Воскресенье, 05.05.2024, 12:16
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 24 » Ёшлар терма жамоасининг йирик ғалабаси
    13:12
    Ёшлар терма жамоасининг йирик ғалабаси


    Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинлари доирасида "Чилонзор” стадионида иккинчи лига вакили "Локомотив” БФК билан назорат учрашувини ўтказди.

    Бутун ўйин давомида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари устунлик қилишди. Шунга қарамай, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Айтиб ўтиш лозимки, беллашувнинг биринчи қисмидаёқ гол уриш учун Умид Эрназаров ажойиб имкониятга эга бўлганди, аммо унинг бош билан берган зарбасини "темирйўлчилар” посбони ажойиб тарзда бартараф этишга муваффақ бўлди.

    Танаффусда терма жамоа мураббийлар штаби таркибни деярли янгилади. Ушбу таркиб орасида асосий таркибнинг кўплаб ўйинчилари жой олгани боис, бу ҳолат 2-бўлимнинг дастлабки дақиқалариданоқ ўз таъсирини ўтказди. Ўсмирлар терма жамоасидан жалб қилинган Ғанишер Холмуродов, Сардор Раҳмонов ва Аббосбек Махситалиевлар ҳам танаффусдан кейин дарҳол майдондан ўрин олишди.

    Иккинчи 45 дақиқалик давомида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари рақиб дарвозасига жавобсиз олтита тўп киритишга муваффақ бўлишди. Ўз навбатида голлар чиройли комбинациялар натижасида ажойиб тарзда киритилганини таъкидлаш керак. Аҳмаджон Мусаев ўз шогирдларининг кўрсатган ўйинидан қониқиш ҳосил қилганини ўйиндан кейин унинг кайфиятидан ҳам англаб олиш қийин эмасди.

    "Ёшлар” йиғин давомидаги иккинчи назорат учрашувини 25 июль куни "Янгиер” клубига қарши ўтказади.   

    Ўзбекистон (U-19) – "Локомотив” БФК 6:0 (0:0)

    Голлар: Ж.Абдумўминов (48, 89), О.Муҳиддинов (52-пен.), Ж.Искандеров (60), А.Юсупов (71), Ж.Машарипов (81).

    Ўзбекистон терма жамоаси: 1-бўлим: А.Туробов (Б.Мирсоатов, 25), О.Мелиев, Ш.Холматов, В.Козак (с), М.Фомин, Н.Нуриддинов, С.Рекунь, И.Ибрагимов, И.Сергеев, Ш.Достонов (О.Мухиддинов, 40), У.Эрназаров.

    2-бўлим: Ғ.Холмуродов (Р.Жуманиёзов, 65), Ж.Саидов, Б.Йўлдошев, С.Рахмонов, Ш.Холматов, И.Тошпўлатов (Ж.Машарипов, 65), Ж.Искандеров, А.Олимов, А.Махситалиев, Ж.Абдумўминов, О.Муҳиддинов (А.Юсупов, 60).  


    Просмотров: 569 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz