Вторник, 07.05.2024, 04:18
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 7 » Мурод Холмуҳаммедов: «Ли Жичаони устидан роса кулдилар»
    16:27
    Мурод Холмуҳаммедов: «Ли Жичаони устидан роса кулдилар»




    «Пахтакор» - «Бунёдкор» учрашувининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлган Мурод Холмуҳамедов кўп ўтмай Хитойнинг «Далян Шейда» клубига ижарага берилди. Мазкур чемпионатда учта ўйин ўтказишга муваффақ бўлган ҳамюртимиз билан сайтимиз учун эксклюзив интервю олдик.


    «Бу ерга кўникишим бироз қийин кечяпти. Жамоадаги муҳит яхши. Легионерларга илиқ муносабатда бўладилар. Лекин юртимдан узоқда фаолият олиб бораётганлигим учун бўлса керак, бироз қийналяпман. Умид қиламан барчаси ўз изига тушиб кетади» - дейди Холмуҳаммедов.


    - Жамоангиз таркибини кўриб қизиқ ҳолатга гувоҳ бўлди. Хитой - Ўзбекистон ўйинида сиз зарбасини қайтарган футболчингиз, Ли Жичао айнан шу жамоада тўп тепаркан...
    - Ҳа тўғри. У билан битта жамоадамиз. Ундан бу ҳам ҳайрон бўлди.


    - Нима деди?
    - Билганига эндигина 4 кун бўлди. Қизиқ бўлди. 4 кун олдинги машғулотларимизда пенальти тепишни машқ қилаётгандик. Жамоамиз маъмури мен ўша «дарвозабон» эканлигимни айтиб қолди. Кейин бу ҳақида жамоадаги футболчиларга айтганида, ҳамма ўйинчилар Ли Жичаони устидан роса кулишди. Аввалига у ишонмади. Кейин уйига бориб ўша ўйин дискини қайта томоша қилиб келди ва у ҳақиқатдан ҳам мен эканлигимга амин бўлди ва «гап йўқ, ҳақиқатдан ҳам ўша бола экансан» - деди. Шунга айтишсалар керакда, «дунё тор» деб.


    - Ҳа, жуда қизиқ бўлибди. Мабодо бош мураббий дарвозада синаб кўрмадими?
    - Йўғе. Жамоамизга португалиядан мураббийлар келганлар. Жами 4та мутахассис. Улар бу ҳақида билмайдилар. Лекин жамоадошларим ҳазиллашиб мени яна дарвозага турғазмоқчи бўлдилар. Мен рози бўлмадим, сабаби бунақаси битта бўлади.


    - Жамоанинг ўнг қанот ҳимоясида рақобат кучлими?
    - Ҳа, мендан ташқари яна иккита ўйинчи бор. Ҳозирча мен асосий таркибда тушяпман. Шундай давом этади деган умиддаман. Бу ерда нафақат менинг чизиғимда, балки бошқа амплуаларда ҳам рақобат кучли. Барча жамоаларда кучли легионерлар тўп тепадилар.


    - Одатий савол. Хитой чемпионатининг савияси бизникидан юқорими ёки паст?
    - Паст деб айта олмайман. Юқорида бироз қийналаётганим ҳақида айтиб ўтдим. Ўзимизда бунақа бўлмасди. Аксар жамоаларга қарши ўйинда бемалол тўп тепардим. Барча жамоалардаги легионерларнинг савияси маҳаллий ўйинчилардан бир бош устун. Бу ерда четдан келаётган ўйинчиларга жиддий эътибор берар эканлар.


    - Бир неча йил давомида ёшлар терма жамоаси сафида тўп тепдингиз. Олимпия терма жамоаси сафига қайтишни истармидиз?
    - Бунинг учун қўлимдан келган меҳнатимни аямайман. Ватаним жамоаси мен учун ҳамма нарсадан қадрли! Айниқса буни четга чиққандан кейин кўпроқ англаб етаркансан киши. Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепиш мен учун шараф. Мен ҳам жамоамга Лондон олимпиадасини қўлга киритишига ёрдам беришни истайман.


    - Жамоангиз олдида қандай вазифа турибди?
    - Иккинчи давра олдида жаоамиз сезиларли даражада кучайди. Шу учун ҳам иккинчи даврадаги дастлабки учрашувларда ижобий натижаларни қайд этяпмиз.


    - «Пахтакор» сафарда «Динамо»ни мағлубиятга учрата олмади. Бу ҳақида ўқиган бўлсангиз керак?
    - Ҳа албатта. Аҳмад ака кучли мутахассис. Шарҳларда «Динамо»ни ҳимоявий тактика қўллаганлиги ҳақида ўқидим. Бу тактикада собиқ мураббийим кўплаб ютуқларга эришганлар.





    Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди


    Тайёрлади: championat.uz
    Категория: Интервью | Просмотров: 607 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz