Пятница, 17.05.2024, 03:24
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 10 » Чемпионлик учун яна бир қадам
    10:07
    Чемпионлик учун яна бир қадам

     

    "Пахтакор" ва "Насаф" кетма-кет очко йўқотиб, "Бунёдкор"нинг тезроқ чемпион бўлиши учун ўз "ёрдам"ларини беришмоқда. Қосимов шогирдлари эса бундан бажонидил фойдаланишмоқда.

    "Қизилқум" эса иккинчи даврани жуда зўр бошлади ва ҳали-бери бўшашишга ҳаққи йўқ эди. Ушбу ўйин бошланиши олдидан "Динамо"нинг ғалаба қозонгани маълум бўлди ва энди зарафшонликлар ҳар қандай рақиб билан ўйинда очко учун курашишлари аниқ эди. Шу боис бўлса керак, Сергей Арслонов ҳеч қандай ҳимоявий ўйин ҳақида ўйлаб ўтиришмади. Бу эса "қалдирғочлар" учун ҳақиқий имкониятнинг ўзгинаси эди.

    Биринчи бўлим ярмигача жамоалар майдонда тенгма-тенг кураш олиб боришди. "Қизилқум" сардори Леонид Кошелев бир неча марта жарима зарбани бериш имкониятига эга бўлганининг ўзиёқ, зарафшонликларнинг ҳужумда нечоғлик фаоллик кўрсатишганини англатиб турибди. Бироқ Асрлонов шогирдлари ҳимояда бирмунча бўш ҳаракат қилишди. Айниқса, киритилган биринчи голда ҳимоячилар мезбонларга икки марта имконият беришди. Дастлаб, Шавкат Саломов ўз олдида ҳимоячи бўлишига қарамай чап қанотдан тўпни жарима майдончасига осон етказиб берган бўлса, Анвар Ражабовнинг зарба беришини эса 3 нафар ҳимоячи фақат томоша қилди холос.

    Ўйиннинг 37-дақиқасида Милош Трифунович Карпенконинг ажойиб пасидан кейин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Аммо сербиялик ҳужумчи бу имкониятдан фойдалана олмади. Гол уриш учун унга масофа камлик қилди шекилли, тўпни Харчик эгаллаб олди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас, "Бунёдкор" сардорининг ўзи гол киритишга муваффақ бўлди. Анвар Ражабов Карпенкога узатди. Ҳимоячи эса ётган ҳолда тўпни дарвозабон томон узатди, аммо Карпенко дарвозабондан ҳам, ҳимоячидан ҳам илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпни посбоннинг устидан ўтказиб, дарвозага йўллади.

    Биринчи бўлим тугашига 65 сония қолганида Трифунович яна бир марта яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади. Шавкат Саломов чап қанотдан тўпни тўппа-тўғри Милош томон етказди. Ҳимоячининг тўпга сакраши ҳам бекор кетди ва ҳужумчи тўпни кўкраги билан қайтариб олиб, 7 метрлик дарвозага ишғол қила олмади. Афтидан, дарвозабон Трифуновичнинг ҳаракатларини ўрганган ҳолда, унга қарши ўйнашга жиддий тайёргарлик кўрган шекилли. Ёки Милошнинг ўзи оёқ билан гол уришни яхши билмайди...

    "Қизилқум"нинг интилиши иккинчи бўлим бошида фойда келтирди. Ён қанотдан қўл билан берилган тўпни ҳимоячилар қайтаришган бўлса-да, Обид Жўрабоев жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олиб, Нестеров дарвозасининг бурчагини аниқ нишонга олди.

    Голдан ҳеч қанча ўтмасдан, Шавкат Саломов ҳисобдаги фарқни яна 2тага етказиб қўйди. Тўп Шавкатга етиб келгунга қадар Шораҳмедов ва Карпенко ўнг қанотда ўзаро паслар орқали яхши ўйин кўрсатишганди.

    Мазкур гол меҳмонларнинг шаштини бутунлай синдирди, десак муболаға бўлмайди. Натижада ўйин охиригича майдон эгалари кўпроқ имкониятларга эга бўлишди. Аммо ўйиндаги ҳисоб бошқа ўзгармади. Бу кетишда, яна 3-4 турдан сўнг чемпион номини расман аниқлаб оламиз.

    ОЛИЙ ЛИГА. 19-ТУР
    "БУНЁДКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ"  3:1  (2:0)
    Голлар: Анвар Ражабов 24, Виктор Карпенко 38, Шавкат Саломов 55 - Обид Жўрабоев 51
    Огоҳлантиришлар: Шавкат Насибуллаев
    "Бунёдкор": Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Ислом Иномов, Анвар Ғофуров, Анвар Ражабов, Милош Трифунович (Анвар Солиев 68), Виктор Карпенко (Саҳоб Жўраев 81), Урош Милосавлевич (РУслан Мелзиддинов 86), Асқар Жадигеров
    "Қизилқум": Павел Харчик, Рустам Боқиев, Шавкат Насибуллаев, Акмал Рустамов, Леонид Кошелев, Баҳриддин Ваҳобов (Азамат Бобожонов 76), Жаъфар Ирисметов, Обид Жўрабоев, Антон Бахуринский, Алексей Николаев, Вадим Любинский
    Ҳакамлар: М.Муҳаммедов, Б.Норсафаров, Ф.Ҳасанов , Т.Галеев.
    Назоратчи: И.Мустафин.
    2011 йил 9 сентябрь. Тошкент. "Жар".

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 651 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz