Ўзбекистон - Қатар 2:2 (2:0) Голлар: Муҳиддин Одилов (35), Иззат Абдуллаев (43) Ўзбекистон: Ш.Эшбўтаев, З.Аҳмадалиев, Ж.Болтабоев, Иброҳим Абдуллаев, Д.Ҳамдамов, Р.Хурсанов, Иззат Абдуллаев, А.Мирзаев, М.Исмоилов, А.Аҳмаджонов, М.Одилов. Заҳирадан тушганлар: А.Мирзаев, О.Шукуров, Б.Мирзамротов, У.Давлатов, Ж.Сидиқов, С.Шуҳратов, Ш.Аббосов.
Қатар ўсмирлар терма жамоасини Дилшод Нуралиев шогирдларига қарши, Тошкентда иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этиши ва уларнинг биринчиси 6:0 ҳисобида вакилларимиз фойдасига ҳал бўлганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик. Кеча мазкур терма жамоалар ўртасидаги иккинчи баҳс бўлиб ўтди. "Жар" стадионида бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида ўзбекистонлик футболчилар икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олдила ва иккинчи бўлимда иккита гол ўтказиб юбордилар. Якуний ҳисоб 2:2.
|