Воскресенье, 05.05.2024, 16:23
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 16 » ЭММАНУЭЛЬ АДЕБАЙОР: "СИТИ МЕНИ ХАФА ҚИЛДИ"
    08:55
    ЭММАНУЭЛЬ АДЕБАЙОР: "СИТИ МЕНИ ХАФА ҚИЛДИ"


    Того терма жамоаси етакчи футболчиси Эммануэль Адебайор Реал клубидан ижара муддати якунига етганидан кейин, Манчестер Сити клубига қайтиб келган. Ва янги мавсумда у қироллик жамоасидан таклиф бўлмаса, яна шаҳарликлар жамоасиада ўйнашига тўғри келади. Яқинда футболчи ОАВ ходимлари билан суҳбатлашди.

     Эмма, сизни нима учун Манчестер Сити жамоаси Америкадаги йиғинларга олиб кетишмади? Бунга нима сабаб бўлди?

    Ўзим ҳам билмадим. Клуб негадир мени йиғинларга олиб кетишни ўзларига эп билмади. Буни ҳам мен ҳайрон бўлиб, кузатиш билан овораман. Бундан очиғи лол қолиб, клубдан хафа бўлдим.

    Роберто Манчини билан сиз бу борада гаплашиб кўрдингизми?

    Гаплашдим. У ҳам менга ишониш мумкинлигини ва янги мавсумда клубда қолсам, майдога туширишини, бундан буёғига ўйнашим мумкинлиги борасида айтиб ўтди. Лекин, кутилмаганда мени Америкада бўлиб ўтадиган йиғинга олиб кетишмагани мени таажжубга солди.

    Аслида, сиз ҳам Шаҳарликлар таркибида қолишни истаяпсизми ёки Реалда яна ўйнамоқчи бўлиб турибсизми?

    Мена қолса, Реал клубида ўйнамоқчиман. У ерда ўтказган ярим мавсумим мобанида қироллик клубида ўйнаб, футболдан лаззат ола бошладим. Фаолиятим айнан шу клцбда тугатишни ҳам кўзладим. Бироқ, мен Мадридда ижара учун ўйнаётганликимни ва муддат якунига етгач, албатта Англияга қайтиб кетишимни билардим. Ситига келсак, менимча, бу ерда эндиликда менга жой топилмаса керак. Кучли ҳужумчилар борлигини билиб турибман.Шундан келиб айтиб ўтамае, Реалда ўйнамоқчиман.

    Бу фикрингизни сиз, Реал жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньога айтиб ўтдингизми?

    Айтдим. У билан ҳам гаплашдим. Жозе ҳам Реалда ўйнашимни истамоқда. Фақат, раҳбарият, мени инглиз жамоасидан сотиб олмоғи керак. Ўшанда балки, мен Реалнинг янги аьзоси бўлардим.

    Моуриньо  сизни сотиб олинишингиз борасида нима демоқда?

    Нима ҳам дерди. Яқинда у Флорентина Перес билан гаплашиб кўришини ва менинг трансферим юзасидан Манчестер Сити клуби директорлари билан ҳам мулоқатда бўлишини айтиб ўтди. Шу туфайли ҳам мен барчасини кутиш билан овора бўлиб турибман.

    Агар Перес ҳам сизни сотиб олишга қарши чиқмай, Ситидан харид қилса, шу заҳоти мадридга учишга тайёрмисиз?

    Албатта. Сиз айтгандек, икки клуб ўртасида ҳамкорлик яхши якун топса, менга фарқи йўқ, дарҳол юкларимни йиғиштириб, Реал қароргоҳига кетган бўлардим. Шу даржада мен у ерда ўйнашни истаб турибманки, буни сўз билан ифодалаш қийин.

    Реал сафида ўтказган ярим мавсумингиз мобайни борасида фикрларингизни билиш жуда қизиқ...

    Буни фантастик мавсум дейиш мумкин. У ерда ҳар бир ўйнаган вақтимни эсласам, ўзимда фаҳр туйғуси кечади. Моуриньо, Роналду каби португал даҳо инсонлари билан елкама елка бўлиш ва улар билан фикр ўртоқлашиш , доимо ёқимли. Мен у ерда кубок олдим. Тўғри, Чемпионалр Лигасида ғолиб, чиқа олмадим. Яна Испания чемпионатида ҳам ғолиб бўла олмаган, бўлсамда, фаолиятимнин энг яхши даврларимни ўтказдим. Шундай экан, мен ушбу клубда миннатдорман.

    Реалдаги рақобат янада янги мавсумда ортади. Агар сиз Мадридга қайтадиган бўлсангиз, бу рақобатни енгиб ўтишингизга ва асосий таркибда ўйнай олишнигзга ишонасизми?

    Мен рақобатни ўйламаяпман. Реал сафига бориб олсам, бўлгани. Барчаси унут бўлиб кетишига ишончим комил. Жозега ишонаман. У ҳар қандай футболчига ишонч билдириб, майдонга туширади. Шундай экан, мен ҳам у ерда заҳирада ўтириб қолмасликимга майдонга тушиб туришимга ишонаман. Чиндан ҳам Реал мени сотиб олса, уларнинг ишончини оқлашга, жамоамга ғалаба келтирувчи голларни уриб, Мадриддаги мухлисларни шод айлашга ҳаракат қилиб тураман.

     

                          ИЗЗАТБЕК Абдуваҳобов тайёрлади.

    Просмотров: 476 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz