Воскресенье, 05.05.2024, 20:23
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 25 » Икром НОРЧАЕВ: «Шўртан» иккинчи даврада ўз сўзини айтади»
    07:08
    Икром НОРЧАЕВ: «Шўртан» иккинчи даврада ўз сўзини айтади»

    Ғузорнинг «Шўртан»жамоаси биринчи давра ўйинлари мобайнида Олий Лига ўйинларида унчалик яхши ўйин қилишмади. Клуб хатто сўнгги поғоналарда ҳам бироз сайр қилишига тўғри келди. Ўтган йилда 4 ўринни олиб, ОФК Кубогида ҳам яхши иштирок этган жамоа аьзоларининг биринчиликимздаги ишонарсиз баҳсларидан сўнг, клубнинг бош мураббийи Эдгар Гесс ўз лавозимидан озод этилди. Сўнгра, биринчи давра ўйинлари охирларида жамоага туркманистонлик Тачмурод Агамуродов бош мураббий этиб тайинланди. Айни вақтда иккинчи давра ўйинларига қизғин тайёргарлик ишларини олиб боришаётган ғузорликларнинг режалари борасида билиш истаб, клубнинг ижро директори Икром ака Норчаев билан боғландик. Мақсадимизни Икром ака тушунтириб, улардан интерью бериш олишга эришдик.

    -Икром ака, «Шўртан» жамоаси икккинчи давра ўйинларига қандай тайёргарлик ишларини олиб бормоқда?

    -Жамоамиз иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик ишларини 10 июль кундан бошлади. Тайёгарлик ишалримиз ўзимизда Ғузорда ўтказамиз. Бунга сабаб, жамоамизда йиғинларни ўтказиш учун барча шарт шароитлар етарлиги ва клубимиз базаси ҳам аьло даражада ҳамма нарса борлиги боис, йиғини ўзимизда ўтказмоқдамиз. 17 июль кунигача Ғузорда тайёрланамиз ва ўша куни Тошкентда тиббий кўрикдан ўтамиз. Сўнгра, ўша ернинг ўзида йиғинларимизни давом эттира бошлаймиз. Бир икки ўртоқлик ўйинларини ўтказамиз. Иккинчи даврадаги дастлабки ўйинмизни Жиззаҳда "Сўғдиёна”га қарши ўйин бўлганидан кейин эса, Ғузорга қайтиб келамиз. Шунингдек, жамоамизга давралар оралиғида бир нечта ўйинчиларни олиб келиши ният қилганмиз. Айни пайтда «Насаф» клубидан Зафар Полвонов, Асрор Алиқулов, Хамза Каримов, «Қизилқум»да эса Эммануэль Одибе каби ўйинчилар клуб билан йиғинларда ўйнамоқда. Агар уларнинг ўйинлари бизга маьқул келса, улар билан шартома имзолашни мақсад қилиб қўйганмиз.

    -Биринчи давра ўйинларининг сўнггида клубга янги бош мураббий тайинланди. Туркманистонлик Тачмурод Агамуродов «Шўртан»ни иккинчи давра ўйинларида бошқаради. Бироқ, эдгар Гесс жамоани тарк этганидан кейин, клуб четда мураббий олиб келмоқчи эканлигини айтиб ўтганди. Бу мураббийнинг жамоага келиши қандай бўлди?

    -Дарҳақиқат, биз четдан янги мураббий олиб келмоқчи эдик. Бир қатор машҳур мураббйиларни клубга олиб келишни кўзладик. Бироқ, давралар оралиғида четдан бирор бир мутахассисни жамоамизга олиб келиш бироз мушкул экан. Боиси, бошқа ердан бирорта мураббийни олиб келганимиздан кейин, у клубни ва Олий Лига ўйинларини ўрганиб, мослашиб олгунигача, мавсум поёнига етиб қолишини мумкин. Бу эса клубнинг обрўсига янада путур етиши ва жамоани аҳволи тобора танглашиб қолишини ўйладик. Бунинг учун эса янги мавсум бошида четдан мураббий олиб келингани маьқул деб ўйладик. Шунинг учун ҳам биз Тачмурод Шамаковични жамоамизга бош мураббий этиб тайинладик. Яна бу мураббийдан ташқари, бизда яна бир вариант бор эди. Динамони бошқариб, истеьфога чиққан Виктор Жалилов варианти ҳам бўлди. Биз узоқ ўйлаб, туркманистонлик мутахаассисни олиб келишни мақсад қилдик. Маьлумки, Агамуродов ҳам ўз вақтида «Пахтакор»да ишлади. Уни бир неча бор юқори даражага олиб чиқди. Тўғри, ўтган йил «Локомотив»билан ишлари кўнгилдагидек чиқмади. Лекин, темирйўлчилар билан ишлари яхши чиқмаганига менимча, бирорта муаммолар юзага келган бўлиши ҳам мумкин. Бизда барча шарт шароитлар яхшилиги ва бир қатор футболчиларни клубга олиб келинса, хаммаси яхши тарафга ўзгаришини ўйлаб, уларни жамоага жалб қилдикда. Биз биринчи давра ўйинларида кўрсатган ўйинларимизга қараб, айтадиган бўлсак, клубимиз медаллар учун курашда деярли чиқиб бўлди. Фақат бизнинг олдимизда тўртинчи ўрин учун кураш вазифаси қолди. Боз устига, кубок ўйинларида ҳам ғолиб чиқиш учун имкониятимиз бор. Насиб қилса, Агамуродов жамоамизни иккинчи даврада юқори ўринларга олиб чиқишига ишонамиз.

    -Клубнинг аввалги мураббийи Эдгар Геснинг истеьфога чиққанидан кейин, жамоани вақтинчалик катта мураббий Ихтиёр Тоғаевич бошқарди. Устига-устак, унинг қўлида, жамоа икки ўйинда ғалаба қозонишга эришди. Нега, Каримовга сизлар иккинчи давра ўйинларида ҳам ишонч билдирмадингизлар?

    -Ихтиёр Каримов ҳали ёш мураббий. Бизнинг талабимизга кўра, жамоа юқори ўринда мавсумни якунлаши керак аслида. Айни вақтдаги эгаллаб турган ўринмиз бу клубга ярашмайдиган ва ўзигабегона бўлган мавқие дейиш мумкин. Шунинг учун ҳам Ихтиёр Тоғаевичга биз бироз ишонч билдирмадик. У клубни юқори ўринларга олиб чиқишига ҳали бироз вақт бор деб ўйлайман. Боз устига, унинг қўл остида жамоа икки ўйинда ғалабага эришган бўлишсада, биз кўзлаган мақсадларни амалга оширишда бу мутахассиснинг имкониятлари кам деб ўйлайман. Бунинг учун клубга тажрибали мураббий керак эди. Буларни ўйлаб, Ихтиёрнинг ўрнига Агамуродовни олиб келдик. Нима бўлган тақдирда ҳам, у бош мураббийга ёрдамчи бўлиб ишлаб келаверади. Агар у туркманистонлик мутахассисдан ўрнак олиб, унинг услубларида ўрганиш изланса, келажакда албатта у клубимизни бошқариш даражасига етишади деб ўйлайман.

    -Клуб ўтган мавсумни кучли тўртликда якунига етказганди. Бироқ, бу мавсумнинг биринчи даврасига назар ташлаб, «Шўртан»нинг холатига қарасак, жамоанинг ўйинларида мазмун кетиб, ўзларига ярашмайдиган ўринларнинг бирини эгаллашиб туришибди. Боз устига, жамоанинг молиявий холати юқори бўлиб турганига қарамай, пастки қаторларда юрганига яна нимлар туртки бўлди?

    -Менимча жамоанинг жисмоний тайёргарлик ишлари яхши бўлмагани ва ўйинларга тўлиқ шай бўлмагани ҳам саволингизга жавоб бўла олиши мумкин. Ўтказаётган ўйинларимизда қараб, айтадиган бўлсак, ОФК кубогида қатнашганимиз ҳам балки сабаб бўлиши ҳам мумкин. Ёки яна қандайдир муаммолар ҳам бўлиши мумкин. Яна селекция ишалрида ҳам хатоликлар юзага келди. Легионер футболчилар Никитин, Бокал, Боқиев, Мирославичлар ишончни оқламади. Шунингдек, ўзимизнинг маҳаллий ўйинчилар ҳимоячиларимиз ва ҳужумчиларимиз, ўз имконият даражасидан паст даражада ўйин кўрсатишди. Мисол учун, жамоанинг асосий ўйинчиси Шаҳбоз Эркиновдан мавсум бошида унга катта ишонч билдиргандик. Лекин у ишончни оқламади. Жаьфар Ирисиметов ҳам кўплаб голлар уриши керак эди. У ҳам жуда ҳам кам гол урди. Лекин, Ирисметов ёмон ўйнамади. Бироқ, у яратилган имкониятлардан унумли фойдалана олмади.

    -Нима деб ўйлайсиз, жамоанинг биринчи давра мобайнида кўрсатган ишончсиз ўйинларида клубнинг аввалги бош мураббийи Эдгар Гесснинг ҳам айби борми?

    -Барча ерда жамоанниг натижаси учун бош мураббий жавобгар бўлади. Шунинг учун ҳам айтаман, клубнинг ичидаги барисига футболчилар ва мураббийлар жавобгар бўлади. Эдгар Гесс ҳам клубдаги шарт шароитлардан келиб чиққан ҳолда, клубни юқори ўринларга олиб чиқиш керак эди. Билсангиз, клубимиз ОФК кубоги ўйинларида миллий биринчиликдаги иштирокимизга қараганди, ўзгача ўйин қилди. Бир ўйинда яхши ўйин қилсак, бирида ёмон ўйин қилиб бордик.

    -Клубнинг асосий ҳужумчиларидан бири Шаҳбоз Эркинов биринчи давра ўйинлари мобайнида операция бўлиб, мавсумнинг ярмида майдонга кам тушмади. Иккинчи давра ўйинларигача, Шаҳбоз жамоанинг асосий таркибига кира оладими?

    -Жамоа йиғин бошлади. Кўрамиз, унинг холати қандай бўлишини. Бир ҳафталар ичида унинг холати кўришга муваффақ бўламиз. Билмадим энди, мураббий уни қай ёсинда иккинчи даврага тайёрлар экан. Психологик жиҳатданми ёки бошқа тарафларданми? Агар Тачмурод Агамуродов бу футболчини холатини яхшилаб қолса, аминманки, у клубга каттагина фойдаси тегиши мумкин деб ўйлайман.

    -Мавсум бошида «Шўртан» жамоаси бир қатор легионер футболчиларни ўз сафига жалб қилганди. Лекин, улар жамоаннинг ўйинларига унчалик киришиб кетиша олади. Айтингчи, улар иккинчи давра ўйиналирда ҳам ғузорликлар таркбида қоладими ёки уларга жавоб бериладими?

    -Клубимизнинг бир текис ўйин қила олмаганига легионерларнинг ҳам ўрни бор. Улар маҳаллий ўйинчилардан бир калла устун туришлари керак. Айнан ўшалар жамоада ўрнини йўқотди. Давралар оралиғида биз клубда фақат Предраг Вуйовичнигина Ғузорда олиб қолишни мақсад қилдик. Никитенко, Бокаллар эса биринчи давра ўйиналарининг бир икки ўйинларида иштирок этмаганини хисобга олмагнимизда, деярли бу футболчилар майдонга тушмади. Урош ҳам яхши ўйин кўрсатмади. Боя айтб ўтганимдек, уч легионер футболчилар ўз имкониятлар даражасидан жуда ҳам паст ўйин кўрсатишди. Шулардан келиб, айтиб ўтаман, легионер футболчиларимиз биз кутган ўйинларни умуман қилиб бермади. Хозирда бир қатор янги ўйинчиларни сотиб олиш ниятидамиз. Навбаҳор клубидан Патрик Агбо ва Қизилқум жамоасидан Эммануэль Одибеларни ҳам йиғинларимизга таклиф қилганмиз. Улар мураббийга мос тушса, бу футболчилар билан шартнома тузамиз.

    -Иккинчи давра ўйинлариа клубнинг янги бош мураббийи Тачмурод Агамуродов жамоани юқори ўринларга олибчиқа оладими? Дейлик , аввалги мавсумда қайд қилган ўринга олиб кира оладими?

    -Тачмурод Агамуродов келишидан аввал биз бир қатор футболчилар билан гаплашиб қўйгандик. Мабодо, у ҳам жамоага янги ўйинчиларни олиб келишни айтса, кўланган ўйинчилар олиб келинса, ишонаманки, жамоамиз ўз олдига қўйган вазифани уддалай олади. Биламиз, туркманистонлик мутахассиснинг тажрибаси ва малакаси юқори. Юқорида айтиб ўтганимиздек. Клубга янги футболчиларни олиб келсак, ишонаманки, биз жамоамиз билан юқори ўринларни олишга эришишимиз мумкин.


    Иззатбек АБДУВАҲОБОВ суҳбатлашди
    манба : fcshurtan.uz
    Просмотров: 639 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz