Понедельник, 06.05.2024, 16:27
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 8 » Ойбек Қиличев: Олдимизга юқори мақсадлар қўйилган
    07:21
    Ойбек Қиличев: Олдимизга юқори мақсадлар қўйилган



    «Андижон» клубига мавсум бошида келиб қўшилган Ойбек Қиличев, қисқа вақт орасида жамоада ўз ўрнига эга бўла олди. «Андижон»га «Пахтакор»дан ижарага олинган ушбу ярим ҳимоячи андижонликларнинг ўйинини сезиларли даражада кучайтира олганини ҳам алоҳида таъкидлашимиз жоиз.


    «Бургутлар» сафида ўзини кўрсатаётгани учун уни Ўзбекистон олимпия ва миллий терма жамоаси мураббийлари кўз остига олиб қўйишган. Шу сабабли ҳам Қиличев бир қатор йиғинларда ва ўртоқлик учрашувларида майдонга туширилмоқда. Лекин айтиш керакки, унинг йўқлиги «Андижон» жамоаси ўйинларига сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда десак янглишмаган бўламиз. Бу эса чиндан ҳам Ойбекнинг жамоада ўз ўрни борлигини кўрсатиб турибди.


    У охирги учта учрашувда майдонга тушгани йўқ. Хабарингиз бор, улардан иккитаси «Пахтакор»га қарши ўйинлардир. Нима бўлганда ҳам Ойбек Қиличев тезроқ андижонликларга ёрдам бериш ҳақида ўйламоқда. Ҳукмингизга у билан уюштирган суҳбатни ҳавол қиламиз.

    - «Андижон» учун иккинчи давра омадсиз бошланди. Жамоангиз «Пахтакор»га йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди. Қизиғи, сиз Андижондаги ва Тошкентдаги учрашувларда иштирок этганингиз йўқ. Шундай бўлса-да, мазкур ўйин қандай таассурот қолдирди?

    - Бизникилар ўйинни яхши бошлашди ва биринчи дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Аммо орадан кўп вақт ўтмасдан «Пахтакор» ҳисобни тенглаштирди. Ўша вазиятда дарвозабон тўпнинг йўналишини кутмаганди. Албатта у хатога йўл қўйди. Бу эса жамоадошларига таъсир кўрсатди. Балки ўшанда ҳисоб тенглашмаганида вазият янада бошқаса тус олиши ҳам мумкин эди. Умуман айтганда, «Андижон» ёмон ўйин кўрсатмади. Бироқ «пахтакорчилар» тўп билан муомала қилиш борасида устунликларини кўрсатди.

    - «Андижон» таркибида охирги марта 11-турда «Қизилқум» билан кечган учрашувда майдонга тушгандингиз. Ўшандан буён Олимпия терма жамоаси билан йиғинларда қатнашганингиз боис жамоангизга ёрдам бера олмаяпсиз...

    - Жамоага қўшилганимдан кейин дарҳол машғулотларга киришдим. Айтишим мумкинки, ҳаммаси яхши, одатдагидек футболчиларга яна тезда киришиб кетдим. Олдин қандай ҳолтада бўлсам, ҳозир ҳам шундайман. Йигитлар билан тил топишиб кетиш муаммо эмас. Бундан кейин ҳам яхши томонга ўзгарса ўзгарадики, ёмон томонга эмас.

    - Бу йилги чемпионатни «Андижон»да бошлаганингиздан кейин ўз ўйинингизда ва ҳарактерингизда ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Шу боис Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинларида доимий равишда қатнашиб келяпсиз. Керак бўлса, миллий терма жамоа устози Вадим Абрамов ҳам сизни ўз остига олиб қўймоқда. Умуман олганда, бу борада биринчи бўлиб кимга миннатдорчилик билдирган бўлардингиз?

    - Мураббийлари менга ишонч билдиришиб, терма жамоага таклиф қилишмоқда. Австрияда бўлиб ўтган йиғинда Вадим Абрамов олимпия ва миллий терма жамоа ўйинчиларини ўртоқлик учрашувларида аралаштирган ҳолда синаб кўрди. Бунинг учун уларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

    - Нима деб ўйлайсиз, терма жамоа мураббийларининг ишончини оқлаш қийинми?

    - Йўқ, нега энди қийин бўлиши керак? Ҳаммаси ўз қўлимизда, биз тинмасдан ҳаракат қилишимиз керак.

    «Андижон»да мураббий ҳамда мухлисларнинг ишончини оқлаган ҳолда тўп суряпсиз. Бу борада сизни олдинга чорлаётган нарса нима бўляпти?


    - Мураббийлар менга ишонишяпти ва имконият беришяпти. Бундан ташқари мухлисларнинг ёрдами ҳам катта бўлмоқда. Ўз навбатида мен ҳам уларнинг ишончини қўлимдан келганича оқлашга ҳаракат қиляпман.

    - Шуни айтиш керакки, бошқа клубларда ўзини кўрсата олмаётган ёки зиҳарада қолиб кетаётган ўйинчилар «Андижон»га келганида ҳар томонлама ўзини кўрсатишяпти ва бу орқали етакчи жамоаларнинг эътиборини тортмоқда. Бу борада Мирзакамол Камолов, Акмал Шораҳмедов сингари футболчиларни мисол келтиришимиз мумкин. Яъни, «Андижон» сизларга трамплин вазифасини ўтаб бераётгандек туюлмоқда.

    - Мен «Андижон»га келиб, ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилаётганимдан хурсандман. Ўзингиз ҳам кўриб турибсиз, чиндан ўйинимдан ўзгариш юз бермоқда. Албатта қувонарли ҳол. Ҳозирча андижонликлар билан бир йилга шартнома имзолаганман. Агар келаси йили ҳаммаси яна бинойидек бўлса мен фаолиятимни «Андижон»да давом эттиришга тайёрман.

    - Жамоангиз иккинчи даврани йирик ҳисобдаги мағлубият билан бошлади. Лекин клуб ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Бунинг учун жамоанинг имконияти қандай?



    - Тўғри, олдимизга юқори мақсадлар қўйилган. Айтишим мумкинки, ҳали ҳаммаси олдинда. Иккинчи давранинг яна 12та ўйини турибди. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда ғалабалар қозониб ўзимиз хоҳлаган ўринга чиқиб олиш имкониятига эгамиз.

    - «Пахтакор»га бой берилган йирик ҳисобдаги мағлубият кейинги ўйинларга таъсир қилмасмикин?

    - Йўқ, таъсир кўрсатмайди деб ўйлайман. Биз бу ўйинни эсдан чиқарганмиз ва навбатдаги учрашувларга жиддий тайёргарлик кўряпмиз.



    Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.
    манба : burgutlar.com
    Категория: Интервью | Просмотров: 515 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz