Воскресенье, 05.05.2024, 21:40
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 13 » Евстафеев руҳшунос етишмаганини тан олди
    13:14
    Евстафеев руҳшунос етишмаганини тан олди


    13 июль куни Ўзбекистон футбол федерациясининг мураббийлар Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

    Унда, Асқар Толибжонов, Рустам Акрамов, Алексей Евстафеев, Аҳмаджон Мусаев ва Дилшод Нуралиевлар қатнашишди.

    Кун тартибига кўра, дастлаб Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев Мексикада ўтказилган Жаҳон чемпионати якунлари ҳақида ЎФФ терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжоновга ҳисобот берди.

    "Мексикага борганимизда дастлабки 3 кун ичида асосий эътиборни тикланиш жараёнига қаратдик. Шу боис, футболчиларга кўпроқ чўмилиш имкониятини яратиб бердик, -дея сўз бошлади Алексей Евстаеев. – Машғулотлар ҳам асосан енгил тарзда олиб борилди. Аввалига йигитларнинг янги муҳитга кўнишлари қийин бўлди. Негаки, узоқли муддатли парвоз ва бунинг устига ҳаво ҳарорати жуда ҳам юқори эди. Шунга қарамай, биз режа асосида иш олиб бордик. Ўйинларга алоҳида тўхталиб ўтирмайман. Мени қувонтирган нарса шуки, биринчи ўйиндаги кутилмаган муваффақиятсизликдан сўнг, футболчилар ўзларига кела олишди. Мураббийлар штаби томонидан берилган кўрсатмаларни тўғри қабул қилишди ва ҳудди профессионаллардек бир ёқадан бош чиқара олишди. Яъни, жамоамиз ўз характерига эга эканлигига яна бир карра гувоҳ бўлдим. Уругвайга қарши бой берилган учрашувда бундан ҳам яхшироқ тўп суришимиз мумкин эди. Аммо мусобақа охирлаган сари йигитларга чарчоқ аломатлари билан бир қаторда Ватан соғинчи ҳам сезила бошлаганди. Шу ўринда, мен бир нарсага алоҳида урғу бермоқ эдим. Яъни, бу каби узоқ муддатли турнирларда психологларнинг роли кўзга кўрина бошлайди. Бизга ҳам қайсидир маънода руҳшунос етишмади. У нафақат футболчиларга балки мураббийларга ҳам керак. Чунки борган сайин масъулият ҳисси ва босим ошиб бораверади. Айтмоқчиманки, психологлар футболчиларни ўйинга тайёрлашлари ёки жанговор руҳни сингдиришлари эмас, балки "стресс” – кучли ҳаяжон ва руҳий босимни енгишга кўмак беришлари талаб этилади. Лекин тан олиш лозим, уругвайлик футболчилар ҳам чиндан ҳам кучли эдилар. Улар фақатгина жисмоний жиҳатдан кучли эмас, балки юқори техникани кучли тезликда амалга ошира олишлари билан ҳам илиқ таассурот қолдиришди. Нима бўлган тақдирда ҳам бу биз учун жуда катта халқаро тажриба бўлди. Ишонаманки, тўплаган тажрибамиз келажакда ҳам бизга асқотади”.

    Ўз навбатида, ЎФФ терма жамоалар техник директори Рустам Акрамов ҳам Евстафеевнинг руҳшунос борасидаги фикрларини маъқуллади.


    Просмотров: 584 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz