Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони иккинчи даврага тайёргарликни пойтахтимизда олиб бормоқда.
Миржалол Қосимов ўз шогирдлари билан 12-20 июль кунлари Тошкент вилоятининг "Арчазор” масканида машғулотлар олиб борди.
21 июлдан бошлаб "қалдирғочлар”нинг иккинчи даврага тайёргарлиги "Жар” стадионига кўчди. Айнан кеча жамоамиз аъзолари икки таркибга бўлинган ҳолда учрашув ўтказишди. "Қизиллар” ва "Сариқлар” ўртасидаги баҳс 2:0 ҳисобида якунланди. Голларга Саша Жоржевич ва Расулжон Шуҳратов муаллифлик қилишди.
Манба: www.fcbunyodkor.com
|