Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2011 » Сентябрь » 5 » «Янгиер» клубининг 45 йиллиги кенг нишонланади
07:37 «Янгиер» клубининг 45 йиллиги кенг нишонланади |
7 сентябрь (чоршанба) куни Янгиер шаҳридаги Марказий стадионда шонли тарихга эга «Янгиер» футбол клубининг 45 йиллик тўйи кенг нишонланади. Тантанали тадбирлар дастуридан дастлаб Аҳмаджон Мусаев бош мураббийлик қилаётган Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси ва «Янгиер» клуби ўрталарида кечадиган ўртоқлик учрашуви ўрин олган. Учрашув соат 16:00да бошланади. Шу куни Ўзбекистон (U-19) ёшлар термаси таркибида яқинда Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашиб қайтган қаҳрамонларнинг ҳам тўп суришлари режалаштирилган.
Беллашув якунлангач, соат 18:00дан бошлаб маросимнинг иккинчи қисми старт олади. Бу қисмда майдонга «Янгиер» жамоаси сафида турли йилларда тўп сурган фахрий футболчилар бирма-бир таклиф этиладилар ва тақдирланадилар. Тақдирлашлар орасида томошабинлар ўзбек эстрадаси юлдузларининг концерт чиқишларидан бахраманд бўладилар.
Хуллас, мамлакатимиз футболи тарихида алоҳида мавқега эга жамоанинг 45 йиллигига бағишланган тадбир барча учун жудаям қизиқарли кўринишда ўтказилиши учун ҳамма нарсалар тахт қилинган.
«Янгиер» ФК раҳбарияти барча мухлисларни 7 сентябрь куни соат 16:00дан бошлаб «Янгиер» марказий стадионига таклиф этади!
Манба: www.uff.uz
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 660 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|