Понедельник, 06.05.2024, 19:42
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 6 » Пол Скоулз: “Болаликдаги орзуларим руёбга чиқди»
    10:55
    Пол Скоулз: “Болаликдаги орзуларим руёбга чиқди»


    Хайрлашув учрашувидан олдин "МЮ”нинг машҳур ярим ҳимоячиларидан бири Пол Скоулз клуб расмий сайти ходимига интервью берди. Суҳбат давомида Пол "Қизил иблислар” сафида ўтган йилларини ёдга олиб ўтди.

    Жума куни ўтказилган ўртоқлик учрашувида "Сариқ дев” лақабини олган футболчини кўзатиш учун "Олд Траффорд” ўйингоҳига 76 мингга яқин мухлис келди. Американинг "Космос” клубига қарши кечган баҳсда фархий меҳмонлар орасида Пеле ва Эрик Конатаналарни ҳам учратиш мумкин эди.

    Футболчилик фаолияти давомида Скоулз ҳеч қачон журналистлардан ўзини олиб қочган эмас. Хайрлашув ўйини олдидан ҳам Пол қаламкашлар билан илиқ муносабатда бўлди.

    - Сиз "Манчестер Юнайтед” сафида 1994 йили 21 сентябрь куни Лига Кубогининг "Порт Вейла” жамоасига қарши ўйинда дебют учрашувинингизни ўтказган эдингиз. Ўша учрашувдан қандай хотиралар қолди?

    - Бу кун ҳеч қачон ёдимдан кўтарилмаса керак. Шу куни менинг болаликдаги орзуим амалга ошганди. Бунгача, асосий таркибда ўйнай оламанми, деган хавотирлар билан юрардим. Ўша оқшом бош мураббий менга имконият берди ва мен Фергюсоннинг ишончини оқладим. Кези келганда, шотландиялик мутахассисга минатдарчилик изҳор этмоқчиман.

    - Сиз учун қайси бири муҳим: биринчи чемпионликми ёки Англия Кубоги финалида "Ливерпуль” устидан қозонилган ғалабами?

    - Мен Премьр лигадаги ғалабани биринчи ўринга қўйган бўлардим. Англияда тенгсиз эканлигингни кўрсатиш нақадар ёқимли. Ростини айтсам, болалик чоғимда "МЮ” билан чемпион бўлишни хаёлан тасаввур қилардим. Шунинг учун биринчи чемпионликнинг қадри мен учун баланд.

    - Мухлислар ҳамон сизнинг 1999 йили Чемпионлар лигаси чорак финалида "Интер” дарвозасига киритган голингизни эслаб юришади. "Сан Сиро”даги баҳсда жуда чиройли гол киритгансиз…

    - Бу борада менга омад кулиб боқди, дейиш мумкин. Майдонга тушишимга беш-ўн дақиқа ўтганди. Тўпни кучли зарба билан дарвоза томон йўлладим. Тўғриси, ўшани гол бўлишини кутмагандим. Ўшанда "Интер” жуда кучли таркибга эга бўлса-да, биз кейинги босқичга йўл олдик. "Сан Сиро”да гол киритиш завқи бўлакча.

    - 2006 йилги мавсумда "Астон Вилла” дарвозасига киритган тўпингиз фаолиятингиздаги энг чиройли гол бўлганми?

    - Ҳа, шундай деса ҳам бўлади. Ўша гол менинг таъбимга жуда мос тушган. Анча вақтдан бери бундай гол уришни режалаштириб юргандим.

    - 2008 йилги Чемпионлар лигаси ярим финалида "Барса” дарвозасини ишғол этгансиз. Ўша гол ҳам сиз учун муҳимми?

    - Бўлмасамчи, шу голим туфайли биз финалга чиққанмиз ва Москвада ўтган ҳал қилувчи баҳсда "Челси”ни доғда қолдириб, бош совринни қўлга киритганмиз.

    - Мухлислар "Сити”га қарши кечадиган учрашувларни сабрсизлик билан кутишади. Лекин «МЮ”нинг асосий рақиби ҳамон "Ливерпуль” бўлиб қолмоқда.

    - Жорий мавсумга қадар бу икки жамоа – 18 мартадан Англия чемпионлигини қўлга киритишганди. Якунига етган мавсумда биз бу рекордни янгиладик. Шунинг учун "Ливерпуль”га қарши кечадиган ҳар бир ўйин ҳаёт-мамот жангига айланади.

    "Манчестер Сити” қанчалик кўп сарфламасин, "Ливерпуль”дек бўла олмайди. Бу жамоа буюк тарихга эга ва буни янгилаш учун "шаҳарликлар”га жуда кўп вақт керак бўлади.

     Аброр БЕК тайёрлади

    Категория: Интервью | Просмотров: 579 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz