Воскресенье, 12.05.2024, 07:05
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 5 » Европа лигасидаги ёзги трансферлар
    07:30
    Европа лигасидаги ёзги трансферлар


    Чоршанба куни Европада ёзги трансфер ойнаси ёпилди. Энди жамоалар ўз савфларига янги футболчиларни январь ойидагина қўшиб олишлари мумкин.

    УЕФА расмий сайти эса Европа лигаси гуруҳ босқичида иштирок этаётган жамоаларнинг ёздаги харидлари ҳақида маълумот бериб ўтди.

    Уругвай терма жамоаси ҳимоячиси Диего Лугано "Фенербахче”ни тарк этиб, янги даврни бошдан ўтказаётган Франциянинг "Пари Сен-Жермен” клуби билан уч йиллик битим имзолади. Ушбу трансфер учун парижликлар 3,5 млн. евродан воз кечишди. Уругвайлик футболчи "Фенербахче” таркибида беш йил тўп сурди.

    "Менинг фаолиятимда янги саҳифа очилмоқда. ПСЖ  юқори мақсадларни кўзлаётган жамоалардан биридир. Бундай клуб сафига қўшилганимдан хурсандман. Парижликлар билан янги тарих яратишни истайман”- дейди 30 ёшли футболчи.

    Европа лигаси ғолиблигига асосий даъвогар саналган ПСЖ ёзги трансфер бозорида бир нечта харидларни амалга оширди. Парижликлар янги мавсум арафасида ўз таркибларини бир қатор номдор футболчилар билан бойтиб олишди. Булар қаторида Муҳаммад Сиссоко, Жереми Менез ва Хавьер Пасторелар ҳам бор.

    Бундан ташқари, Мадриднинг "Атлетико” клуби ҳам ёзда жим ўтиргани йўқ. Диего Форлан, Серхио Агуэро каби ўйинчилардан айрилган жамоа уларнинг ўринига дарҳол янги футболчиларни сотиб олди. Хусусан, "Брага” ва Португалия ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Пиззи эндиликдар "Атлетико” шарафин ҳимоя қилади. Шунингдек, испаниялик плеймекер Фран Мерида ҳам Мадридга келди. Ҳар икки футболчи ҳам бир йил муддатга ижарага олинган.

    "Испания пойтахтига келганимдан беҳад хурсандман. Умид қиламанки, "Атлетико”да ўзимни йўқотиб қўймайман”,- деди 21 ёшли Мерида.

    Ўз навбатида "Брага” ўз сафини Мексика ёшлар терма жамоаси аъзоси Эдсон Риверо билан тўлдирди. Ушбу ўйинчи "Академикос" жамоасидан олиб келинди.

    Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан бенасиб қолган Италиянинг "Удинезе” жамоаси сафига Габриэл Торже келиб қўшилди. Ушбу  ярим ҳимоячи Бухарестнинг "Динамо” клубидан сотиб олинди. Руминия терма жамоаси аъзоси "зебралар” билан беш йиллик битим имзолади.

    Торже 2008 йилда  "Тимишоара” клубидан "Динамо”га келаганди. Ўтган давр мобайнида 21 ёшли футболчи пойтахт жамоасида юздан ортиқ ўйинда майдонга тушишга улгурди.  Руминиялик Месси лақабини олган ушбу ярим ҳимоячи терма жамоа сафида 10 марта майдонга тушиб, битта гол киритишга эришган. Торже "Динамо” билан еврокубокларда ўйнаганини ҳам эътироф этиш лозим.

    Бразилиялик ярим ҳимоячи Элиас Мендес "Спортинг”нинг ёзда сотиб олинган 16- футболчисига айланди. Айтиш жоизки, бу ўйинчи учун лиссабонликлар 8,8 млн. евро  санаб беришди. Мендес жамоанинг ёзги трансфердаги энг қиммат ўйинчисига айланди. Ўтган мавсумни Элиас Мадриднинг ”Атлетико” клуби сафида ўтказди. "Матрасчилар” таркибида 15 марта майдонга тушган Мендес икки бор рақиблар дарвозаини аниқ нишонга олган.

    Транфер ойнаси ёпилиши бир неча дақиқа олдин Тел Авивнинг "Маккаби” жамоаси Роберто Прунчецо билан икки йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди. Хорватия ёшлар терма жамоаси аъзоси саналган ушбу ўйинчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтгач, исроиллик сафида машғулотларни бошлаб юборди.

    Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби  30 ёшли Скотт Паркер билан келишувга эришди. "Шпорлар” ушбу футболчини премьер лигани тарк этган "Вест Хэм” жамоасидан сотиб олишди.

    Ўз навьатида лондонликлар трансфер ойнасининг ёпилиши арафасида Питер Краучни сотиб юборишди. "Сток Сити” баланд бўйли ҳужумчи учун 13, 5 млн. евро сарфлади. Бундан ташқари, лига дебютанти ўз сафини Уилсоа Паласиос ва Кэмерон Жеромлар билан кучайтириб олди.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: UEFA Европа лигаси | Просмотров: 486 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz