Понедельник, 06.05.2024, 14:01
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 6 » Санжар Асқаралиев: «Дадам Саркисян билан гаплашди»
    09:54
    Санжар Асқаралиев: «Дадам Саркисян билан гаплашди»


    Кўп йиллар давомида «Нефтчи»да тўп сурган Санжар Асқаралиев собиқ клуби «Навбаҳор»га қайтиб борди. Тажрибали ярим ҳимоячининг Наманганга қайтганидан маҳаллий мухлислар хурсанд бўлмоқда. Унинг "лочинлар” сафига қайтишига дадаси сабабчи бўлди. Усмон Асқаралиев «Навбаҳор»да иш бошлагач ўғлини ўз ёнига чорлади. Шунинг учун ҳам Санжар энди Наманганда ўйнайди.

    - Санжар, кўп йиллар мобайнида «Нефтчи» шарафини муносиб ҳимоя қилиб келдингиз. Аммо тақдир тақозоси билан сиз собиқ жамоангиз - «Навбаҳор»га қайтдингиз. Аслида бу қандай юз берди?
    - «Навбаҳор»да дадам иш бошлагач, фаолиятимни собиқ жамоамда давом эттиришга қарор қилдим. Тўғриси, наманганликларга ёрдам бермасак бўлмасди. Бу ердаги аҳволни кўриб турибсиз-ку! Жамоада ўйнаб кетган ўйинчилар ҳам қайтиш нияти борлигини билдиришди ва бу борада мен биринчи қадамни қўйиб бердим.

    - Демак, «Навбаҳор»га ўтишингизга биринчи навбатда дадангиз сабабчи бўлди. Агар воқеалар ривожи бундай тус олмаганда ҳали ҳам «Нефтчи»да ўйнаётган бўлармидингиз?
    - Албатта, қайтишимга дадам сабабчи бўлди. Лекин олдиндан «Навбаҳор»да ўйнаш мақсадим ҳам бор эди.

    - «Навбаҳор»нинг бугунги ҳолати ҳақида фикрингиз?
    - Жамоа азалдан обрў-эътиборга эга бўлган профессионал клуб ҳисобланади. Фақат охирги йиллардаги натижаси қониқарсиз бўлмоқда. Бу жамоа асосан совринли ўринлар учун курашиб келган. Лекин сўнгги мавсумларда олий лигада жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмоқда. Бундай ҳолатни кўриш мен учун ачинарли. Иккинчи даврани яхшироқ ўтказиб олсак, кейинги йилдан бошлаб мақсадимиз янада жиддийлашади.

    - «Нефтчи»нинг асосий футболчиларидан бири эдингиз. Фарғонани тарк этиш сиз учун қандай кечди?
    - Шунча йил фарғоналиклар шарафини ҳимоя қилдим ва табиийки, у ердан кетиш ҳам оғир бўлди. Лекин бир кунмас-бир кун шундай бўлиши керак эди. Бунинг вақти соати шу кунларга тўғри келган экан. Қолаверса, муҳитни ҳам алмаштириш пайти келганди.

    - Юрий Саркисян билан қай тарзда хайрлашдингиз?
    - Мен Юрий Вазгенович билан гаплашганим йўқ. Дадам бориб ўзи билан гаплашиб, ишни ҳал қилиб келди. Айтиши бўйича, Саркисян ҳам вазиятни тўғри тушунибди.

    - «Нефтчи» билан «Навбаҳор» азалдан бир-бирига ашаддий рақиб бўлиб келишган. Энди «Навбаҳор» таркибида «Нефтчи»га қарши майдонга тушишингизга тўғри келади. Бу сиз учун алоҳида аҳамиятга эга бўладими?
    - Бунгача «Нефтчи» сафида «Навбаҳор»га қарши бир неча марта тўп сурдим. Энди бўлса бунинг акси бўлади. Мен профессионал бўлганлигим учун ҳар қандай ҳолатда ҳам майдонга чиқиб, ўз ишимни бажаришим керак. Менга билдирилаётган ишончларни оқлаш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. «Нефтчи»да қандай ўйнаган бўлсам, «Навбаҳор»да ҳам жонбозлик кўрсатиб мухлисларни хушнуд этишга интиламан.

    - Сиз «Навбаҳор»га етакчи футболчи сифатида таклиф этилдингиз. Боз устига, мураббийнинг ўғлисиз. Бу сиздан катта масъулиятни талаб қилади. Жамоани ортингиздан эргаштиришга тайёрмисиз?
    - Ҳа. Ҳаммасини тушуниб турибман. Менга икки бароаб кўп масъулият юкланади. Шунинг учун ўзимни кўрсатишга тайёрман.

    - Наманганлик мухлислар жамоадан чиройли ўйин кутмоқдалар? Улар учун нимани ваъда бера оласиз?
    - Яхши ўйин ҳамда яхши натижаларга кўрсатишга ваъда берамиз. Биринчи даврада кўрсатилган ўйин бошқа такрорланмайди. Ҳозирда жамоанинг ички муҳити яхши. Ҳаммаси ўзларини кўрсатишга шай ва янгитдан иштиёқ пайдо бўлмоқда. Умид қиламанки, шунга яраша ўйин ва натижа кўрсатамиз.


    Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди


    Манба: «FutGOL» газетаси
    Категория: Интервью | Просмотров: 615 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz