Вторник, 21.05.2024, 09:18
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 24 » Бошковичнинг «дубл»и ва ғалаба
    17:47
    Бошковичнинг «дубл»и ва ғалаба


    21-турда Жиззахга сафар уюштирган «аждарлар» Иван Бошкович дубли эвазига сафардан муҳим уч очко билан қайтишди.

    Ўйин олдидан « Насаф» таркибида бир қатор йўқотишлар мавжуд эди. Карточкалари сони тўрттага етиб қолган Боян Малишич ва Эркин Бойдуллаев, жароҳатланган Мирҳолдиршоев ва марказий ҳимоячи Мақсуд Каримов ҳам учрашув қайдномасидан ўрин олмаган эди. Шу боис мазкур учрашувда марказий ҳимояда илк марта Филипосян-Рисқуллаев жуфтлиги майдонда ҳаракат қила бошлади. Шунингдек, куни кеча олимпия терма жамоамизнинг Ироқ устидан қозонилган ғалабасига катта ҳисса қўшган Фозил Мусаев ва Кенжа Тўраев ҳам шу куни асосий таркибидан ўрин олишди.

    Учрашув томонларнинг кескин ҳужумлари билан бошланди. 5-дақиқадаёқ «Сўғдиёна» жамоасининг тезкор ҳужумчиси Баҳодир Пардаевнинг жарима майдони ичидан чап бурчакка йўллаган зарбасини «Насаф» посбони Дмитро Казаченко катта қийинчилик билан бартараф этди. Орадан кўп ўтмай энди қаршиликлар бошлаган тезкор ҳужум гол билан якунланди. Жамоадошлари узатиб берган тўпни Кенжа Тўраев дарвозабондан илдамроқ ҳаракат қилиб тўрга йўллашга ҳаракат қилди. Аммо мезбонлар посбони Александр Меленчук кутилмаганда Кенжанинг яқин масофадан йўллаган зарбасини бартараф этди. Аммо дарвозабондан қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган жамоанинг черногориялик ҳужумчиси Иван Бошкович бўш қолган дарвозани қийинчиликсиз ишғол этиб, ҳисобни очди.

    Голдан кейин ҳам ўйин суръати ўзгармади. Ҳар иккала томон ҳам имкон бўлди дегунча рақиб дарвозаси олдида хавфли ҳужумларни яратишга интилишди. « Сўғдиёна» таркибида Баҳодир Пардаев анча фаоллиги билан ажралиб турди. 30-дақиқада бурчакдан узатиб берилган тўпни айнан Пардаев тўхтатмасдан дарвозага йўллашга уринди. Аммо унинг ҳаракатлари бироз ноаниқ чиқди. 38-дақиқада Темур Исломовда ҳам ҳисобни тенглаштириш учун имконият юзага келди. Унинг чамаси 22 метрлар узоқликдан Казаченко қўриқлаётган дарвозанинг юқори чап бурчагига йўллаган зарбаси кучли, аммо ноаниқ чиқди. Акс ҳолда, Казаченко учун бу зарба анча қийинчилик туғдириши аниқ эди.

    Иккинчи бўлим бошида Демяненко шогирдлари томонидан киритилган гол мезбонларнинг имкониятларини батамом сўндирди. Фозил Мусаевнинг аниқ тўп оширишидан кейин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Иван Бошкович учрашувда жамоасининг иккинчи, ўзининг эса мавсумдаги учинчи голини киритди. Учрашув тақдири амалда ҳал бўлиб улгурган бўлса-да, Мурод Отажонов майдонга янги кучларни тушириб ҳисобни ўзгартиришга уриниб кўрди. Аммо қаршиликларнинг тажрибали ҳимоячилари мезбонларнинг барча ҳужумларини баратараф этишнинг уддасидан чиқишди. Ўйин охирларида жиззахликлар икки марта жарима тўпи тепиш имконига эга бўлишди. Аммо Расул Ҳайитов ва Баҳодир Пардаев томонидан йўлланган зарбалар ноаниқ кўриниш ҳосил қилди. 85-дақиқада Мирзакамол Камолов ҳисобни йириклаштириши мумкин эди. Жарохати боис анчадан бери майдонга тушмаган Артур Геворкян ушбу ўйинда иккинчи бўлимнинг иккинчи ярмидан бошлаб жамоадошларига ёрдам бера бошлади. Айнан унинг аниқ тўп узатишидан кейин Камоловнинг жарима майдончаси ичидан йўллаган кучли зарбаси фақатгина ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди...

    Натижада кетма-кет учта ўйиндан буён рақиб дарвозасини ишғол этиб келаётган Иван Бошковичнинг икки голи эвазига қаршиликлар ушбу мавсумда сафардаги тўртинчи ғалабани тантана қилишди. Қизиғи шундаки, «аждарлар» сафарда ғалаба қозонган учрашувларда ўз дарвозаларидан гол ўтказишмаяпти, ҳозирча...

    ЎзПФЛ. 21-тур. 23.09.2011.
    «Сўғдиёна» – «Насаф» 0:2(0:1)
    Ҳакамлар: М.Исмоилов, Н.Рўзимов, О.Давлатов, М.Муҳаммедов.
    Назоратчи: Р.Айтеков.
    «Сўғдиёна»: Александр Меленчук, Тимур Айзатулов, (с) (Расул Ҳайитов, 60), Тимур Дадашев, Суҳроб Қобилов (Эдуард Томошков, 46), Собир Ҳамидов, Тимур Исломов, Афзал Азизов (Исроил Турсунов, 77), Сарвар Жўраев, Баҳодир Пардаев, Элзод Ниёзов, Ориф Мамажонов.
    «Насаф»: Дмитро Казачекно, Ботир Қораев(с), Жаҳонгир Жиямуродов, Андрей Переплёткинс (Артур Геворкян, 68), Кенжа Тўраев, Лутфулла Тўраев (Илҳом Юнусов, 61), Артём Филипосян, Фозил мусаев, Иван Бошкович (Шомуродов, 78), Аҳрол Рисқуллаев, Мирзакамол Камолов.
    Голлар: Иван Бошкович,10, 53
    Огоҳлантириш: Элзод Ниёзов, 44.

    Манба: www.fcnasaf.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 524 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz