Воскресенье, 05.05.2024, 11:48
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 22 » Эмин Маҳмудов: «Ҳозирча иккинланяпман »
    09:47
    Эмин Маҳмудов: «Ҳозирча иккинланяпман »

     

    Москванинг "Спартак” жамоаси етакчи футболчилар – Алекс ва Ибсони Бразилияга жўнатиб юборгач, ярим ҳимояда муаммоларга дуя келиши мумкин. Клуб раҳбарлари эса ёш футболчи Эммин Маҳмудовга катта умид боғлашмоқда.

    Россиялик ҳамкасбларимиз вазиятдан фойдаланиб ёш футболчи билан қисқача суҳбатлашишди.

    - Тараковкага бориш қулай бўлгани учун Митишида яшаяпсизми?

    - Шундай десак ҳам бўлаверади. "Спартак”ка келишим билан шу шаҳарга жойлашдим.

    - Базага пиёда боряпсизми?

    - Йўқ. Таксида 15-20 дақиқада етиб боряпман манзилга.

    - Бу ерда яшаш Вадим Евсеевга ёқмаганди...

    - Менга эса манзур бўлди. Биласизми, мен айни дамда Вадимнинг квартирасида ижарада турибман. Ҳар ойда учрашиб турамиз.

    - Сизлар олдиндан танишми?

    - Ҳа, "Сатурин” ўринбосарлари сафида ўйнаганимда Вадим менга кўп нарсаларни ўргатган. Лекин у менга кўп ҳазил қиларди.

    - Сизнинг болалигингиз Озарбайжонда ўтган?

    - У ерда уч ёшимга қадар яшаганмиз. Отам Россияда ишларди, биз эса қийналардик. 11 ёшга кирганимда футбол билан жиддий шуғуллана бошладим.

    - Ёшлигингизда "Спартак” мухлиси бўлган экансиз? Кумирларингиз бўлганми?

    - Кумирим бўлмаган. Лекин Цимбаларнинг ўйинлари менга ёқарди. Бундан ташқари, бразилияликлар ҳам яхши таассурот қолдирган. Робсон, Маркао… Тихонов қандай голларни киритарди. Ҳозир эса бирга тўп суряпмиз.

    - Сиз футболдаги фуқароликни ойдинлаштириб олдингизми? Россиями ёки Озарбайжон.

    - Ҳали аниқ эмас. Ҳозирча ўйлаяпман. Бу қийин масала. Танлашда иккиланяпман.

    - Россия ўсмирлар терма жамоасида ўйнашга улгурдингиз?

    - Ҳа, ўсмирлик чоғимда Россия шарафини ҳимоя қилганман. Озарбайжон учун ҳам ўйнашга улгурганман. Фақат бир марта. Ўсмирлар ўртасидаги мусобақада бу нарсага йўл қўйиб берилган.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Просмотров: 452 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz