Воскресенье, 05.05.2024, 21:44
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 30 » Ёшлар лигаси: «Насаф» - «Динамо» — 5:0
    09:35
    Ёшлар лигаси: «Насаф» - «Динамо» — 5:0


    "Насаф" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, Ёшлар лигасида якка пешқадамлик қилаётган клубнинг ёш футболчилари иккинчи давра баҳсларини йирик ғалаба билан бошлашган.

    Учрашув бошидаёқ ташаббусни ўз қўлларига олишган Павел Матвийченко шогирдлари 7-дақиқадаёқ ҳисобда олишди. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Азамат Алланиёзов дарвозага йўллади. Аммо Азиз Ашуров тўпни қайтаришни уддалади. Азаматни такрорий зарбаси дастлаб дарвоза тўсинига тегиб, тўрга йўл олди. Шундан кейин самарқандликларда ҳам ҳисобни қисқартириш учун имконият бўлди. Аммо ёш посбон Элдор Суюнов бир неча вазитяларда фаол ҳаракат қилиб, меҳмонларга имконият бермади. Бўлим охирларига келиб Шоҳруҳ Гадоевнинг чап қанотдан уюштирган ўзига хос "рейд”и гол билан якунланди. Икки ҳимоячини катта тезликда ортда қолдирган футболчи тўпни жарима майдонидаги шеригига узатиб берди. Санжар Баратов эса осонлик билан шериги узатиб берган тўпни дарвозага тўғирлаб қўйди -2:0.

    Иккинчи бўлимнинг еттинчи дақиқасида ҳисоб йириклашди. Ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланган Миржалол Қурбонов Азиз Ашуров билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва осонлик билан дарвозани ишғол этди. Кейинчалик ёшларимиз бу билан ҳам чекланишмади. Шу куни анча фаол ўйин намойиш этган Шоҳруҳ Гадоев ўз ҳисобига "дубл”ни расмийлаштирди. Дастлаб унинг ерлатиб узоқ бурчакка йўллаган зарбаси аниқ чиққан бўлса, сал ўтиб у Миржалол Қурбонов узатиб берган тўпни тўтатмасдан дарвозага йўллаб ҳисобни ўта йирик кўринишга келтирди-5:0.

    ЎзПФЛ. Ёшлар лигаси. 14-тур. 29.07.2011.
    "Насаф” – "Динамо” 5:0(2:0)
    Қарши шаҳри. "Геолог” стадиони.
    Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Артём Калинин, Фирдавс Норсафаров. Наим Қосимов.
    Назоратчи: В.Валицкий.

    "Насаф”: Элдорбек Суюнов (Михаил Наумов, 46), Шерзод Аъазмов, Махсуджон Ҳайитов, Миржалол Қурбонов (Беҳзод Тожиев, 80), Адҳам Нормуҳаммедов (Шоҳруҳ Қурбонов, 85), Азамат Алланиёзов (Кенжа Тўраев, 46), Сажар Баратов (Саидкамол Усмонов, 88), Аҳрол Рисқуллаев (Миржалол Мўминов, 46), Фарруҳ Сайфиев, Шоҳруҳ Гадоев, Элдор Бойматов.

    "Динамо”: Азиз Ашуров, Турғун Қобилов (Бобур Насимов, 67), Озод Турсунов, Дониёр Усмонов (Фаёз Баратов, 73), Убайдулла Набиев (Комил Шарофиддинов, 76), Дилшод Жабборов, Искандар Холмирзаев, Санъатилло Зияев, Нурбек Сафаров, Сайриддин Ғаффоров, Саддам Бойматов.

    Голлар: Азамат Алланиёзов (7), Санжар Баратов (41), Миржалол Қурбонов (53), Шоҳруҳ Гадоев (65, 76).

    Манба: www.fcnasaf.uz
    Просмотров: 574 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz