Вторник, 21.05.2024, 08:34
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 24 » «Бухоро» ўз майдонида «Пахтакор» билан дуранг ўйнади
    17:46
    «Бухоро» ўз майдонида «Пахтакор» билан дуранг ўйнади



    Бугун Вобкентда "Бухоро” клуби Тошкентнинг "Пахтакор” клубини қабул қилмоқда. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар ҳужумкор тарзда бошлашди. Бир нечта зарбалар ноаниқ кетди. 25-дақиқасида майдон эгалари вакили Артурос Фоменкода ҳисобни очиш учун яхши имкониятга эга бўлди. У дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, лекин тўпни ноаниқ тепиб юборди. Биринчи бўлим охирларида меҳмонларда кетма-кет иккита вазият бўлди. Иракли Климиашвилининг кучли зарбаси ноаниқ кетган бўлса, Алишер Азизовнинг берган зарбасини эса Сардор Қобулжонов бартараф этди. Майдон эгалари вакили Бобур Омоновда ҳам қулай имконият бўлганди. Унинг 6 метрлардан берган зарбасини Темур Жўраев ушлаб қолди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

    Иккинчи бўлимда ҳар иккала томон ҳужумкорликни асло пасайтирмади. Аммо ҳар сафар тўп дарвозага киришни истамади. Жасур Ҳасановнинг етказиб берган пасидан сўнг Алишер Саноев дарвозага зарба берди. Бу сафар ҳам ноаниқ. Бироздан сўнг Дилшод Шарофетдинов жуда қулай имкониятга эга бўлди, бироқ унинг берган зарбасини ҳимоячилар бартараф этишди. Сўнгги дақиқаларда "Пахтакор” майдон эгалари дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. Шерзод Каримовнинг берган зарбасини Сардор Қобулжонов қайтара олди. Станислав Андреевнинг боши билан берган зарбасига эса аниқлик етишмади. Натижада ўйинда ҳисоб очилмади.

    Ушбу дурангдан сўнг «Бухоро»нинг очколари 23тага, «Пахтакор»да эса 38 тага етди.


    «Бухоро» (Бухоро) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:0
    Ҳакамлар: О.Рубаков (Тошкент), Ф.Ҳасанов (Наманган), Е.Закутилин (Навоий), Р.Тошмуҳамедов (Нукус).
    Назоратчи: А.Попов (Тошкент).
    «Бухоро» : Сардор Қобулжонов, Бобур Омонов, Георгий Квесиешвили, Сухроб Неъматов, Роман Романчук (Илёс Хайров, 90), Алишер Саноев, Артурос Фоменко, Отабек Нарзуллаев, Тадас Гражюнас, Жасур Ҳасанов (Евгений Кочнев, 90), Артем Никитенко.
    «Пахтакор» : Темур Жўраев, Егор Кримец, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе, Темурхўжа Абдхолиқов, Алишер Азизов (Шерзод Каримов, 65), Даврон Хошимов, Иракли Климиашвили, Дилшод Шарофетдинов, Илҳом Суюнов, Станислав Андреев.
    Огоҳлантиришлар: Роман Романчук 68, Даврон Хошимов 86,
    Категория: Олий лига | Просмотров: 581 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz