Воскресенье, 05.05.2024, 19:38
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 29 » Эртага "Пахтакор" "Андижон"ни қабул қилади
    13:19
    Эртага "Пахтакор" "Андижон"ни қабул қилади







    Иккинчи даврага тайёргарлик жараёнини жамоамиз Чимён ва Қибрайда олиб борди. Бир марта назорат учрашуви ўтказилиб, унда "Қизилқум" 2:0 ҳисобида мағлуб этилди. Охирги ҳафтада эса машғулотлар Қибрайдаги базамизда олиб борилди. Ҳозирча жамоамизни Камолиддин Тожиев, Мурод Холмуҳаммедов ва Душан Савич тарк этди.



    "Андижон" ҳам Тошкентда йиғин ўтказди. Ўша йиғинда Ориф Маматказин шогирдлари тўрт назорат ўйинида иштирок этишди. "Насаф" ёшлари билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган андижонликлар "Пахтакор" ёшларини 3:2 ҳисобида доғда қолдиришди. "Навбаҳор" ва "Динамо" билан ҳам 1:1 ҳисобидаги дуранг натижалари қайд этилди. Ҳозиргача молдавиялик Александр Попович ҳамда украиналик Юрий Целих билан шартнома имзоланган. Жамоани Петр Хворостьянов, Драган Жоржевич, Музаффар Умрзоқов, Афзал Азизов ва Баҳром Ҳайдаров тарк этган.



    Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар ҳар икки жамоа олий лигада 37 бор тўқнаш келган. 26 бор зафар қучган "шерлар" 8 беллашувда дуранг ўйнаб, 3 марта имкониятни бой беришган. Рақиб дарвозасига 90 тўп киритган "Пахтакор" 28 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. Тошкентдаги 18 учрашувнинг 15тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 3 марта дуранг кузатилган.



    Ёшлар жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Қибрайда жойлашган базамиз стадионида соат 17:30да бошланади. Асосий таркиблар беллашуви эса эртага, 30 июль куни соат 19:00да "Пахтакор" Марказий стадионида бошланади.



    Ҳакамлар: Султон Зайлобиддинов (Фарғона), Руслан Серазитдинов (Тошкент), Тимур Абдуллаев (Тошкент), Дилшод Каримов (Тошкент).
    Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
    Просмотров: 669 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz