ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон
миллий терма жамоаси бу ойги рейтингда ўтган ойга нисбатан 3 ўрин кўтарилди. Бу
ойда Қирғизистонни мағлуб этган термамиз 83-поғонадан жой олиб турибди.
Ўзбекистон ҳисобида 388 очко бор. Худди шунча очкони Латвия термаси ҳам
тўплаган ва улар ҳам 83-ўринда турибдилар.
Рейтингни ҳамон жаҳон чемпионлари Испания терма жамоаси бошқариб боряпти. Кейинги ўринларни Голландия ва Германия
термалари эгаллаб турибди.
Яқиндагина Аргентинада поёнига етган Америка Кубогида ғалаба қозонган
Уругвай термаси 18-ўриндан 5-ўринга кўтарилиб олди. Осиё термалари ичида Япония
рейтингнинг энг юқори қисмидан ўрин эгаллади – 16. МДҲ давлатлари ичида эса
Россия энг юқорида – 18.
ФИФА Рейтинги (Топ 10)
1 (1). Испания – 1588
2 (2). Голландия – 1542
3 (3). Германия – 1305
4 (5). Бразилия – 1202
5 (18). Уругвай – 1156
6 (4). Англия – 1146
7 (7). Португалия – 1076
8 (6). Италия – 1059
9 (8) Хорватия – 1033
10 (10) Аргентина – 1013...
83 (86) ЎЗБЕКИСТОН – 388...
|