Божинов Португалияга йўл олди
Португалиянинг "Спортинг” жамоаси таркиби яна бир таниқли футболчи
билан бойиди. Лиссабонликлар Болгария терма жамоаси ҳужумчи Валерий Божиновни
сотиб олишди.
25 ёшли футболчи поругалияликлар билан беш йилга мўлжалланган битим
имзолади. Унинг трансфер нархи 2,5 млн.
евро деб баҳоланмоқда. Бироқ бу сумма янада кўпайиши мумкин.
Ушбу ҳужумчи футболчилик
фаолияти давомида "Лечче”, "Фиорентина” ва "Манчестер Сити”
клубларида ҳам тўп сурган. Охирги жамоаси "Парма” сафида эса "А” серия
баҳсларида 60 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 11 марта аниқ нишонга олган.
Умуман олганда, "Спортинг” ёзги трансфер бозорининг энг чаққон
харидоридан бири бўлиб турбди. Шу кунгача лиссабонликлар 11 нафар футболчини ўз
фасларига қўшиб олишди. Булар, Луис Агияр, Диего Рубио, Марсело, Огучи Оньеву,
Сантьяго Ариас, Стейн Схаарс, Рики ван Волфсвинкел, Альберто Родригес, Фабиан
Рианудо ва Андре Каррильо.
|