Вторник, 07.05.2024, 08:46
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » Интервью



    Миллий чемпионатимизнинг иккинчи давра ўйинлари бош мураббийларни алмаштирган баъзи жамоалар учун омадли бошланди.

    Хусусан, Аҳмад Убайдуллаев қўл остидаги Самарқанднинг «Динамо»си «Насаф»дек кучли рақибни сафарда мағлубиятга учратган бўлса, Эдгар Гессдан «халос бўлган» «Шўртан» эса Жиззахдан уч очко билан қайтди. Қизиғи, «Сўғдиёна»да ҳам худди ғузорликлар сингари бош мураббий алмаштирилганди. Бироқ унутмаслик лозимки, туркманистонлик мутахассиснинг иш тажрибаси ҳамкасби Мурод Отажоновникидан кўра бироз улканроқ, албатта. Қолаверса, Агамуродов жамоаси ўйинчиларнинг савияси борасида ҳам сезиларли устунликка эга. «Шўртан»нинг ана шундай маҳоратли футболчилардан бири, ярим ҳимоячи Вадим Афонин «Сўғдиёна»-«Шўртан» учрашув якунланганидан кейин биз билан мулоқотда бўлганди.

    -Вадим, авваламбор, ҳал қилувчи босқичга тайёргарлик жараёни ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

    -Яхши биласиз, бу йилги мавсумни кўнгилдагидек бошлай олмадик. Шунинг учун вазиятн ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 625 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.08.2011 | Комментарии (0)




    «Андижон» клубига мавсум бошида келиб қўшилган Ойбек Қиличев, қисқа вақт орасида жамоада ўз ўрнига эга бўла олди. «Андижон»га «Пахтакор»дан ижарага олинган ушбу ярим ҳимоячи андижонликларнинг ўйинини сезиларли даражада кучайтира олганини ҳам алоҳида таъкидлашимиз жоиз.


    «Бургутлар» сафида ўзини кўрсатаётгани учун уни Ўзбекистон олимпия ва миллий терма жамоаси мураббийлари кўз остига олиб қўйишган. Шу сабабли ҳам Қиличев бир қатор йиғинларда ва ўртоқлик учрашувларида майдонга туширилмоқда. Лекин айтиш керакки, унинг йўқлиги «Андижон» жамоаси ўйинларига сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда десак янглишмаган бўламиз. Бу эса чиндан ҳам Ойбекнинг жамоада ўз ўрни борлигини кўрсатиб турибди.


    У охирги учта учрашувда майдонга тушгани йўқ. Хабарингиз бор, улардан иккитаси «Пахтакор»га қарши ўйинлардир. Нима бўлганда ҳам Ойбек Қиличев тезроқ андижонликларга ёрдам бериш ҳақида ўйламоқда. Ҳукмингизга у билан уюштирган суҳбатни ҳавол қиламиз.

    - «Андиж ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 515 | Добавил: 11x11 | Дата: 08.08.2011 | Комментарии (0)





    «Пахтакор» - «Бунёдкор» учрашувининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлган Мурод Холмуҳамедов кўп ўтмай Хитойнинг «Далян Шейда» клубига ижарага берилди. Мазкур чемпионатда учта ўйин ўтказишга муваффақ бўлган ҳамюртимиз билан сайтимиз учун эксклюзив интервю олдик.


    «Бу ерга кўникишим бироз қийин кечяпти. Жамоадаги муҳит яхши. Легионерларга илиқ муносабатда бўладилар. Лекин юртимдан узоқда фаолият олиб бораётганлигим учун бўлса керак, бироз қийналяпман. Умид қиламан барчаси ўз изига тушиб кетади» - дейди Холмуҳаммедов.


    - Жамоангиз таркибини кўриб қизиқ ҳолатга гувоҳ бўлди. Хитой - Ўзбекистон ўйинида сиз зарбасини қайтарган футболчингиз, Ли Жичао айнан шу жамоада тўп тепаркан...
    - Ҳа тўғри. У билан битта жамоадамиз. Ундан бу ҳам ҳайрон бўлди.


    - Нима деди?
    - Билганига эндигина 4 кун бўлди. Қизиқ бўлди. 4 кун олдинги машғулотларимизда пенальти тепишни машқ қилаётгандик. Жамоамиз маъмури мен ўша «дарвозабон» эканлигимни айтиб қолди. Кейин ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 607 | Добавил: 11x11 | Дата: 07.08.2011 | Комментарии (0)


    Хайрлашув учрашувидан олдин "МЮ”нинг машҳур ярим ҳимоячиларидан бири Пол Скоулз клуб расмий сайти ходимига интервью берди. Суҳбат давомида Пол "Қизил иблислар” сафида ўтган йилларини ёдга олиб ўтди.

    Жума куни ўтказилган ўртоқлик учрашувида "Сариқ дев” лақабини олган футболчини кўзатиш учун "Олд Траффорд” ўйингоҳига 76 мингга яқин мухлис келди. Американинг "Космос” клубига қарши кечган баҳсда фархий меҳмонлар орасида Пеле ва Эрик Конатаналарни ҳам учратиш мумкин эди.

    Футболчилик фаолияти давомида Скоулз ҳеч қачон журналистлардан ўзини олиб қ ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 579 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)



    Кўп йиллар давомида «Нефтчи»да тўп сурган Санжар Асқаралиев собиқ клуби «Навбаҳор»га қайтиб борди. Тажрибали ярим ҳимоячининг Наманганга қайтганидан маҳаллий мухлислар хурсанд бўлмоқда. Унинг "лочинлар” сафига қайтишига дадаси сабабчи бўлди. Усмон Асқаралиев «Навбаҳор»да иш бошлагач ўғлини ўз ёнига чорлади. Шунинг учун ҳам Санжар энди Наманганда ўйнайди.

    - Санжар, кўп йиллар мобайнида «Нефтчи» шарафини муносиб ҳимоя қилиб келдингиз. Аммо тақдир тақозоси билан сиз собиқ жамоангиз - «Навбаҳор»га қайтдингиз. Аслида бу қандай юз берди?
    - «Навбаҳор»да дадам иш бошлагач, фаолиятимни собиқ жамоамда давом эттиришга қарор қилдим. Тўғриси, наманганликларга ёрдам бермасак бўлмасди. Бу ердаги аҳволни кўриб турибсиз-ку! Жамоада ўйнаб кетган ўйинчилар ҳам қайтиш нияти борлигини билдиришди ва бу борада мен биринчи қадамни қўйиб бердим.

    - Демак, «Навбаҳор»га ўтишингизга биринчи навбатда дадангиз сабабчи бўлди. Агар воқеалар ривожи бундай тус олмаганда ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 616 | Добавил: 11x11 | Дата: 06.08.2011 | Комментарии (0)



    "Реал” клубининг расмий сайтида Икер Касильяс билан интервью чоп этилди. Унда футболчи спортни деб нимадан воз кечишига тўғри келгани, жамоасидаги ҳамкасблари билан қандай муаммолари бўлгани ва Жозе Моуриньо ҳақида сўзлади.
    - Ҳаётда нимадан кўпроқ қўрқасиз?
    - Яқинларим, оилам ва дўстларимга корҳол юз беришидан қўрқаман. Кўз ўнгимда шифокоримиз Хенаро Боррас (1991-2007 йилларда Испания терма жамоаси шифокори) Европа чемпионлигини қўлга киритишимизга ярим йил қолганида ўпка саратони туфайли бу ёруғ дунёни тарк этди. У биз учун жуда қадрли эди.
    - "Реал”нинг яхши сардори бўлиш учун футболчи қандай хислатларга эга бўлиши даркор?
    - Асосийси, масъулиятни ҳис қилиш, етакчи бўлишдан қўрқмаслик ва жамоани душманлардан ҳимоя қила олишдир. Шунингдек, жамоа аъзоларининг ишлари ва ҳаётларидан бохабар бўлиш аҳамиятлидир. Ҳаётимда кўплардан сабоқ олганман: Санчис, Йерро, Раул… Шундан сўнг бизга Гути келди, ундан ҳам кўп нарсани ўргандим. ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 573 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.08.2011 | Комментарии (0)



    Давралар оралиғи ўз якунига етиб, 2-давра ўйинлари ҳам бошланиш арафасида турибди. Бугун мамлакатмизнинг 5 та стадионида 14-тур ўйинларига старт берилади. Мазкур турда ҳам ўзига хос қизиқарли ва мухлисларбоп ўйинлар бўлиб ўтади. Фарғонада Ю.Саркисян шогирдлари "водий дербиси"да Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини қабул қилса, яна бир қизиқарли беллашув "Пахтакор" марказий стадионида маҳаллий "Пахтакор" ҳамда Андижоннинг "Андижон" клублари ўртасида бўлиб ўтади.

    Фурсатдан фойдаланиб, "Пахтакор"-"Андижон" учрашуви олдидан, жамоанинг иккинчи сардори ва содиқ ўйинчиси И.Суюнов билан бўлажак баҳс ҳақида гаплашишга муваффақ бўлдик. И.Суюновнинг журналистлар билан камдан-кам мулоқатга киришишини (интервью беришга хуши йўқ) инобатга олиб, турли хил саволларимизга жавоб олишга қарор қилдик. Марҳамат, қўйидаги суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз!

    - Илҳом, аҳволлар яхшими, кайфиятлар қалай?
    - Яхши раҳмат, ҳаммаси аъло даражада!

    - "Андижон"га қарши ўйин билан 2-давр ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 482 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)



    Истеъдодли футболчилар маскани бўлган Бухоро шаҳрининг янги топилмаси, бу Азамат Муродовдир. Бу футболчи Осиё ва Жаҳон чемпионатида терма жамоамизнинг кўплаб ғалабаларига ўзининг муносиб улушини қўшди.


    - Азизбек, футболга илк қадам қўйган пайтларингиз ва биринчи мураббийингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
    - Бу кунларни унутиб бўлмайди. Ёшлигимда маҳалладошларим каби кўчада тўп тепишни жуда яхши кўрардим. Шундай ўйинларимизнинг бирини футбол мактабидан келган мутахассислар кузатишаётган экан. Футболдаги биринчи мураббийим эса Жўра ака Шарипов бўладилар. Бугунги кундаги муваффақиятимда бу мураббийимнинг улуши беқиёс. Сайтингиз орқали Жўра акага катта раҳмат айтаман. Шунингдек, Алексей Евстафеев ва Аҳмаджон ака Мусаев шахсий тарихимда янги саҳифа очишимда ўз меҳнатларини аямадилар.

    - Терма жамоанинг муваффақиятида аҳиллик ҳам катта роль ўйнади, тўғрими?
    - Албатта. Ўзбекистон ўсмирлар терм ж ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 509 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.07.2011 | Комментарии (0)

    « 1 2 ... 8 9 10
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz