Воскресенье, 05.05.2024, 20:01
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 30 » Деми де Зуев: “Терма жамоа устозидан хафа эмасман»
    09:03
    Деми де Зуев: “Терма жамоа устозидан хафа эмасман»


    Москванинг "Спартак” жамоаси янги футболчиси Деми де Зуев Тарасовкада бўлиб ўтган таништирув маросимида Валерий Карпиндан "қизил оқлар”нинг 16-рақамли футболкасини қабул қилиб олгач, ОАВ ходимлари билан суҳбатда бўлди.

    - Нега айнан Россияга келишга қарор қилдингиз. Адашмасам сизда бошқа вариантлар ҳам йўқ эмасди?

    -  Тўғри айтасиз. Лекин мен билан "Спартак” анчадан бери қизиқ келаётганди. Бундан ташқари, москваликларнинг таклифи жиддий эди. Шундай бўлса-да, узоқ ўйладим. Ниҳоят, Россияга келишга қарор қилдим. Бу ерда тўп суриш мен учун қизиқарли эди. Мен фаолиятимдаги янги саҳифани очмоқчиман.

    - "Спартак”нинг машғулотлари собиқ жамоангиз "Аякс”никидан фарқ қиладими?

    - Ҳар бир жамоанинг ўз йўналиши бор. Шундай экан уларнинг машғулот ўтказиш жараёни ҳам турлича бўлади. "Спартак”да тўп билан кўпроқ ишлаяпмиз. Бош мураббиймизнинг ўзи ҳам бир пайтлар футболчи бўлгани боис бизга шундай кўрсатма беряпти. Қолаверса, "Спартак”нинг ўзгача ўйин услуби бор.

    - Голландия терма жамоаси мураббийлар штаби сизни Англияга қарши кечадиган ўйинга таклиф қилмади. Бу ҳолатга муносабатингиз қандай?

    - Иккита ўртоқлик учрашувини ўз хоҳишимга кўра, ўтказиб юбордим. Сабаби, таътилим чузилиб кетганди. ЖЧ-2010да олган жароҳатим узоқ вақт даволатдим. Шунинг учун мавсумнинг аксарият қисмини майдон ташқарисида ўтказиб юбордим. Бундан ташқари, охирги марта 15 май куни майдонга тушгандим ва айни пайтда яхши спорт формада эмаслигим ойдек равшан. Менимча, терма жамоа мураббийлари шу нарсани эътиборга олишган. Ростини айтсам, улардан хафа эмасман.

    - Карпин сизни қайси чизиқда ўйнатмоқчи? Ўзингизга рақобатчи сифатида кимларни эътироф этган бўлардингиз?

    - Мен олдинги жамоамда ярим ҳимоянинг марказида тўп сурардим. Ўйлайманки, бу ерда ҳам шу чизиқда ҳаракат қиламан. Машғулотлар пайтида рақобатчиларим ҳам кучли футболчилар эканлигини кўрдим. Демак, менга осон бўлмайди.

    - Москвага келиш борасида бир тўхтамга келдингизми?

    - Ҳали ҳам якуний қарорга келганим йўқ. Ҳозирча бир нечта вариантларни кўриб чиқяпман. Умид қиламанки, бир ҳафта ичида ҳаммаси ҳал этаман.

    - Нима учун сизнинг футболкангизда фамилиянгиз эмас, исмингиз ёзилган?

    - (Футболкага бир қараб қўйиб) Негаки, бу менга кўпроқ ёқади.

    - Нега айнан 16-рақамни танладингиз?

    - Аслида 20-рақамни олмоқчи эдим. У банд экан. Менга таклиф қилинганлар орасида шу рақам кўнглимга яқин келди.

    А. Деҳқонов тайёрлади

     

    Просмотров: 603 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz