Вторник, 21.05.2024, 14:25
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 15 » ФИФА вакилларининг бугунги куни Самарқандда ўтди
    17:50
    ФИФА вакилларининг бугунги куни Самарқандда ўтди



    Ўзбекистонга ташриф буюрган ФИФАнинг бир қатор делегатлари бугун ўзларининг бу ердаги иккинчи иш кунини ўтказишди. Кеча Тошкентдаги объектларни кўрикдан ўтказган ФИФАликлар, эрта тонга Самарқандга парвоз қилишди.
    Самарқандга келчач, ФИФА делегацияси шаҳарнинг қоқ марказидаги Президент отель меҳмонхонасига жойлашишди. Шундан сўнг эса улар "Президент отель”, "Афросиёб ва "Регал Палас” меҳмонхоналарини текширишни бошлашди. Меҳмонхоналарни кўздан кечиргач, делегация аъзолари "Президент отель”мехмонхонасига жуда яқин бўлган "Олимпия заҳиралари” стадионига ташриф буюришди.

    Ушбу стадионни текширув пайтида, ФИФА делегатлари унда бир қатор камлиликларни эътироф этишди.

    ФИФА: "Олимпия стадионидаги матбуот анжумани хонаси, матбуот маркази ва хизмат кўрсатиш хоналари ислоҳ қилиниши керак. "Олимпия заҳиралари” стадиони ва ЖАР уйингоҳи ўртасидаги фарқ ер ва осмон қадардир. Бу ерда хали кўп иш килиш керак. Стадионнинг майсаси ҳам жуда қониқарсиз ахволда. Воҳоланки, об-ҳаво идеал даражада”.

    ФИФА делегацияси "Олимпия заҳиралари” стадионидан кўнгли тўлмай, унча узоқ бўлмаган "Динамо” стадионига йул олди.

    Самарқанддаги "Динамо” стадионининг қурилиши 2011 йил майда бошланган бўлиб, у мутлақо янги стадион ҳисобланади. Ушбу стадион 2012 йил январ ойида фойдаланишга топширилади. Бу лойиҳа меҳмонларга ёқди

    Татьяна Хенни,ФИФА:" Самарқанддаги "Динамо” стадионида ЖЧни ташкил қилса бўлади. Муаммо йўқ. Аммо, ОЗ стадионида муаммолар жуда кўп, вақт эса кам".

    Текширув чоғида ФИФА барча, шу жумладан, Тошкент ва Самарқанддаги стадионлар трибунасига ўрнатилган панжара тўсиқлар олиб ташланишини жуда-жуда тавсия қилди

    Самарқанддаги "Динамо” стадионидан сўнг, делегатлар вилоятдаги машғулотлар майдонига бориб, аҳвол билан танишди.

    ФИФА: "Ўзбекистонда яхши стадионлар кўп, аммо аксарият майдонларнинг аҳволи қониқарсиз даражада. Ишни энг аввало шу ердан бошлаймиз. Стадион ва майдонларнинг ахволини, футболчилар учун шароитларни яхшилаш керак. Шунда Самарқандда гуруҳ мусобақаларини ўтказиш мумкин. Бунинг учун хориждан мутахассис чорлаш керак ва ҳозирданоқ ишга киришиш лозим.

    Самарқанддаги ташрифни ФИФА вакиллари "Жомбой” майдонида якунлади. Куннинг қолган кисмида улар шаҳарнинг диққатга сазовор жойларининг томоша қилишади.


    манба : the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 657 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz