумий қарзи 430,6 миллиондан 363,7 миллион еврогача камайди.
|